Унcле Том'с Cабин, тўлиқ номи Унcле Том'с Cабин; ор, Лифе Амонг тҳе Лоwлй — америкалик ёзувчи Ҳарриэт Беэчер Стоwе қаламига мансуб қуликка қарши роман. 1852-йилда икки жилдда нашр қилинган роман афроамерикаликлар ҳамда АҚШда қулликка бўлган муносабатга йирик таъсир ўтказган. Роман „АҚШда фуқаролар урушига замин яратгани“ айтилади[1][2][3].

Унcле Том'с Cабин

„Унcле Том'с Cабин“ романининг биринчи жилдининг илк нашри муқоваси (1852)
Муаллиф(лар) Ҳарриэт Беэчер Стоwе
Безовчи(лар) Ҳамматт Биллингс
Мамлакат АҚШ
Тил инглизча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1852
Нашриёт Жоҳн П. Жеwетт анд Cомпанй
ОCЛC 1077982310
Кейингиси „А Кей то Унcле Том'с Cабин“

Келиб чиқиши инглиз бўлган Стоwе Коннектикут штатида Беэчерлар оиласида туғилган ва фаол аболициячи бўлган. Стоwе „Унcле Том'с Cабин“ сентиментал романини қуллар аҳволини тасвирлаш ҳамда насроний севги қулликни енга олишини кўрсатиш мақсадида ёзган[4][5][6]. Романнинг бош қаҳрамони узоқ йил азият чеккан Том тоға бўлиб, бошқа қаҳрамонларнинг ҳикоялари унинг ҳаёти билан узвий боғлиқдир.

АҚСҲда „Унcле Том'с Cабин“ ХИХ асрда энг бозори чаққон бўлган роман ҳамда Инжилдан кейинги иккинчи энг кўп сотилган китобдир[7][8]. Роман 1850-йилларда аболиционизм учун курашни кучайтиргани айтилади. Романнинг таъсири ҳақидаги қарашлар шу қадар кучли бўлганки, АҚШда фуқаролар уруши бошланиши арафасида Абраҳам Линcолн Стоwе билан учрашиб, „Ушбу буюк урушни бошлаган кичик аёл шу экан-да“, дея таъкидлагани ҳақида асоссиз миш-миш тарқалган[9][10].

Роман ҳамда унинг асосида ёзилган драмалар афроамерикаликлар, жумладан, романнинг бош қаҳрамони Том тоға ҳақида бир неча салбий стереотиплар оммалашишига турки бўлган[11][12][3]. Инглиз тилида „Том тоға“ жумласи ошиқча итоаткор одам маъносини англата бошлаган[13]. Роман ҳақида кейинчалик юзага келган ушбу қарашлар асар ўз вақтида „қулликка қарши муҳим восита“ бўлгани қисман эътибордан қолишига сабаб бўлган[14]. Бунга қарамасдан, роман норозилик руҳида ёзилган асарлар орасида салмоқли ўрин тутади[15]. Хусусан, „Унcле Том'с Cабин“ Уптон Синcлаирнинг „Тҳе Жунгле“ романи ҳамда Рачел Cарсоннинг „Силент Спринг“ илмий асарига катта таъсир кўрсатган[16].

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ Кауфман 2006, с. 18.
  2. ↑ Паинтер 2000, с. 245.
  3. ↑ 3,0 3,1 ДеЛомбард 2012.
  4. ↑ Куриан 2010, с. 580.
  5. ↑ де Роса 2003, Он п. 122, де Роса қуотес Томпкинс 1985, п. 145 тҳат Стоwе'с стратегй wас то дестрой славерй тҳроугҳ тҳе "савинг поwер оф Чристиан лове"..
  6. ↑ Томпкинс 1985, Он п. 141, Томпкинс wритес "Стоwе cонcеивед ҳер боок ас ан инструмент фор брингинг абоут тҳе дай wҳен тҳе wорлд wоулд бе рулед нот бй форcе, бут бй Чристиан лове.".
  7. ↑ ДиМаггио 2014, с. 15.
  8. ↑ Смитҳ 2001, с. 221.
  9. ↑ Стоwе 1911, с. 203.
  10. ↑ Волларо 2009.
  11. ↑ Ҳулсер 2003.
  12. ↑ Жамиэсон 2018, с. ??.
  13. ↑ Жонес 2019, сс. 1465–1467.
  14. ↑ Аппиаҳ & Гатес 2005, с. 544.
  15. ↑ Смитҳ 2008, с. 161.
  16. ↑ Wеинстеин 2004, с. 13.

Адабиётлар