Uraninit
Уранинит — ураннинг сувсиз оксиди, уранатлар гуруҳига мансуб минерал. Идеал формуласи УО2. Таркиби ўзгарувчан (У4+ дан У6ф гача оксидланади); аралашмалари Тҳ, Тр, Пб, Фе, Зр дан иборат. Куб сингонияда кристалланади. Октаэдрик кристаллар ва зич массалар ҳолида бўлади. Мўрт. Каттиклиги 5—6, зичлиги 8—10 г/см3. Ранги қора, ярим металл ёки смоласимон ялтирайди. Кучли радиоактив, бир оз электромагнитли. Соф уранинитнинг настуран ва уран қуруми каби турлари маълум. Соф уранинит юқори трали минерал бўлиб, аниқ кристаллар шаклида бўлади. Уранинитнинг структураси флюоритникига ухшаш. Пегматитлар, шунингдек, гидротермал, скарн ва чўкинди жинслар ичида учрайди. Ишқорли магматик тог жинсларида, паст трали гидротермал ва чўкинди конларда ҳосил бўлади. Уран қуруми ғовак тупроқсимон агрегатлардан иборат бўлиб, гидротермал сулфидуран конлари ва чўкинди конлар учун хосдир. Барча уранинитда уран ва торийнинг радиоген парчаланишидан пайдо бўлган ҳосилалар (К, Ас, Ро, Не, Р), шунингдек, Са ва Зн бўлади. Уранинит оксидланиш зонасида тез ўзгаради. Уранинитнинг структураси бўйича турлари: кристалли уранинит — бриггит (таркибида 6—15% ТЙУ,), клевеит (3 — 16% ТР2О3 ва 3 — 8% ТҳО2), калломорфли настуран ва бошқа уранинитнинг барча турлари уран рудаларининг асоси ҳисобланади. Йирик конлари Канада, АҚСҲ, Африка, Австралия, Франсияда мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |