Усома ибн Зайд (678 ) Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаларидан бири.

Биографияси

Усоманинг отаси Зайд пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) хотинлари Хадичанинг қули, Усоманинг онаси Умму Айман эса отаси Абдуллоҳнинг қули эди. Отаси вафотидан кейин Муҳаммад(с.а.в) Умму Айманни озод қилди ва Муҳаммад(с.а.в) Хадичага уйланганидан кейин у Зайдни эрига берди. Муҳаммад(с.а.в) Зайдни озод қилди ва Умму Айманга уйланди. Тахминан Муҳаммад(с.а.в) пайғамбарлик бошланганининг 4-йилида (614) Усома Зайд ва Умму Айманлардан дунёга келди. Муҳаммад (с.а.в)пайғамбар вафот этганларида Усама 19 ёшда эди[1].

Муҳаммад(с.а.в) пайғамбар Усома ва унинг отаси Зайдни жуда яхши кўрар ва ҳурмат қилар эди. Усама озлиги сабабли Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашмади. Усама урушга бормоқчи бўлди, бироқ Муҳаммад(с.а.в) пайғамбар уни бундан ман қилди. Фақат Хандак жангида у жангда қатнашиш учун Пайғамбаримиздан рухсат олади ва шундан кейин мусулмонлар ва мушриклар ўртасидаги бошқа барча жангларда қатнашувчи бўлади[1].

632-йилда Византия қўшинлари Шимолий Арабистондаги аҳоли пунктларига ҳужумларини кучайтирдилар. Шу муносабат билан Муҳаммад(с.а.в) пайғамбар Византияга қарши қуролланиш ва қўшин юборишни буюрди. Бу юришда Абу Бакр, Умар, Саъд ибн Абу Ваққос, Саид ибн Зайд, Қатода ибн ан-Нъумон ва бошқалар иштирок этишни ният қилган эдилар, бироқ ёш Усама бу қўшинга қўмондон этиб тайинланди. Аҳволи ёмонлашгани ва Муҳаммад(с.а.в) пайғамбар вафоти муносабати билан юришга чиққан қўшин қайтиб келди. Усома Али ибн Абу Толибга пайғамбарнинг дафн маросимини ташкил қилишда ёрдам берди. Шундан сўнг халифа Абу Бакрнинг талаби билан юришга отланиб, Сурияга етиб боради. Бу юриш муваффақиятли ўтди ва унинг қўмондонлиги остидаги қўшин кўплаб совринлар билан қайтди[2].

Усома ибн Зайд халифалар Абу Бакр ва Умар даврида кўплаб жангларда қатнашган. Халифа Усмон ўлдирилгач, Усома халифаликдаги фуқаролар урушида қатнашмади. Али ва Муовия ўртасидаги қарама-қаршилик пайтида у Сурияда яшаган ва ҳеч бир томонга қўшилмаган. Кейин Води ал-Курага (Шимолий Арабистон) кўчиб ўтди ва халифа Муовия даврида Мадинага жўнаб кетди[1].

Мадинадан унча узоқ бўлмаган Журф деган жойда вафот этди. Ўлимида у 60 ёшда эди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Али-заде 2007.
  2. ↑ Али-заде А. А. Усама ибн Зейд // Исламский энсиклопедический словар

Адабиётлар

  • Али-заде А. А. Усама ибн Зейд // Исламский энсиклопедический словар. – М. : Ансар, 2007. – С. 793. – ИСБН 978-5-98443-025-8. (CC БЙ-СА 3.0)