Usmoniylar davlati
Усмонийлар давлати (Шунингдек, Усмонли империяси, Усмонлилар давлати, Европада Оттоман империяси деб аталган) — Кичик Осиё, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, қисман Кавказ ва Қримда Усмонийлар сулоласи бошқарган давлат (1299-1922). Усмонийлар империясига Усмон И асос солган.
| Усмонли империяси Османлı İмпараторлуğу دولت عالیه عثمانیه Девлет-и Алие-и Османие | |||||||||
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
1683-йилдаги Усмонли империяси | |||||||||
| Пойтахти | Сöğüт (1299—1329) Бурса (1329—1365) Эдирне (1365—1453) Константинопол (Истанбул) (1453—1922) | ||||||||
| Тил(лар)и | Усмонли турк Араб Форс | ||||||||
| Дини | Ислом (суннат тармоғида) | ||||||||
| Майдони | 12 000 000 км² | ||||||||
| Аҳолиси | 35 000 000-36 000 000 | ||||||||
| Бошқарув шакли | монархия (1299-1876; 1878-1908; 1920-1922), Конституциявий монархия (1876-1878; 1908-1913; 1918-1920) Халифалик (1517-1922) | ||||||||
| Сулола | Усмонлилар | ||||||||
| Султон, Халифа | |||||||||
| - 1281—1326 | Усмон-И | ||||||||

Бу давлат дастлаб Кичик Осиёнинг Шимолийғарбий қисми Эски шаҳар ва Анатолия ҳудудида салжуқийларнинг Кўния султонлигига тобе кичик бир беклик (бейлик) шаклида ташкил топган. Бу бекликнинг илк ҳукмдори Эртўғрул бўлса ҳам, унинг ўғли — Усмонбей даврида беклик мустақил давлатга айланганлиги учун унинг номи билан Усмонли беклиги деб аталган. Кейинчалик бу давлат Усмонийлар империяси номини олиб, ўрта асрларда жаҳоннинг энг қудратли давлатларидан бирига айланди. Усмон И ва унинг ўғли Ўрхон бей (бек) унвонини қабул қилган бўлса, Урхоннинг ўғли Мурод И давридан бошлаб ҳукмдорлар султон деб аталган.
Усмон Ғозий давридаёқ қўшни Византия империясига қарши бир қанча ҳарбий юришлар қилиниб, Қорача Ҳисор ва Ёр Ҳисор қалъалари, Бурсанинг атрофлари эгалланган.
Унинг ўғли Урхон Ғозий Византиянинг Бурса, Никея, Никомедия шаҳарларини истило қилиб, ХИВ асрнинг ўрталаридаёқ Қора денгиз ва Мармар денгизи соҳилларига чиққан. Бу даврда Усмонли турклар (улар ўғуз туркларининг қай уруғига мансуб бўлган) Дарданелл бўғозидан ўтиб, Европа ҳудудига киришган. 1356-йилда Болқонни забт этиш тугалланиб, Европа ҳудудида янги Рум эли (Румелия) вилояти таъсис этилган. Айнан шу пайтдан Усмонийлар давлатини салтанатга айланиш жараёни бошланган. 1360-йил яничарлар (туркча: янги черик) — махсус пиёда қўшин ташкил қилинган.
Давлатнинг дастлабки пойтахти Мелангия, 1326— 1362-йилларда Бурса бўлган. Султон Мурод И, 1362-йилда пойтахтни Бурсадан Эдирна (Адрианопол)га кўчирган. Унинг ҳукмронлик даврида Европада янги ҳудудлар забт этилган. Косово майдонида бўлган жанг (1389)да серблар маглубиятга учрагач, Сербия Усмонийлар империясига қўшиб олинди. Султон Боязид И Йилдирим Болгариянинг пойтахти Тирново (1393)ни эгаллаб, Никопол остоналарида салибчи рицарларнинг бирлашган 60.000 кишилик қўшинини маглубиятга учратди (1396) ва Византиянинг пойтахти Константинополни қамал қилишга киришди. У Болгария, Валахия, Македония, Фессалияни ўз давлати таркибига киритди. Бироқ, 1402-йилда бўлган Анқара жанги Амир Темур қўшинидан Усмонийлар империяси нинг маглубиятга учраши Византия империясини мукаррар ҳалокатдан сақлаб қолди. Султон Маҳмуд И ва Мурод ИИ ҳукмронликлари даврида қўлдан кетган ҳудудлар қайтариб олинган. Адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном чиқарган Мурод ИИ Ғозий 1422-йил Константинополга ҳужум қилади. Варна яқини (1444-йил 10-ноябр) ва Косово майдони (1448-йил 17— 19-декабр)да чех-можарлар қўшинини мағлубиятга учратиб, 1448—50-йилларда Албания устига 2 марта юриш қилган.
Мурод ИИ нинг ўғли Маҳмуд ИИ Фотиҳ турк қўшинларига шахсан ўзи қўмондонлик қилиб, жаҳонгирлик сиёсатини олиб борган. У Шарқий Рим империяси — Византиянинг пойтахти Константинополни 53 кунлик қамалдан сўнг эгаллаб (1453-йил 29-май), Византия империясини тугатган. Константинопол туркча Истанбул номи билан аталиб, пойтахт бу ерга кучирилган. Бу ғалабадан сунг Маҳмуд ИИ Фотиҳ Болқон ва Марказий Европа мамлакатларини забт этишга киришган. Сербия (1459), Моравия (1460), Босния (1463), Валахия (1476), Албания (1479) Трапезунд — Трабзон (1461) эгалланган. Қрим хонлиги тобе давлатга айлантирилган (1475). Оқ қўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасанга қарши ҳарбий ҳаракатлар кучайтирилган. Европанинг Италия, Олмония, Австрия каби давлатлари ҳудудларини эгаллаш режаси тузилиб, амалий ҳаракатга ўтилган. Бу даврда ҳарбий ва маъмурий бошқарув соҳасида катта ислоҳотлар ўтказилиб, улкан салтанатни мустаҳкамлаш чоралари кўрилган. Айниқса, адабиёт, санъат ва меъморчилик гуллаб-яшнаган.
Султон Боязид ИИ, Салим И ва Сулаймон И ҳукмронлик қилган даврларда салтанат ҳаддан ташқари кучайган. Хусусан, Салим И Ёвуз Эрон сафавийлари шоҳи Исмоил И қўшинини янчиб ташлайди (1514-йил 23-август). Ироқ, Шом (Сурия), Фаластин, Мисрни эгаллаб, Қоҳирага киради (1517). Бу пайтда Мисрдан ташқари Шимолий Африканинг Жазоир ҳудуди, шунингдек, Болқон, Арабистон, Жанубий-Шарқий Анадолу ҳам Усмонийлар империяси таркибига кирган. Ҳалабда бўлган жума намози (1516-йил 28-август)да султон Салим И га „икки муқаддас шаҳар хизматчиси“ фахрий унвони берилиб, халифа сифатида унинг номи хутбага қўшиб ўқилган (Усмонийлар султонлар шу кундан эътиборан то 1924-йилгача айни пайтда ислом оламининг халифаси ҳам ҳисобланган). Султон Сулаймон И ҳам жаҳонгирлик сиёсатини давом эттирган. Можаристон босиб олингач, турклар Венани 1 марта қамал қилишган (1529). Полша ва Украинага қўшин жўнатилиб, Эгей денгизидаги Родос ва бошқалар ороллар ишғол қилинган. Сулаймон И Қонуний „Муқаддас Рим империяси“га қарши курашиш учун Франсия қироли Франсиск И билан биринчи франсуз-турк сиёсий шартномаси ва савдо битимини имзолаган (1535). 1556-йилга келиб Усмонийлар империясига Кичик Осиё ҳудуди, Ғарбий Гуржистон, Ғарбий Арманистон, Ливан, Сурия, Ироқ (Бағдод билан бирга), Фаластин, Ҳижоз, Яман, Миср, Триполи, Жазоир, Юнонистон, Булғористон, Можаристон, Сербия, Босния, Валахия, Трансилвания, Молдавия, Қрим кирган. Бу пайтда у жаҳондаги энг қудратли салтанатлардан бири ҳисобланган. Салтанатнинг улкан ҳудуди 3 қитъа: Жанубий Шарқий Европа, Ғарбий Осиё ва Шимолий Африканинг катта кисмини эгаллаган бўлиб, унинг майдони 12 млн. км² гача етган. ХВИ асрда туркларнинг кучли денгиз флоти Шарқий Ўртаер денгизи ҳавзасини назорат қилиб турган.
Султон Мурод ИИИ ҳукмронлиги даврида Кипр ороли бўйсундирилган. Бу пайтда Гибралтар бўгозидан Форс қўлтиғигача, Дунайдан Нил соҳилларигача бўлган ҳудуд султонликка қараган.
Бироқ ХВИИ аср охиридан бошлаб султонликнинг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий қудрати астасекин заифлаша бошлаган. Европа мамлакатлари ўзаро иттифоқ тузиб, Усмонийлар империясига қарши курашга чоғланганлар. Вена атрофида бўлган 2 жангда турк қўшини Австрия, Олмония, Полшанинг бирлашган армиясидан енгилган (1683-йил). Мунтазам давом этиб турган Россия -Туркия урушлари (1676-1681, 1684-1699, 1710-1711, 1768-1774, 1787-1791, 1807-1812, 1828-1829, 1853-1856, 1877-1878, 1914-1916 ва бошқалар) оқибатида Усмонийлар империяси аста-секин заифлашиб борган. Ҳатто бу пайтда ваҳҳобийларнинг таъсири кучайиб, улар инглизларнинг ёрдамида Форс қўлтиғидаги Эл-Хаса (1792), Карбало (1801), Макка ва Мадина (1803—1806)ни эгаллаб, туркларга қарши қирғин уюштирган.
Салим ИИИ ва Маҳмуд ИИ ҳукмронликлари даврида салтанатни парчаланиб кетишдан сақлаб қолиш учун ислоҳотлар ўтказилган. Султон Абдулмажид яна ислоҳотлар (Танзимат) ўтказиш (1839) орқали, бир томондан, султонлик инқирозини тўхтатишга, иккинчи томондан, янги турк зиёлиларини (улар ўзларини янги усмонлилар дейишган) шакллантиришга муваффақ бўлди. Бу пайтда бўлган Қрим урушида Туркия ўзининг эски рақиби Россия империяси устидан ғолиб чиқди ҳамда Қора денгиз ва Дунай дарёсидаги мавқеини қайта тиклади. Танзимат ва 1876-йилда қабул қилинган дастлабки конституция султон Абдулҳамид ИИ томонидан бекор қилингач (1878), мамлакатда истибдод даври бошланган. Бу даврда султонлик Европа давлатларига иқтисодий жиҳатдан қарам бўла бошлаган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида "Иттиҳод ва тараққий" партияси аъзолари мамлакатда конституцион монархия ўрнатиш учун қатъий ҳаракат қилишган (Туркия).
1922-йил 1-ноябрда Туркия Буюк Миллат Мажлиси султонликни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мустафо Камол (Отатурк) босқинчиларга қарши кўтарилган миллий озодлик ҳаракатига раҳбарлик қилиб, султонликнинг асосан турклар яшайдиган ҳудуди — Кичик Осиё ва қисман Европада 1923-йил 29-октябрда Туркия жумҳуриятига асос солди.
Усмонийлар давлатининг Ўзбек хонликлари билан ўзаро муносабатлари
Асрлар давомида икки халқ вакиллари, аввало, уламолар, олимлар, шоирлар, санъаткорлар мадрасаларда бирга таҳсил олишлари, зиёратлари, савдо-сотиқ муносабатлари ва ўзаро ташрифлар жараёнида дўстона алоқалар ўрнатганлар. Икки ўртадаги муносабатларда давлат раҳбарлари томонидан олиб борилган элчилик алоқалари муҳим ўрин тутади. Сафавийлар давлатига қарши бирга курашиш учун султон Салим И элчи Муҳаммадбек орқали Шайбонийлар ҳукмдори Кўчкунчихон ўзаро мактуб жўнатган (1514). Хусусан, Султон Сулаймон И ва Бухоро хонлиги ҳукмдори Убайдуллахон Сафавийлар давлатига қарши бирга курашиш учун ҳаракат қилишган. Шайбонийларнинг Самарқанддаги ҳукмдори Абдулатифхонга Сулаймон И катта миқдорда қурол-яроғ жўнатган (1551). Бухоро хони Субҳонқулихон султон Сулаймон ИИ ҳузурига элчилар юбориб (1690) дўстона муносабатларни ривожлантирган. Бухоро амири Дониёлбий 1779-йилда Эрназар Масъуд ўғлини дастлаб Россия империяси, сўнгра Усмонийлар султонлигига элчи қилиб тайинлаб, ўзаро алоқани мустаҳкамламоқчи бўлган. Дониёлбий 1783—1784-йилларда 2 марта султон Абдулҳамид И ҳузурига Муҳаммад Шарифни элчи қилиб жўнатган. Турк султони элчиси Маҳмуд Сайд оға Бухоро амири Шоҳмурод ҳузурида бўлади. (1786) Султон Салим ИИИ ҳам 1789-йилда ўз элчиларини юборган. Бухоро амири Ҳайдар девонбеги Эшмуҳаммад ва Мирзо Муҳаммад Юсуф қўрчибошини мактуб билан Истанбулга юбориб, султон Маҳмуд ИИ дан шариатга доир китобларни сўратади (1815). Маҳмуд ИИ ўз элчиси Ҳасан Чалабийдан Бухорога 32 жилдли китоб юборган. Хива хони Оллоқулихон хонликка карши Перовский экспедицияитан сўнг Истанбул ва Англияга элчилар юбориб, ҳарбий ёрдам сўрайди. Бироқ, Хива хонига масофа олислиги учун ҳарбий ёрдам жўнатилмай, тўп ясовчи турк усталари юборилади. Қўқон хони Султон Сайидхон (1865) ва Бухоро амири Музаффар муфтий Хожа Муҳаммад Порсони (1866) элчи қилиб Истанбулга жўнатишган ва султонликдан ҳарбий ёрдам сўраган.
Шунингдек, мазкур давлатлар ўртасида маданий алоқалар кенг йўлга қўйилган. Асли бурсалик Қозизода Румий Мирзо Улуғбекнинг расадхонасида мудирлик қилган, Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида бош мударрис бўлган. Улуғбек вафотидан сўнг унинг шогирди Али Қушчи Истанбулга Султон Маҳмуд ИИ томонидан таклиф қилинган ва авлиё София мадрасасининг бош мударриси бўлган. Жалолиддин Румийнинг бутун онгли фаолияти Кўния (Кичик Осиё)да кечган. Тасаввуфнинг нақшбандия ва яссавия тариқатлари Усмонийлар империяси ҳудудида ҳам кенг тарқалиб, бу ерда Баҳоуддин Нақшбанд ва Аҳмад Яссавийнинг Юнус, Хожа Бектош Вали, Кийикли бобо сингари издошлари етишиб чиққан. Тилшунос олим, шоир ва элчи Сулаймон Бухорий 19 аср ўрталарида Истанбулда яшаб, „Луғати чиғатой ва турки усмоний“ (2 жилдли) луғатини тузган.
20 аср бошларида Туркистондан борган 100 дан ортиқ талабалар (уларнинг орасида Фитрат, Усмон Хўжа, Отаулла Хўжаев, Бекжон Рахмонов ва бошқалар бўлган) Истанбулда таҳсил олган. Ёш туркларнинг ғоялари Ёш бухороликлар ва Ёш хиваликлар дунёқарашига ижобий таъсир қилган. „Иттиҳод ва тараққий“ партияси маориф бўлими мудири доктор Нозим ва туркистонлик талабалар ташаббуси билан Истанбулда „Бухоро таълими маориф жамияти“ (1908) ташкил қилинган. Жамият Истанбулдаги Ғалаба кўприги ёнидаги янги Жомеъ масжидида туркистонлик ўқувчилар учун алоҳида мактаб очган ва уларни текин ўқитган. Жамият томонидан Фитратнинг кўплаб асарлари илк марта Истанбулда босилган.
ХВИ — ХВИИИ асрларда

Империянинг юксалиши

ХВИ аср бошларида бутун империя вилоятга, вилоятлар эса санжоқ (туман)ларга бўлинган эди. Вилоятларни вали, санжоқларни эса санжоқбей бошқарарди. Империянинг асосий таянчи унинг қўшини эди. Қўшинни ер эгаларининг лашкарлари ташкил этарди. Султон ҳарбий мажбурият эвазига ер-сув тақсимлаб берарди. Ҳарбий мажбурият эвазига ажратилган катта-катта ер эгалари зоимлар ва бейлар, улардан майдароқ ер эгалари эса туморилар ва сипоҳийлар деб аталган. Уларга ҳарбий ҳаракат вақтида султон фармон берган ҳамоноқ, ерларининг катта-кичиклигига қараб белгилаб қўйилган миқдордаги қуролли деҳқонлар билан белгиланган жойга етиб келиш мажбурияти юкланган эди. Бундан ташқари, империянинг доимий қўшини — яничарлари, шунингдек, кучли ҳарбий-денгиз флоти ҳам бўлган. Бу омиллар Усмоний турклар султонларига кенг кўламда босқинчилик урушлари олиб бориш имконини берган. Бундай урушлар натижасида Усмонийлар турклар давлатининг улкан империяга айланганлиги Сизларга ВИИ синф „Жаҳон тарихи“ дарслигидан маълум. Империя ХВИ асрда ҳам босқинчилик урушларини давом эттирди. Бу даврда Эрон империянинг Осиёдаги энг йирик рақибига айланган эди. Султон Салим И 1514-йилда Эрон шоҳи Исмоил Сафавий қўшинини тор-мор этди. Бу ғалаба султонга шоҳнинг иттифоқчиси Миср султонлигига қарши юриш бошлашга йўл очди. 1516-йилда йўл-йўлакай Сурия ва Фаластинни босиб олди. 1517-йилда эса Миср пойтахти Қоҳира шаҳри эгалланди. Империя нафақат Осиё ва Европада, ҳатто Африкада ҳам мустамлакаларга эга бўлди.
Империя ҳудудининг кенгайиши йирик савдо йўлларининг ҳам Туркия қўлига ўтишига олиб келди. Бу омиллар империя марказий ҳокимиятининг ҳамда ҳарбий қудратининг янада кучайишини таъминлади. Оқибатда Туркиянинг халқаро таъсир-эътибори, Европа, Осиё ва Африка мамлакатлари тақдиридаги ўрни янада ортди.
Ҳукмдорлар
Адабиётлар
- Алиев Г. З., Турция в период правления младотурок, М., 1972; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1 китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Рахмаиалиев Р., Империя тюрков, М., 2002; Эрол Гунгўр, Тариҳса туркий давлатлар, Т., 2003; Мирзо Салимбек, Кашкули Салимий, Таворихи мутгақадимин ва мутаахирин, Бухоро, 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Усмонли турклар // пресиденц.ҳ1.ру.