Уста Азим (1853-1895) -Самарқандлик ганчкор, бинокор. Қорабой оқсоқол масжиди гулдастаси, Муборак масжиди, Шарбатдор масжиди ва бошқаларни қурган. Уста Азим ганч ўймакорлиги ва қурилиш техникасини пухта эгаллаган усталардан бўлган.