Уста Чармгар— Бухоро вилояти, Бухоро тумани Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли пукти номи. Топоним „уст“а ва „чармгар“ сўзлари қўшилмасидан пайдо бўлган. Уста — „бирор касб-ҳунар билан шуғулланувчи малакали мутахассис“, „маълум касб ёки ҳунарни эгаллашга ўргатувчи раҳбар, мастер, устоз“, „бирор ишни моҳирлик билан бажарган моҳир“, „атоқли от олдидан келиб, шахснинг бирор касб-ҳунар мутахассиси эканлигини билдиради“ каби маъноларни англатади. Халқ орасидаги ривоятларга кўра Уста Чармгар қишлоғи ён томонида катта тепалик (ҳозир қабристон) мавжуд бўлган. Ана шу тепалик атрофи юлғунзор, пахтазор, қамишзордан иборат бўлиб, аҳоли ўз чорва молларини боқишган. Ўша даврда қишлоқда икки-уч ҳовлига эга усталар ҳам яшаб, улар тепалик ён бағрида ўчоқлар қазиб, ўттизтача катта қозонга қорамол ва эчки териларини солиб, қопқоқ ўрнида ҳўл хашак ёпиб, боғ чиқмаслиги учун қалин лойсувоқ қилиб, қозонларни қайнатганлар. Бир ҳафта ўтгач, қозонлар оғзи очилиб, жуни тўкилган терилар олинган ва қайта ишлов берилиб, тайёр чармлар бухоролик этикдўз ва маҳсидўзларга сотилган. Шундан келиб чиқиб, қишлоқ номи Уста Чармгар деб юритила бошланган[1]. Ҳалим То’раев ўзининг Бухоро топономикаси китобида Чармгар қишлоқ сифатида тилга олинган ва чармгар топоними "чарм тайёрловчилар маъносини англатган. Ҳалим Тўраев Уста Чармгар аҳоли пунктини шу касб билан шуғулланадиган аҳолининг яшаш манзили сифатида тилга олган. Ушбу қишлоқ ҳозирги кунда Бухоро тумани Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғинига тегишли қишлоқ[2].


Манбалар

  1. ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Навро’з, 2020 — 126-бет. 
  2. ↑ Тоъраев Ҳ.Ҳ. Бухоро топонимикаси. Бухоро: Дурдона, 2021 — 276-бет. ИСБН 978-9943-7455-7-5.