Ustaxona
Qiyofa
Устахона — 1) касбҳунар эгалари — усталар ишлаши учун махсус жиҳозланган жой, ишхона. Шарқ (жумладан, Ўрта Осиё)да усталар, асосан, кўча юзига қаратиб, уйларидан махсус жой ажратиб, У. қилганлар; шу тарзда заргарлик, темирчилик ва бошқа У.лар маҳалла (раста)лари юзага келган. Шунингдек, У.да усталар ишлаш билан бирга "усташогирд тизими" асосида шогирдлар ҳам тайёрлаган; бу анъана ҳозир ҳам сақланган; 2) саноат корхоналарида тузатиш ишлари олиб бориладиган бўлим; 3) ижодкор, жумладан, рассом, ҳайкалтарош ва бошқаларнинг иш (ижод) хонаси (яна к. Студия).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |