Utbiy
Утбий, Абу Муҳаммад ибн Абдулжаббор алУтбий (961, Рай — тахминан 1036, Ғазна) — тарихчи олим. Бадавлат ва нуфузли зодагон оиласида туғилган. Ёшлигидан Хуросонда яшаган. Сомонийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Али Симжурий, сўнгра Хуросонда сургунликда яшаган зиёрийлар ҳукмдори Қобус ибн Вушмагирнинг шахсий котиби (саркотиби), Ғазнавийлар (Сабуктегин, Маҳмуд Ғазнавий, Масъуд Ғазнавий) саройида йирик амалдор. У. султон Маҳмуд Ғазнавийнинг элчиси сифатида Гарчистон вилоятига борган (999) ва Бодҳизнинг шарқий қисмидаги Ганж рустак вилоятида соҳиб барид бўлиб турган. Саолибийнинг ёзишича, У. араб тилида "Тарихи Яминий" ("Яминий тарихи"), "Латоиф алкуттоб" ("Котибларнинг латиф сўзлари") ва бошқа тарихий асарлар ёзиб крлдирган. "Тарихи Яминий" асари Сабуктегин ва Маҳмуд Ғазнавий даврида Ғазнавийлар давлати таркибига кирган Хуросон, Хоразм ва қисман Мовароуннаҳрнинг 975—1021й.лардаги ижтимоийсиёсий тарихини ўз ичига олган. Мазкур асар "Ямин уддавла" ("Давлатнинг ўнг қўли") унвонига сазовор бўлган султон Маҳмуд Ғазнавийга бағишланганлиги учун ҳам "Тарихи Яминий" деб аталган. Асарда /(орахонийларнит Мовароуннаҳрга ҳужуми (922—996) ҳақида нодир маълумотлар мавжуд. Бу асар ўрта асрлар тарихшунослигига хос оғир услуб — сажъ билан ёзилган. "Тарихи Яминий"нинг арабча матни Дехли (1847), Булок, (1874) ва Лоҳур (1883) да чоп этилган. Бу асарнинг форсча таржимаси Теҳронда 3 марта нашр этилган (1856, 1955, 1966). Инглизча таржимаси ҳам босилган (Лондон, 1858). Ундан айрим парчалар франсуз, немис, рус, ўзбек тилларида нашр қилинган.
Манба:Саолибий, Ятиматуддаҳр [4жилд Т., 1976.
Адабиёт
- Материали по истории Средней и Сентралной Азии Х — ХИХ вв. Т., 1988; Ахмедов Б. А., Ўзбекистон халклари тарихи манбалари, Т., 1991.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |