Uttar-Pradesh
Уттар-Прадеш (ҳиндча: उत्तर प्रदेश; урдуча: اتر پردیش; инглизча: Уттар Прадеш) — Ҳиндистоннинг шимолий қисмидаги штат. Ҳимолай тоғларининг жанубий этагида. Майдони 240,9 минг км². Аҳолиси 166 млн. киши (2001), аксари қисми ҳинду ва мусулмонлар. Асосий тили — ҳинди, аҳолисининг бир қисми урду тилида сўзлашади. Маъмурий маркази — Лакҳнау шаҳри. Йирик шаҳарлари: Агра, Канпур, Варанаси, Алигарҳ, Илоҳобод.
|
| ||
| Штат | ||
|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Лакҳнау | |
| Йирик шаҳари | Канпур | |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Агра, Варанаси, Илоҳобод | |
| Губернатор | Банвари Лал Жоши | |
| Бош вазир | Акхилеш Ядав | |
| Расмий тили | Ҳинд тили | |
| Аҳоли (2011) | 199 581 477 | |
| Зичлиги | 828,14 киши./км² | |
| Майдони | 240 928 км² (5-ўрин) | |
| Вақт минтақаси | УТC+5:30 | |
| Қисқача | ИН-УП | |
| Код ИСО 3166-2 | ИН-УП | |
| Расмий сайти | ҳттп://www.упгов.ниc.ин/ | |
| Харитада | ||
|
| ||
| 26.85°0′0″Н 80.91°0′0″Э / 26.85000°Н 80.91000°Э{{#cоординатес:}}: инвалид латитуде | ||
Географияси
Ер юзаси, асосан, текислик (ҲиндГанг текислиги), 1/5 қисми Ҳимолай тоғларининг жанубий тармоқлари (энг баланд жойи Нандадеви чўққиси, 7816 м). Иқлими тропик, муссонли иқлим. Текислик қисмида май ойида ўртача ҳарорат 32°, июлда 16°. Йиллик ёғин 700— 1200 мм. Қурғоқчилик ҳам бўлибтуради. Энг йирик дарёлари: Ганг ва унинг ирмоқлари. Суғориш канали кўп. Июл — августда дарёлар тўлиб оқади, баъзан тошқинлар бўлади. Ҳайдалмаган ерларда палмазорлар ва бутали, серўт саванналар бор. Штат ҳудудининг 12% дан зиёд қисми ўрмон.
Иқтисодиёти
Хужалигида қишлоқ хўжалиги етакчи. Асосий экинлари: шоли, буғдой, дуккаклилар, арпа, шакарқамиш, пахта, кунжут, тариқ, ерёнғоқ, картошка. Чорвачиликда сут чорвачилиги ривожланган. Саноати, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналардан иборат. Озиқ-овқат, кўнпоябзал, тўқимачилик, қоғоз, тамаки, аниқ приборлар, электр ускуналари корхоналари, механика ва темир йўл устахоналари бор. Аграда шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчиликда газлама, калава ип, поябзал, мебел, заргарлик буюмлари тайёрланади. Штатда унтлар ва бошқа олий ўқув юртлари бор. Уттар-Прадеш — қадимий ҳинд маданияти маркази. Аграда машҳур Тож Маҳал саройи бор. Туризм ривожланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |