Узбек Агзамович Рустамов (1926-йил 11-сентябр, Тошкент — 2011-йил 5-июн, Тошкент) — совет давлат арбоби.  

Биографияси

Ўзбек Рустамов 1926-йил 11-сентябрда Тошкент шаҳрида — хизматчилар оиласида дунёга келади, 2011-йил 5-июнда Тошкент шаҳрида вафот этади. Маълумоти олий, шарқшунос-тарихчи саналади. У 1945—1950-йилларда  Самарқанд давлат университети (СамДУ) Шарқшунослик факултети талабаси бўлади. Сўнг 1950—1953-йилларда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Шарқшунослик институти аспиранти. Илмий даражаси – тарих фанлари номзоди. Докторлик диссертасиясининг мавзуси: ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Шимолий Ҳиндистондаги Ҳиндуқуш князлиги. Учта монография ва элликдан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи. Ташқи муносабатлар бўйича И даражали маслаҳатчи эди.

Меҳнат фаолияти

  • 1953—1956-йилларда — Ўзбекистон ССР ФА Шарқшунослик институтида кичик илмий ходим.
  • 1956—1959-йилларда — Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси. 
  • 1959—1960-йилларда — Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва консуллик бошқармаси бошлиғи. 
  • 1960—1970-йилларда — Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. 
  • 1970—1980-йилларда — Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Ахборот ва ташқи алоқалар бўлими мудири. 
  • 1980—1989-йилларда — СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Диний ишлар бўйича Ўзбекистон ССРдаги ишончли вакили. 
  • 1990—1991-йилларда — Тошкентдаги КПСС МК ҳузуридаги Ижтимоий фанлар академияси Илмий атеизм институти Республикалараро бўлими катта илмий муҳаррири. 
  • 1991— 1993-йилларда — Ўзбекистон Тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш жамияти бошқаруви Президиуми раисининг ўринбосари. 
  • 1993—1994-йилларда — Крамдс-Дост корпорасиясининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича висе-президенти 
  • 1994—2011-йилларда — Ўзбекистон Республикасидаги Интерcонcепц, Инcорпоратед (АҚСҲ) бош вакили. 
  • 1989-йилдан — давлат иттифоқи аҳамиятига эга шахсий нафақахўр.  

Ҳукумат мукофотлари

  • "Фахрий нишон" ордени (1966)
  • "Фахрий нишон" ордени (1971)
  • "Меҳнат жасорати" медали В.И.Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан.
  • "1941-1945 йиллардаги Улуг 'Ватан уруши ғалабасининг ўттиз йиллиги” юбилей медали".
  • Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиумининг (1965, 1974, 1976, 1984) фахрий ёрлиқлари  
  • "Меҳнат фахрийси" медали (1989).

Сайлов органларидаги иштироки

  • Ўзбекистон Компартияси иккинчи чақириғи (1971— 1975, 1976— 1981) Тафтиш ҳай’ати а’зоси;
  • Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгаши иккинчи чақириқ (1971—1975, 1976—1981) депутати.