В (kirill)
В, в — ўзбек кирилл алифбосининг учинчи ҳарфи. Бу товуш ҳарф талаффузида ўпкадан чиқаётган ҳаво товуш пайчаларини тебрантириб, оғиз бўшлиғи опқали икки лаб орасидан сирғалиб ўтади. Икки варианти бор: лаб-лаб ва лабтиш. Биринчиси ўзбек тилига оид сўзлар (ов, қиров ва б.), иккинчиси ўзга тиллардан ўзлаштирилган сўзлар (висол, винт ва б.) таркибида учрайди. Ўзга тилга оид (рус тили ва у орқали ўзлашган) сўзлар охирида келганда ва жарангсиз ундош олдидан "ф" тарзида талаффуз этилади (мас., автобус — афтобус, актив — актиф ва ҳоказо)- 1929—39-йилларда амалда бўлган ўзбек лотин алифбосида, шунингдек 1995-йилда қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида (21-ўринда) В кўринишига эга. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда В ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |