Vadim Chaykin
Вадим Афанасевич Чайкин (1886, Курск губернясининг Ново-Оскол уезди — 1941-йил, 9-август) — тарихчи ва жамоат арбоби. Уфа гимназиясида ўқиган. 1904-йилдан эсерлар партиясининг аъзоси. 1908—15 йилларда қамоқ ва сургунда бўлган. Туркистонда подшо Россияси ҳукмронлигига қарши курашларда фаол қатнашган. 1916-йил ёзидан Андижонда яшаган. Миркомилбой таклифи билан Андижон аҳолиси номидан Чайкин Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев билан мардикорликка сафарбарлик ишини текшириш учун Петроградга борган (1916-йил июл). Чайкин, У. Асадуллахўжаев, Мустафо Чўқай ҳамрохдигида А.Ф.Керенский ва Қ.Б.Таваккаловдан иборат комиссия Туркистонга келади. 1917-йилда у сиёсий фаолиятини янада жонлантирган. Эсерлар партиясининг Туркистондаги раҳбарларидан бири бўлган. Бутун Россия Советларининг 1-съезди (Петроград, 1917-йил июн)да Чайкин У. Асадуллахўжаев билан биргаликда қатнашган. Россия Муваққат ҳукумати Туркистон қўмитаси раиси (1917-йил июл—сентябр). октябр тўнтаришицж сўнг Чайкин ўнг эсер сифатида болшевикларга қарши чиқади. Россия Таъсис Мажлиси аъзоси (1917—1918).
Чайкин тарихчи олим сифатида ХХ аср бошларида Россияда инқилобий жараёнлар ва миллий муносабатлар, народниклар тарихи, Украина ва Туркистондаги сиёсий аҳвол тўғрисида асарлар ёзган. Унинг қўлёзмалари 1933-йилда 5 жиддли китоб шаклига келтирилган.
1922-йилдан бошлаб совет режими томонидан бир неча марта қамалган ва сургун қилинган. СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси қарори билан Чайкин отиб ташланган (1941-йил 8-сентябр)[1].
Манбалар
- ↑ "Чайкин Вадим Афанасевич" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиёт
- Германов В.В., Историки Туркестана в условиях политического террора 20—30х годов, Т., 2000; Аъзамхўжаев С, Туркистон мухторияти, Т., 2000; Шамсутдинов Р., Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |