Вал (Немисча: Wалре) — бўйлама ўқи бўйича буровчи момент узатувчи ва айланувчи деталларни тутиб турувчи машина детали. Барча механизм ва машиналарнинг асосий детали ҳисобланади. Баъзи валлар (масалан, кардан, эластик, торсион) айланувчи деталларни тутиб турмайди. Оддий тўгри валлар айланувчи жисм шаклига эга бўлади. Вазифасига кўра валлар тишли ғилдирак, шкив, юлдузчалар ўрнатилган узатиш вакинацияларига; конструксиясига кўра тўғри, тирсакли, эластик, ўзак ва бошқаларга бўлинади. Валлар яхлит, ичи ковак ҳамда шлицали қилиб ясалади, углеродли ва легирланган пўлатдан, дуралюминий қотишмаси ҳамда юқори сифатли чўянлардан тайёрланади.