Валентин Александрович Авраменко (1952-йил 20-май, Фарғона шаҳри, Ўзбекистон ССР — 2018-йил 30-апрел, Владивосток шаҳри, Приморск ўлкаси, Россия Федерацияси) — совет ва рус кимёгари, функсионал юқори селектив сорбсион материалларнинг мақсадли синтез назарияси ва амалиёти соҳаси бўйича мутахассис, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (2008).

Валентин Александрович Авраменко
русча: Валентин Александрович Авраменко
Файл:Валентин Авраменко.жпг
Таваллуди 20-май 1952-йил
Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 30-апрел 2018-йил(2018-04-30)
(65 ёшда)
Владивосток, Приморск ўлкаси, Россия
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi СССР

Rossiya bayrogʻi Россия
Касби кимёгар
Соҳаси кимё
Иш жойлари Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими Кимё институти
Таълими Узоқ Шарқ давлат университети
Илмий даражаси кимё фанлари доктори
Илмий унвони Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси (2008)

Таржимайи ҳоли

Валентин Авраменко 1952-йил 20-май куни Ўзбекистон ССР, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Отаси Александр Митрофанович Авраменко Архангелск сув йўллари алоқаси техникумида ўқиган, 1930-йиллари Шимолий денгиз йўлини тадқиқ қилган қутбчи. Онаси Варвара Трофимовна Дацюк руҳонийнинг қизи бўлган[1]. Авраменконинг ўз сўзларига кўра, ота-онаси Владивостокда танишишган ва кейинчалик диний тарғибот учун Ўрта Осиёга сургун қилинган она томонидан буваси руҳоний Трофим Андреевич Дастюкнинг олдига кўчиб боришган. 5 ёшидан бошлаб ўқишни ўрганган. Мактабда ўқиб юрган кезлари ўқитувчиси Алевтина Василевна Штокалская туфайли кимёга қизиқиб қолади, бундан ташқари иссиқлик электр стансияси кимё бўлимида лаборант бўлиб ишлаган онаси ба’зида ўғли тажрибалар ўтказиши учун кимёвий шиша идишлар олиб келган, натижада Авраменко кимё фани бўйича билимларини ошириб борган. Ота-онаси Владивостокда бир-бири билан тансиҳганлиги, болалигидан бу шаҳар ҳақида кўп эшитиб, илиқ хотиралар қолганлиги туфайли мактабни тугатгандан сўнг Узоқ Шарқ давлат университетининг кимё факултетига ўқишга топширади[1]. 1974-йилда Узоқ Шарқ давлат университетини тамомлаб, СССР Фанлар академияси Узоқ Шарқ илмий марказининг Кимё институтида иш бошлайди, 1977-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. Дастлаб абсорбсия лабораториясида ишлаган, сўнгра устози Виктор Юревич Глушченко Кимё институтига директор этиб сайланиши туфайли сорбсия жараёнлари лабораториясига ишга кўчиб ўтади, 1988-йилдан бошлаб бу лабораториянинг мудири бўлиб ишлайди[1]. 1993-йилдан эса лабораторияда радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш муаммоларига ечим излаш билан шуғулланиб келган[2]. 2003-йилда Авраменко докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2007-йилдан радиоактив чиқиндиларни бошқариш технологиялари соҳасида Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги эксперти[2]. 2008-йилда Россия Фанлар академиясининг Кимё ва материалшунослик (нанотехнологиялар, функсионал материаллар) бўлимининг Узоқ Шарқ бўлинмаси мухбир а’зоси этиб сайланган. 200 дан ортиқ илмий ишлар, шунингдек, 20 та ихтиролар муаллифи[3]. 2009-йилда ИИ даражали „Ватан олдидаги хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган[2]. 2018-йил 30-апрел куни Владивосток шаҳрида вафот этган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Валентин АВРАМЕНКО: «Чтобы всё получалось и радовало!»“ (2012-йил 20-май). 2023-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Авраменко Валентин Александрович“ (2018-йил 4-май). 2023-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июн.
  3. ↑ „Авраменко Валентин Александрович“ (2022-йил 26-май). 2023-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июн.

Ҳаволалар