Валидол

Валидол (Валидолум) — марказий нерв системасини тинчлантирадиган ва томирларни мўтадил рефлекс йўли билан кенгайтирадиган дори. Ментолнит изовалериан кислота ментил эфиридаги 25—30% ли эритмаси. Стенокардия, невроз, истерия ва б. касалликларда 4— 5 томчисини бир чақмоқ қандга томизиб, тил остига қўйилади ва то эриб кетгунича шимилади. Таблетка ва капсула ҳолида ҳам ишлатилади. Спиртдаги 5—10% ли эритмаси ва 10% ли суртмаси терининг қичишини колдириш учун суртилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил