Вари (Лемур вариус) — макилар (лемурлар) уруғининг бир тури. Мадагаскар ўрмонларида катта пода бўлиб яшайди. Бўйи 0,6 м, думи 0,6 м ча. В. бу уруққа кирадиган турлар ичида энг йириги. Танаси қалин оқ-қора жун билан қопланган. Боши ва бўйнининг икки ёнида узун жунлари бор. Ранги ҳар хил: баъзиларида оқ жун, бошқаларида эса қора жун кўп, ҳатто, тамомила оқ ёки қора жунлилари ҳам учрайди. Турли мевалар билан озиқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил