Vayoming
Ваёминг – АҚСҲ ғарбидаги штат. Майдони 253,6 минг км2. Аҳолиси 470 минг киши. Маъмурий маркази – Шаенн шаҳар. Ҳудудининг катта қисми Қояли тоғларда жойлашган, шимолий-шарқи эса Буюк текисликларга туташган. Январнинг ўртача температураси —3° дан —9°гача, июлники 18—22°, йилига 300–500 мм ёғин ёғади. Текисликларда дашт ва чала чўл ўсимликлари, тоғларда игна баргли дарахтлар ўсади. Ваёминг АҚШнинг аҳолиси сийрак ва иқтисодида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда турадиган штатларидан бири. Қишлоқ хўжалигида яйлов чорвачилиги асосий ўрин тутади. Яйлов кўп. Деҳқончилик чорвачилик билан боғлиқ. Шарқий раёнларда буғдой, суғориладиган ерларда қанд лавлаги, сули ва арпа экилади. Тоғли раёнларда ёғоч тайёрланади. Саноатида нефт, газета, кўмир қазиб чиқариш, электр энергия ҳосил қилиш етакчи ўринда туради. Уран, темир рудалари ва қурилиш материаллари қазиб олинади. Бошқа тармоқлари маҳаллий аҳамиятга эга. Ваёмингни трансконтинентал темир йўл кесиб ўтган[1].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | [[Шаенн]] | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | [[Шаенн]] Каспер Ларамиэ | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 10-ўринда 253,336 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 50-ўринда 509,294 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 48-ўринда $23,979 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
44-бўлиб 10 июл 1890 | ||||
| Вақт | УТC-7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | WЙ [56] | ||||
| Штат гули | Индиан Паинтбруш | ||||
| Штат дарахти | Плаинс cоттонwоод | ||||
Ваёминг – Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти – Шаенн шаҳри. АҚШ иттифоғига 10-июл 1890-йилда кирган, ундан олдин – Wёминг Территорй.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |