Veblen Torsteyn

ВЕБЛЕН (Веблен) Торстейн (1857.30.7, АКСҲ Висконсин штати — 1929.3.8, Калифорния штати, МенлоПарка) — америка иқтисодчиси ва социологи. Чикаго, Станфорд, Миссури унтларида иқтисодиёт проф. Ғарб сиёсий иқтисодида институционализмнинг асосчиларидан бири. У ижтимоий дарвинизм тарафдори. В.нинг фикрича, моддий и.ч. ижтимоий ҳаётнинг асоси саналади, жамиятни ривожлантиришда техник интеллигенсия муҳим ўрин тутади. В. ғоялари технократик назарияларда кенг фойдаланилган. Ҳар қандай жамиятни саноат машинаси тарзида, иқтисодий институтларни унинг таркибий қисмлари тарзида қарайди. В. тарих асосий икки синф — муомала соҳасида иш кўрадиган бизнесменлар ва моддий и.ч.ни ташкил этувчи саноатчилар ўртасидаги курашдан иборат деб қарайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |