Verner
Вернер [ихтирочи, франсуз математиги П. Верне (1580—1637) номидан] — 1)асбобсозликда — улчаш асбобларида асосий шкала бўлинмалари бўйича узунлик ва бурчакларни аниқроқ ҳисоблаш учун мўлжалланган қўшимча шкала. В. ёрдамида асосий шкала бўлинмалари қийматларининг улушлари аниқланади. Иши кузатувчи киши кўзини асосий ва қўшимча шкалалардаги 2 чизиқчага (штрихга) тўғри келтиришига асосланган; бунда штрихлардан бири иккинчисининг давоми бўлиши ва уларнинг учлари мос келиши керак. В. асосий шкала бўйлаб сирпанади. Унинг шкаласи бўлинмалари асосий шкаланикига қараганда анча майдароқ бўлади. В.нинг ҳозирги номи — нониус; 2) радиоприёмник ва б. радиоаппаратларни радиотўлқинларга аниқ созлаш учун мўлжалланган мослама.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |