Файл:Биц & Пиэcес - БП374 - Тест флигҳт оф Песcара'с ҳелиcоптер - 1922 - ЭЕ ФЛМ7760 - ОБ105716.огв Вертолёт ёки тикучар горизонтал парраклар ёрдамида кўтарилувчи ва ҳаракат этувчи ҳаво кемасидир. Вертолёт атамаси русча вертолёт (айланма учоқ) сўзидан олинган.

Ми-8

Вертолёт — тикка кўтариладиган ва қўнадиган ҳаводан оғир учиш аппарати; унда кўтариш кучини битта ёки бир нечта (кўпинча, иккита) элтувчи винт вужудга келтиради. В. турган жойидан кўтарилади, тиккасига пастлаб қўнади, осмонда бир жойда муаллақ туриши, вертикал ўқ атрофида исталган томонга бурилиши, хоҳлаган йўналишда тўғри учиши мумкин. В.ни ниначига қиёсан ясашга кўп уринишлар бўлган. Дастлабки уриниш ХВ асрга тўғри келади. В.нинг биринчи расми италян олими Леонардо да Винчи қўлёзмаларидан бирида топилган. У геликоптер (юн. ҳелирос — спирал, винт ва птерон — қанот) ясаш ғоясини берган, лекин уни амалга оширолмаган. Юқорига кўтарила оладиган дастлабки В. (геликоптер) моделини рус олими М. В. Ломоносов 1754 йилда ясаган. Унда двигател ролини пружина ўтаган, унинг икки томонга айланадиган икки винти бўлган. Винт-қанотли аппаратлар, яъни В.лар ясаш ғоясини Франсияда 1835—65 йилларда П.д.’ Амеркур ва Г.де Ланделл ривожлантиришди. Рус олими Б. Н. Юрев 1912 йилда ҳаво винти назариясини ривожлантириб, В. схемасини таклиф қилди ва 1930 йилда шу схема бўйича, асосий элементлари замонавий В.никига ухшаш бир винтли, бир ўринли САГИ 1—ЭА русумли жаҳонда биринчи В.нинг тажриба вариантани ясади. Шу билан у вертолёцозликка асос солди. 1941 йилда у И. П. Братухин билан бирга икки винтли "Омега" вертолётини ясади ва 1946 йилда учириб намойиш қилди. Шундан кейин бирин-кетин турли русумдаги В.лар ясала бошлади. Россияда М. Л. Мил ва Н. И. Камов раҳбарлигидаги илмий-лойиҳалаш муассасаси, АҚШда "Сикорский". "Боинг", "Белл", "Каман", Франсияда "Сюдавиасон", Англияда "Уэстленд", Италияда "Агуста" фирмалари В.созликка катта ҳисса қўшишди. В.ларни кўплаб и.ч. собиқ Иттифоқда 1951 й. бошланди. М. Л. Милнинг "Ми4", "Ми-6", "Ми-8", "Ми-10", "Ми-12" В.лари, кейинчалик Н. И. Камовнинг "Ка-15", "Ка-18, "К-25", "К-26", "Ка-50" "Учувчи акула" ҳарбий В. ва б. Русумли В. ишлаб чиқарила бошлади. Ҳозир турли-туман русумли В.ларни и.ч. тараққий этган.

В.нинг тезлиги 350 км/соат гача етади (агар қўшимча двигател ўрнатилса 500 км/соат дан ошади), 50 т гача юкни кўтариб уча олади. В.нинг бир винтли, икки винтли ва кўп винтли, қанотли ва қаноциз хиллари бўлади. Ҳар қандай схемадаги В. планер (фюзеляж, шасси, бошқариш органлари, электр, радио ва навигация жиҳозлари), винтли элтувчи тизим (элтувчи винтлар), двигател (куч) қурилмаси (қаранг Вертолёт двигатели) дан иборат. Механик юритмали бир винтли В.да булардан ташқари қуйруқ винти ва бу винтни бошқариш тизими ҳам бўлади. В.лар халқ хўжалигида (қарангх. зараркунандалари билан курашиш, йўловчилар ва юкни ташиш), геология-қидирув ишларини бажариш, гравиметрик суратга олиш, музликларни кузатиш, ўрмондаги ёнғинларни ўчириш, йирик жиҳозларни ташиш ва ўрнатишда, қурилишда, бориш қийин бўлган жойларга шифокорларни олиб боришда, қутқарув ишлари ва б. ишларда кенг қўлланади. В.лардан ҳарбий ишда ҳам фойдаланилади (яна қ. Авиация).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил