Videvdat
Видевдат - “Авесто”нинг сақланиб қолган тўртта китобидан биринчисининг номи (девларга қарши қонун).Ушбу китоб “Авесто”нинг сақланиб қолган китоблари орасида энг мукаммали ҳисобланади. У йигирма икки боб бўлиб, боблари “Фрагард” деб номланган. Фрагардларнинг ма’носи, вазифаси, услубий тузилиши турлича: биринчи фрагард - одамлар яшайдиган барча юртларни Ахура Мазда қандай яратгани тўғрисида бўлиб, улар орасида Хоразм, Сўғд, Марғиёна, Бахди (Балх) ва бошқалар бор; иккинчи фрагардда Жамшид подшолиги - касаллик, ўлим, азоб-уқубатлар бўлмаган замон ҳақида, я’ни инсониятнинг олтин асри ҳақида гап боради; учинчи фрагард деҳқончиликнинг савобли шарофатлари ҳақида ва ҳ.к[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 119.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |