Вил Эммануилович Чудновский (1924 — 2016) — совет психологи ва ўқитувчиси, психология фанлари доктори, профессор, Халқаро педагогика академиясининг ҳақиқий аъзоси саналади. 

Вил Эммануилович Чудновский
Таваллуди 1924-йил 24-сентябр
Одесса, Украина ССР, СССР
Вафоти 2016-йил 9-январ (91 ёшда)
Москва, Россия
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi СССР Rossiya Россия
Соҳаси психология
Таълими В.Г.Белинский номидаги Тошкент кечки педагогика институти
Илмий даражаси Психология фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

У 150 дан зиёд илмий ишлар муаллифи ҳамдир[1].

Биографияси

У 1924-йил 24-сентябрда Одесса шаҳрида яҳудийлар оиласида туғилади.

Чудновский меҳнат фаолиятини Улуғ Ватан уруши йилларида, Ли-2 ҳарбий транспорт самолётларини йиғувчи сифатида бошлаган. Урушдан сўнг, 1949-йилда у В. Г. Белинский номидаги Тошкент кечки педагогика институтини (ҳозирги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети) имтиёзли диплом билан тамомлайди. Вил Чудновский 1949—1963-йилларда педагоглик фаолияти билан машғул бўлади. 1961—1962-йилларда у РСФСР Педагогика фанлари академияси[2] Умумий ва педагогик психология илмий-тадқиқот институти аспирантурасида таҳсил олади ва 1963-йилда раҳбари Н. С. Лейтес қўлида „Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ёш хусусиятлари ва асаб тизими типининг хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисида“ мавзуси бўйича номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилади.  

У 1949—1963-йилларда Тошкент педагогика институти ва Психология институтида психология фанидан дарс беради. 1964-йилдан Москва Психология илмий-тадқиқот институтида (кейинчалик — Россия таълим академиясининг Умумий ва педагогик психология институти) Б. М. Тепловнинг „Индивидуал фарқлар муаммолари бўйича тадқиқотлар“ лабораториясида, сўнгра Л. И. Божовичнинг „Шахснинг ёш шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш“ лабораторияда ишлаган. Вил Чудновский 1980-йилда „Талаба шахси ахлоқий барқарорлигининг психологик асослари“ мавзусида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилади[3]. Орадан йиллар ўтиб, 1996-йилдан Москва Давлат минтақавий университетининг психология факултетида дарс беради[1].  

Таниқли пихолог-педагог 2016-йил 9-январда Москвада вафот этади.  

Хизматлари

  • „1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги фидокорона меҳнати учун“,  „Меҳнат фахрийси“, шунингдек, илмий мукофотлар — К. Д. Ушинский (психология соҳасидаги муҳим ютуқлари учун, 1999-йил) ва Г. И. Челпанов (психология фанини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун, 2007-йил) медаллари билан тақдирланган[1]. 
  • 2014-йилда „Россия Таълим Академияси Психология институти“ Федерал Давлат бюджети илмий муассасаси Илмий кенгашининг қарори билан В. Э. Чдновскийга Психология институтининг Фахрий профессори унвони берилади[4].

Манбалар

Ҳаволалар