Viskonsin
Висконсин — АҚШнинг шимолидаги штат. Мичиган ва Юқори кўллар оралиғидаги текисликда жойлашган. Майдони – 145,4 минг км2. Аҳолиси – 5 млн.дан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Мадисон шаҳри. Энг йирик шаҳри — Милуоки. Январнинг ўртача температураси— 6° дан — 13°гача, июлники 18—22°. Йилига 750 мм ёғин ёғади. Дарёлари (Висконсин, Чиппева, Блек-Ривер) Миссисипи ҳавзасига киради. Ҳудудида 2 млн. га дан ортиқ аралаш ўрмонлар бор. Иқтисодининг муҳим тармоғи — қишлоқ хўжалиги ерининг асосий қисми ўтлоқ ва яйловлардан иборат. Маккажўхори ва емхашак ўтлари, буғдой, тамаки, картошка ва қанд лавлаги экилади. Боғдорчилик ва полизчилик ривожланган. Чорвачилиги сут етиштиришга ихтисослашган. Сутли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчи ўринда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ёғочсозлик, селлюлоза-қоғоз, мебел ишлаб чиқариш, машинасозлик ва металлсозлик, озиқовқат саноати корхоналари бор. Пйх рудаси қазиб олинади. Буюк кўлларда кема қатнайди. Юқори кўл соҳилларида курорт кўп[1].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Мадисон | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Милwаукеэ Мадисон Греэн Бай | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 23-ўринда 169,639 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 20-ўринда 5,536,201 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 19-ўринда $211,616 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
30-бўлиб 29 май 1848 | ||||
| Вақт | УТC-6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | WВ [54] | ||||
| Штат гули | Wоод Виолет | ||||
| Штат дарахти | Сугар Мапле | ||||
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |