Висла ёки Вистула — Полшадаги энг катта дарё. Узунлиги 1047 км, ҳавзасининг майдони 198,5 минг км2. Ғарбий Карпат (Силезия Бескиди) тоғларидан бошланиб, Болтиқ денгизининг Гданск қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Йирик ирмоқлари: ўнгдан — Дунаес, Вислока, Сан, Ғарбий Буг ва б.; чапдан — Пилица, Брда. Висла бошланган жойидан 40 км гача тоғ орасидан, Пшемша билан қўшилгач текисликдан оқади; ёзда Карпат тоғларига ёққан жалалар натижасида тошади. Ўртача йиллик сув сарфи 1090 м3/сек. Висла Полшанинг муҳим транспорт магистрали. Қуйилиш жойидан Пшемша ирмоғи қўшилган жойгача 940 км масофада кема қатнайди. Висла каналлар орқали Неман, Днепр, Одра дарёлари 6-н қўшилган. Висла бўйида Варшава, Краков, Плоцк, Торун ш.лари, делтасида Гданск ш. жойлашган.

Висла


Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар