Антонио Луcио Вивалди (италянча: Антонио Луcио Вивалди; 4-март 1678 – 28-июл 1741) италян бастакори, руҳонийи ва скрипкачиси бўлган. Барокко мусиқаси басталовчиларидан бири сифатида ҳаётлик пайтидаёқ бутун Европага танилишга улгурган. Вивалди асосан чолғу консертлари ва 40 дан ошиқ опера ижод қилган, шунингдек хор учун ҳам асарлар ёзган. Унинг энг машҳур иши скрипка учун басталанган Тўрт фасл консертидир.

Антонио Вивалди
Таваллуди 4-март 1678-йил
Вафоти 28-июл 1741-йил(1741-07-28)
(63 ёшда)
Вена

Ҳаёт ё'ли

1723-йилда ишланган портрет

Композицияларининг аксариятини 1703—1715 ва 1723—1740-йилларда ўзи ишлаган Оспедале делла Пиэтà етимхонаси ҳам мусиқий мактаби аёллар ансамбли учун тайёрлаган. Вивалди, шунингдек, операларини Венеция, Мантуя ва Венада қўйиб танилган. Император Карл ВИ'ни учратиб, Вивалди Венага кўчиб ўтган. Император Вивалди келишидан бироз ўтиб қазо қилган, бастакор эса даромад манбаисиз қолиб, қашшоқликда вафот этган.

Ёшлик даврлари

Венециядаги «Пиэта» консерваторияси

Отасининг черковдаги фаолияти ёш Антониода духовой созламаларга қизиқиш уйг'онишига сабаб бо'лди. У о'ша пайтларда Италияда одат тусига кириб қолган иш — бир нечта касб ё'лини я'ни Ма'навий ва Мусиқий ё'налишини танлаши керак эди. 1703-йилнинг 1-сентабрида у черков қошидаги «Пиэта» консерваториясига скрипка о'қитувчиси хизматига чақирилди, вахоланки бу мактаб қизлар учун энг яхши мактаб эди.

Со'нгги йиллари

Вивалди мусиқаси у ҳаёт чоғида ижобий қабул қилинган бўлса-да, кейинчалик унинг асарлари унутила бошланди. Бу ҳолат ХХ аср биринчи ярмида Вивалди шуҳрати қайта юксалиши билан чаппасига ўзгарди. Бугун Вивалди барокко бастакорлари орасида энг танилганлари ва оммавийларидан биридир.

Ижод ё'ли

Авлиё Иоанна черкови

ВИВАЛДИ (Вивалди) Антонио (1678.4.3, Венесия — 1741.28.7, Вена) — италян композитори, скрипкачи, дирижёр ва педагог, консерт жанрининг асосчиси. Ижодида турли чолғулар (асосан, скрипка) га мўлжалланган консертлар (жами 465 та) марказий ўрин тутади. В. муайян воқеликларни ёрқин ифода этувчи (4 қисмли "Йил фасллари" каби) асарлари билан дастурли симфонизмга ҳам асос солган. Ўнлаб диний ва дунёвий мавзудаги кантата ва ораториялар, 40 дан ортиқ опералар яратган. Булар орасида Шарқ лавҳаларини экзотик тарзда акс эттирувчи "Дарийнинг тождор бўлиши", "Армида Миср лагерида", "Александр Ҳиндистонда" каби асарлар ҳам мавжуд. 1735 йил Верона шаҳрида илк бор саҳналаштирилган Амир Темур ҳақидаги операси Европада соҳибқирон қиёфасини гавдалантирувчи дастлабки асарлардандир.

Ижодига қайтиш

Вивалди ижодига қизиқиш ХХ асрда қайтадан уйғонди, Сиена шаҳрида "Антонио Вивалди италян институти" ташкил этилиб, композитор мероси атрофлича ўрганилмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар