Византия, Бизантия империяси ёки Шарқий Рим империяси (лотинча: Империум Романум; юнонча: Βασιλεία Ῥωμαίων) — Рим империяси парчалангач, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган шарқий қисмида вужудга келган давлат (ИВ-ХВ асрлар). Энг равнақ топган даврида унинг таркибига Болқон ярим оролининг катта қисми, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Миср, Киренаика, Месопотамиянинг бир қисми, Ғарбий Арманистон ва Гуржистон, Херсонес, Қибрис ва Крит ороллари кирган.

„Шарқий“ Рим империяси
лотинча: Империум Романум, Романиа
юнонча: Βασιλεία Ῥωμαίων

империя
←
395 — 1453


→
Византия империясининг байроғи Палеологлар герби

555-йилда Жустиниан И ҳукмронлиги остидаги Византия империяси.
Пойтахти Константинопол
Тил(лар)и Лотин, Юнон
Дини 380-йилгача Рим бутпарастлиги.
Православиэ (313-йилги Милан эдиктидан со`нг толерант; 380-йилдан давлат дини)
Пул бирлиги Солид, Дукат, Византия тангаси
Майдони 4 500 000 км² (ВИ асрда Жустиниан И ҳукмронлиги остида)
Аҳолиси 26 млн.дан (565-йил) 5 млн.гача (1282-йил)
Бошқарув шакли Абсолют автократия
Сулола 20 дан ортиқ сулолалар
Император
 - 330-337 Cонстантине И Буюк
Vizantiya imperiyasi
Византия империяси харитаси
shahar
Ҳозирги волденбурт шаҳри

Пойтахти — Константинопол шаҳри бўлган. Мамлакатнинг номи Босфор соҳилидаги юнон полней — Византийизмдан олинган. Аҳолиси — юнонлар, сурёнийлар, қибтийлар, арманлар, гуржлар ва бошқалардан иборат бўлган. Давлат тили ИВ-ВИ асрларда лотин тили, кейинчалик юнон тили бўлган. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиш даражаси, шаҳар турмушининг жўшқинлиги жиҳатидан ўша даврда Византия Ғарбий Европа мамлакатларидан анча илгарилаб кеттан эди. Арабистон, Қора денгиз бўйи, Эрон, Ҳиндистон, Хитой билан савдо-сотиқ бир оз кўпайди. Византия географик жиҳатдан қулай жойлашганлиги туфайли Шарқ билан Ғарб ўртасида маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайишига сабаб бўлган, сиёсий ва ҳарбий марказга айланган.

527-565-йилларда Император Юстиниан И ҳукмронлиги даврида маъмурий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказилган. Марказий давлат мустаҳкамланган ва кучли армия вужудга келтирилган. Бу эса Юстинианга 533-534-йилларда Шимолий Африкадаги вандаллар давлатини, 555-йилда Италиядаги остготлар қироллигини, жанубий-шарқий Испанияни босиб олиш имконини берган. ВИ асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ВИИ аср бошларида ички таназзул ва ташқи сиёсатда муваффақияцизликлар рўй берди. Армияда ғалаён бошланди, кенг халқ оммаси унга қўшилди. ВИ аср охири ВИИ аср бошларида Византия ҳудудининг анчагина қисмини славянлар ишғол этган. ВИИ асрнинг 70-йилларида Византиянинг шимолий-ғарбий чегарасида қадимий булғорлар давлати — Булғористон барпо бўлган.

636—642 йилларда араблар В.дан Сурия, Фаластин, Юкрри Месопотамия ва Мисрни, 693—698 йилларда Шимолий Африкадаги ерларни тортиб олди. Италиядаги лангобардлар Византия ҳудудининг анчагина қисмини босиб олди. ВИИИ-ИХ асрларда Византия ҳудудига славянлар кўчиб келиши муносабати билан улардаги ҳукмрон жамоа муносабатлари таъсирида эркин қишлоқ жамоалари мустаҳкамланди. Бироқ Х асрда йирик ер эгалиги кучайиб, Византия шаҳарлари ВИИ-ИХ асрлардаги таназзулдан сўнг яна қад ростлади, савдо-ҳунармандчилик уюшмалари вужудга келди, давлат уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлади. Х аср ўрталарида Византия араблардан Юқори Месопотамияни, Кичик Осиё ва Суриянинг бир қисмини, Крит ва Қибрис оролларини қайтариб олди. Арманистон ва Гуржистонда Византиянинг таъсири кучайди. Византия Ғарбий Болгар подшолигини босиб олди (1018-йил).

Талим

ХИИ аср бошларидан ички тарқоқпик авж олди, марказий ҳокимият инқирозга юз тутди, чет эллик истилочиларнинг хуружи кучайди. Салиб юриши қатнашчилари Византия ҳудудининг бир қисмини босиб олиб, Лотин империясита асос солдилар. Шу билан бирга Византия ерларида мустақил юнон давлатлари: Никей, Трапезунд империялари, Эпир давлати пайдо бўлди. 1261-йилда Никей императори Михаил ВИИИ Палеолог Византия империясини қайта тиклади. Палеологлар сулоласи (1261—1453) қарор топди. Бироқ Византия ўзининг қад. қудратини тиклай олмади. 1453-йилда Константинопол усмонли турклар тасарруфига ўтган. ХВ асрнинг 60-йиллари бошида Византия империяси барҳам топди, унинг ҳудуди Усмонли турк империяси таркибига кирди. Византия Рим, юнон ва эллинизм анъаналари таъсирида вужудга келган ўзига хос маданият маркази бўлган эди. Византияда антик давр таълими анъаналари сақланиб қолди ва ХИИ асргача маориф Европанинг бошқа жойларига қараганда юқори савияда эди. Бошланғич таълим (ўқиш ва ёзишни ўргатиш) хусусий мактабларда 2—3 йил давомида амалга оширилган. ВИИ асргача ўқув дастури мажусий динлар афсоналарига, кейинроқ Библия китобларига асосланган.

Ўрта маълумот грамматика ўқитувчиси раҳбарлигида олинган. Дастурга орфография (имло кридалари), грамматика нормалари, талаффуз, шеър ёзиш қоидалари, нотиқлик санъати, шунингдек ҳужжатлар тузиш услубияти киритилган. Фалсафа ҳам ўқув дарслари жумласига кирган. Айрим мактаблар дастурида тарих дарси ҳам бўлган. Византияда монастир мактаблари ҳам бор эди. ИВ-ВИ асрларда қадимги даврдан қолган олий мактаблар (Африка, Искандария, Байрут, Антиохия, Ғазо, Фаластин Кесариясида) ўз фаолиятини давом эттирди. 425-йил Константинополда барпо этилган олий мактаб (аудиторий) бошқа олий мактабларни сиқиб чиқарди. Константинопол аудиторийси давлат муассасаси, унинг проф.лари давлат хизматчилари ҳисобланар, пойтахтда дарс бериш фақат уларга рухсат этилган. ИХ аср ўрталарига келиб, Магнавр олий мактаби ишлай бошлади.

Бу мактаб олий дунёвий амалдор ва дин пешволарини тайёрлар эди. ХИИ аср ўрталарида Константинополда юридик ва фалсафий мактаблар давлат муассасаси сифатида очилди. ХИИ асрда олий мактабда тиббиёт фани ҳам ўқитила бошлади. 1204-йилдан кейин Византияда олий мактаб тугатилди. Монастирлар ҳузуридаги мактаблар давлат мактабларини тобора сиқиб чиқараверди. Бундай мактаблар, одатда, муаллимнинг вафотидан кейин ёки у қувғинга учрагач, ёпилиб қоларди. Византиянинг қадимги кутубхоналари илк даврдан нари ўтмади. Искандария кутубхонаси 391-йилда вайрон этилди. Константинопол кутубхонаси (356-йилда асос солинган) 475-йилги ёнгинда куйиб кетди.

Қишлоқ хўжалиги

Кейинги давр кутубхоналари ҳақидаги маълумотлар кам бўлса ҳам, император, патриарх, монастирлар кутубхоналари, олий мактабларнинг ва хусусий шахсларнинг кутубхоналари бўлганлиги маълум. Техникаси Византияга антик давр қишлоқ хўжалиги техникаси (ҳўкизга қўшиладиган омоч ва пичан йиққич, сунъий суғориш тизими) ҳамда ҳунармандчилиги мерос бўлиб қолган. Бу ҳол Византиянинг деҳқончилик, заргарлик, шойи тўқиш, ҳашаматли иншоотлар қуриш, кемасозлик (ИХ асрдан бошлаб қиялама елкандан фойдаланилган) ва бошқа соҳаларда ХИИ аср гача Европада илғор давлат бўлиб қолишига имкон берди; ИХ асрдан бошлаб сиркор керамика, шиша тайёрлаш (қадимги усуллар бўйича) расм бўлди.

Ҳунармандчилик

Бироқ, византияликларнинг ота мерос анъаналарини сақлаб қолишга интилиши техника тараққиётига озми-кўпми тўсқинлик қилди. ХИИ аср дан бошлаб Византия ҳунармандчилигининг Ғарбий Европа ҳунармандчилиги (шишасозлик, кемасозлик ва ҳоказо)дан орқада қолишига сабаб бўлди. ХИВ-ХВ асрларга келиб эса, Византия тўқимачилиги италян тўқимачилиги билан рақобат қила олмай қолди. Математика ва табиий файлар. Византияда математиканинг жамоатчилик ўртасидаги нуфузи ўрта асрларнинг асосий фанлари ҳисобланган фалсафа ва нотиқлик санъатига нисбатан жуда паст бўлган. ИВ-ВИ асрлардаги Византия математиклари асосан қадимги алломаларнинг асарларини шарҳлаш билан машғул бўлишган: Феон (ИВ аср) Евклид ва Птолемей асарларини чоп қилдирган ва шарҳлаган, Иоанн Филопон (ВИ аср) Аристотелнинг табиацҳуносликка доир илмий асарларини шарҳлаган, Евтокий Аскалон (ВИ аср) эса Архимеднинг шундай ишларини шарҳлаш билан шуғулланган.

Илим фан

Баъзи масалаларда Византия фани антик давр фанига нисбатан бир оз илгари силжиди: Иоанн Филопон жисмларнинг тушиш тезлиги уларнинг оғирлигига боғлиқ эмас, деган хулосага келди; Аё София ибодатхонасини қуриб машҳур бўлган меъмор ва муҳандис траллик Анфилий ўт олдирувчи кўзгулар ишига доир янги талқинини таклиф қилди. ИХ асрга келиб табиий фанлар борасида бир оз юксалиш кузатилди. Ихтирочи Лев Математик биринчи марта ҳарфлардан алгебраик тимсоллар сифатида фойдаланди. Маълумотларга кўра, ХИИ асрда араб рақамларини жорий қилишга уриниш бўлган бўлса керак. Сўнгги Византия математиклари шарқ фанига жуда қизиқишган. Трапезунд олимлари (Григорий Хиониад, ХИИ аср унинг издошлари Григорий Хрисококк ва Исаак Аргир, ХИВ аср) араб ва форс математикаси ва астрономиясини ўрганишган. Шарқ фани меросининг ўрганилиши Феодор Мелитиннотанинг „Уч китобдаги астрономия“ (1361) мажмуа асарининг яратилишига ёрдам берди. Космология соҳасида византияликлар анъанавий тасаввурларга риоя қилишган. Улардан баъзилари Библияда келтирилган дунёқарашларга ишонган бўлса, бошқалари Ернинг шарсимонлиги ҳақидаги таълимот Библияга зид эмас, деб ҳисоблаганлар. Илми нужум инсон тақдирини осмон ёритқичларининг ҳаракати билан боғлангани учун православ илоҳиётчилари томонидан қаттиқ танқид қилинди ва таъқибга дучор бўлди. ХИВ асрда Никифор Григора тақвим (календар)ни ислоҳ қилишни таклиф этди, қуёш тутилишини олдиндан айтиб берди. Бу таклиф ва башоратлар астрономия кузатувлари билан бевосита боғлиқ бўлган.

Византияда географиянинг бошланишига фем (вилоят)лар, шаҳарлар, епископ бошлиқ маъмурий бирликларнинг расмий тавсифлари асос бўлди. тахминан 535-йилда Иерокл 64 фем ва 912 шаҳарнинг тавсифини ўз ичига олган „Синекдем“ тўпламини тузди. Бу тўплам кейинги даврларда ёзилган географик асарлар учун замин бўлди. Х асрда Константин Багряиородний Византия фемлари тавсифини ўз даври анъаналари асосида тузиб чиқди. Шу боис унинг асаридаги кўп маълумотлар ўша даврдаги мавжуд маълумотларга гшд. Савдогарлар, зиёратчиларнинг саёҳат тавсифлари ҳам ўша географик адабиётлар тоифасига мансуб. ИВ асрда ёзилган муаллифи номаълум саёҳатномада Ўрта денгиз батафсил баён қилинган, портлар орасидаги масофалар кўрсатилган, муайян жойда ишлаб чиқарилган товарлар ҳақида гапирилган ва ҳоказо. Қуйидагиларнинг саёҳат тавсифлари сақланган: савдогар Косма Индикопловнинг (ВИ аср) „Христиан топографияси“ асари (бунда умумкосмологик тасаввурлардан ташқари бевосита кузатув таассуротлари, Арабистон, Африка ва бошқа жойлардаги турли мамлакатлар ва халқлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд), Иоанн Фокнинг (ХИИ аср) Фаластинга, Андрей Ливадиннинг (ХИВ аср) Фаластин ва Мисрга, Канан Ласкариснинг (ХИВ аср охири ёки ХВ аср боши) Олмония, Скандинавия ва Исландияга саёҳатлари тавсифлари. Византияликлар географик ҳариталар тузишни ҳам билганлар.

Тиббиёт

Тиббиёти Византияда ривожланган тиббиёт мавжуд бўлган. ИВ асрда пергамлик шифокор Орибасий тиббий энсиклопедия яратган, шифокор Никшба жаррохлик бўйича дарслик ёзган. Константинополда махсус жарроҳлик ва аёллар касалликлари бўлимлари бўлган касалхоналар ташкил этилган, уларнинг ҳузурида тиббиёт билим юртлари очилган. Симеон Сиф овқатнинг хоссалари ҳақида китоб ёзган (ХИ аср). Николай Мирепс фармакопеяга оид қўлланма тузган (ХИИИ аср). Иоанн Актуарий тиббиётга доир асарларида ўзининг амалий мушоҳадаларини баён этган. Фалсафаси империя қарор топиши ва христианлик тарқалиши туфайли (ВИ-ВИИ асрлардан) пайдо бўла бошлади. Унинг тараққиётида расмий черков ақидалари 6-н дунёвий фан, фалсафий фикр вакилларининг қарашлари ўртасидаги курашнинг таъсири бор. Юнон черковининг пешволари Прокопий (465—525), византиялик Леонтий (475—543), Иоанн Дамаскин бу фалсафанинг ўтмишдошлари бўлганлар. Византия фалсафаси асосан Платон — Аристотел ғоялари ҳамда асарларини тушунтириш ва тарқатишдан иборат эди; у „Кутубхона“ тўплами (857-йилгача)нинг муаллифи Фотий (820—891)дан бошланиб, Михаил Пселл (1018—78) ва Никифор Влеммид (1272-йил в. э.) ижодида ўзининг юксак чўққисига чиқди. Кейин Италияда Уйғониш даврида қайта ривожланди. Бунда В. Виссарион (1403—72), трапезундлик Георгий (1396—1484) ва бошқаларнинг хизмати каттадир. Византия фалсафасидаги иррационал оқим Симеон (1025—92) мистикаси ва Николай Кавасила (ХИВ аср) ғояларида намоён бўлди. Византия фалсафаси ўрта аср схоластикаси, Италия Уйғониш даври ва славян мамлакатлари, Гуржистон, Арманистондаги фалсафий фикрнинг ривожланишига катта таъсир ўтказди. Византияда тарих фани бир мунча ривожланган. Кесарийлик Евсевий қад. замонлардан мил. 324-йилгача бўлган дунё тарихини, жумладан, Шим. Қора денгиз бўйининг тарихини баён этишга ҳаракат қилиб кўрди. Кесарийлик Прокопий ва Агафий император Юстиниан давридаги Византия тарихини ёритдилар. ВИ—Х асрларда жаҳон тарихи воқеанавислиги Иоанн Малала, Феофан Исповедник, Феофилакт Симокатта, Георгий Амартол каби тарихчиларнинг асосий тарихий жанрлари бўлди. ХИ—ХИИ аср ўрталарида византиялик тарихчилар (Лев Диакон, Никита Хониат ва бошқалар) ўзлари шоҳид бўлган воқеаларни қаламга олишга интилдилар. ХИИИ асрдан Византия тарих фани инқирозга юз тутди. Ҳуқуқшунослиги. Византия маданиятига хос анъанавийлик ва изчиллик Византия ҳуқуқшунослигида айниқса яққол кўзга ташланади. Рим ҳуқуқини мунтазам тартибга солиш, фуқаролик ҳуқуқи мажмуаларини тузиш билан Византия ҳуқуқшунослигига асос солинди. Улардан энг муҳими Cорпус журис cивилис („Каноник ҳуқуқ мажмуаси“)дир (ВИ аср) — Византия ҳуқуқшунослиги айни шу мажмуага таянди, ҳуқуқшунослар вазифаси асосан шу мажмуани талқин қилиш ва қайта баён этишдан иборат бўлиб қолди. ВИ—ВИИ асрларда Cорпус журис cивилис қисман лотин тилидан юнон тилига таржима қилинди. Мазкур таржималар Василики қурама тўпламининг асосини ташкил этади, ундан кўпинча ҳошиялардаги изоҳлари билан бирга қайта-қайта нусха кўчирилди. Василикиларга илова тарзида хилмахил маълумотнома — қўлланмалар, шу жумладан „синопсислар“ тузилган, уларда мақолалар ҳуқуққа оид айрим масалалар бўйича алифбо тартибида жойлаштирилган. Византия ҳуқуқшунослигида Рим ҳуқуқидан ташқари черков соборларининг қарор (қоида)ларига асосланган черков фатволари ҳуқуқи ҳам ўрганилган. Константинополда олий ҳуқуқ мактаби ташкил этилгач, ХИ асрда суд қарорлари тўплами — „Пир“ („Тажриба“)да Константинопол судининг тажрибаси умумлаштирилди. ХИИ асрда Византия ҳуқуқшунослари (Зонара, Аристин, Валсамон) черков соборлари қоидалари талқин этилган бир неча китоб чиқариб, унда черков фатволари ҳуқуқи билан Рим ҳуқуқини мувофиқлаштиришга уринишди. Византияда нотариат ҳам ташкил қилинган, ХИИИ—ХИВ асрларда айрим фемларнинг маҳкамалари ҳужжатлар учун маҳаллий хизмат дафтарчалари тузиб чиққан.

Адабиёт

Византия Адабиёти ўзига хослиги, янги шакл ва жанрларнинг бойлиги билан ажралиб туради. Унинг тарихи 3 асосий даврга бўлинади. Биринчи даврда (ИВ—ВИ асрлар) у антик адабиёт анъаналарини давом эттирди, айни вақтда унга христиан дини мафкураси таъсир ўтказди (шоирлар Нонна, ИВ—В асрлар, Агафий, Павел Силенсиарий, ВИ аср). Авлиё-анбиёлар қиссаси (агиография) ни яратиш авж олди. Иккинчи даврда (ВИИ—ИХ асрлар) черков таъсирида диний адабиёт устунлик қила бошлади (критли Андрей, Иоанн Дамаскин, Феодор Студит). Шоирлардан Кассия, Иоанн Грамматик, Игнатий, патриарх Фотий дунёвий асарлар ёзишди. Халқ ижодиёти ривожланди. Охирги, учинчи даврда (Х—ХВ асрлар) диний, дунёвий, бадиий ва илмий адабиётнинг турли жанрлари ривожланди. Император Константин ВИИ Багрянородний, Свида, Симеон Метафрасий ва бошқа шу даврнинг энг таниқли ёзувчиларидир. Михаил Аселл, митиленлик Христофор (ХИ аср), Мануил Олобол, Мануил Фил (ХИИИ—ХИВ асрлар) сарой адабиёти вакилларидир. Бу даврда ҳажвия кенг оммалашган (ХИИ аср).

Меъморчилик

Византия меъморлигининг ривожланган даври ВИ асрга тўғри келади. Бу даврда Константинопол жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири ҳисобланган. Шаҳар атрофи мустаҳкам қалъа деворлари билан ўралиб, хандақлар қазилган (В асрнинг 1-ярми). Шаҳар маркази (Агустион майдонида Қад. Рим меъморлиги таъсирида зафар токи (арк) лари, форумлар, черков бинолари, император саройи, отчопар, акведуклар қурилган. Византия меъморлик мактабида „плинфа“ (ясси кенг ғишт) кўп қўлланган. Ибодатхона қурилишида базилика услубидан фойдаланилган. Кейинчалик бу услуб қўшни мамлакатлар меъморлигига таъсир қилган. Ибодат-хоналар ташқи кўриниши қўпол ва оғир бўлиб, ички кўриниши эса, аксинча, ўта ҳашамдор бўлган (Салоникидаги Авлиё Дмитрий базиликаси, 5-а; Авлиё Георгий ротондаси, ИВ аср охирида қайта қурилган). Константинополдаги Аё София ибодатхонаси (532— 537) юксак маҳорат билан қурилган маҳобатли иншоот бўлиб, гумбазининг диаметри 31,4 м, бал. 55 м дир. Турар жой бинолари асосан кўп қаватли, бош тарзи равоқли қилиб қурилган, пастки қаватида савдо расталари ва устахоналар жойлашган.

ВИИ—ИХ асрларда Византия ибодатхона қурилишида ўрта аср италян меъморлиги услубига хос бўлган ренессанс анъаналари асосида иншоотларнинг хочсимон гумбазли мумтоз тури қўлланган (Никеядаги Успения черкови, ВИИ аср; Салоникидаги Аё София черкови, ВИИИ аср). ИХ—ХИИИ асрларда бинолар пойгумбазидаги қалқонсимон бағаллар тош бўлаклари ва ғиштдан мавжли безакдор қилиб терилиб, равоқсимон поғонали шаклда кошин қопланиб, рангли суратлар ишланган [Мирелеён ибодатхонаси (туркча Будрум жоме, 930-йил), Феодор черкови (туркча Килисе жоме, ХИ асрнинг 2-ярми), Пантократор ибодатхона мажмуаси (Зейрек жоме, ХИИ аср) ва 6.Ж. ХИВ—ХВ асрлар меъморий безакларида Болқон славян меъморлиги таъсири кўзга ташланади [Салоникидаги беш гумбазли Апостол черкови (туркча Соуксу жоме, ХИИ—ХВ асрлар); пастқам П-симон шаклдаги галереяли марказий катта гумбазли хона ва атрофидаги 4 бурчакда жойлашган кичик гумбазли хоналардан иборат бўлган]. Пастки қавати базилика шаклида, юқори қавати эса хочсимон гумбазли кўринишдаги биноларнинг (Константинополдаги Текфур саройи, 14-а; Мистра ҳукмдорлари саройи ХИИИ—ХВ асрлар) интерерлари безакларида Мистра ш. манзаралари ва монастир мажмуалари (Афон ва бошқалар) кўриниши акс эттирилган.

Тасвирий санъати. Қад. даврдан ўрта асрларга ўтиш бадиий маданиятда чуқур инқирозларни юзага келтирди; тасвирий санъатнинг айрим турлари вужудга келди, мавжудлари йўқолиб кетди. Черков ва давлат эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган санъат турлари (ибодатхона тасвирлари, икона ва китоб миниатюраси) муҳим аҳамият касб этди. Қадимги ижодий услуб ўрнига ўрта асрларга хос хусусиятлар (жумладан, шартлилик) шаклланди; ҳайкалтарошлик инқирозга учради, қад. нафис шакллар емирилди, маълум даврдан кейин Византия санъатида ҳайкалтарошлик бутунлай йўқолиб, фақат бўртма тасвирларда сақланиб қолди. Бадиий ҳунармандлик буюмлари (тош, суяк, металл), ИВ—В асрлар черков кошинлари (Авлиё Георгий черкови, ИВ аср охири)дагина қад. оҳанглар муҳим бўлиб, борлиқ гўзаллигини аввалгидек ҳис этиш сезилиб туради. Қад. усуллар В. санъатида китоб миниатюраларида такрорланди („Иисус Навин ўрамли ёзувлари“); ранг тасвирнинг барча турлари диний мавзудаги тасвирларни ишлашга бўйсундирилди, меъморий манзаралар ўрнини мавҳум ҳашамдор тилла замин эгаллади, тасвирлар текис юзали қилиб ишланди.

ИХ—Х асрларда ибодатхона деворий расмлари доимий бир тизимга келтирилди; девор ва гумбазлар қатъий тартибдаги кошинкори безаклар ва фрескалар билан қопланди, ички безакларда ягона мазмунга бўйсундирилган меъморий бадиий муҳит (бунга иконалар ҳам киради) яратилди: Аё София ибодатхонаси (ВИ—ХИИ асрлар), Афина яқинидаги Дафна монастири (ХИ аср) мозаикалари, „Владимир Момо Ҳавоси“ иконаси ва бошқа

Китоб миниатюраси тараққий этди, бу даврда заргарлик безагидан унумли фойдаланилди, расмларда аниқ ҳаётий лавҳалар, тарихий шахслар портретлари ўз аксини топди. Ҳайкалтарошлик Галла Плацидия мақбарасининг ички безаги нақшли икона ва ўймакори безаклар (капител, меҳроб тўсиклари ва ш.к.)да кўзга ташланади. Амалий безак санъати (бадиий мато, ранг-баранг эмал тўсиқлар, фил суяги ва металлдан ишланган буюмлар) юксак даражада ривожланди. В.нинг бу даврдаги тасвирий санъати анъаналари юнон ўрта асрлар санъатидан ўзлаштирилган ҳамда Марказий, Шарқий ва Жан. Европа мамлакатларида бир қанча миллий бадиий мактабларнинг шаклланишига кучли таъсир кўрсатган.

Театр

Византия дунёвий театри антик театрнинг вориси бўлган. ИВ асрда Константинополда 4 та театр бор эди, мим ва пантомима (сўзсиз, имо-ишорали) ҳангомалар ҳамда долзарб мавзудаги томошалар кўрсатиларди. Черков томоша кўрсатишни христиан динига душман, маъжусийлик унсури деб ҳисоблаб, В.даги антик театр анъаналарини йўқотиб, актёрларни христиан жамоаларидан чиқариб юборди. Театр иншоотлари бузиб ташланди, драма асарларининг қўлёзмалари йўқ қилинди. Черков мимларга айниқса шафқацизлик қилди, аммо уларнинг анъаналари халқ оммаси орасида давом этаверди. Византия черкови диний тарғибот мақсадида Библия ва ибодат расм-русумлари руҳидаги драмаларни авж олдирди.

Мусиқа

Византия дунёвий профессионал мусиқасида сарой байрам — ибодатларида табрик сўзлари кўпчилик томонидан қироат билан айтилиши (аккламация), шеърий парчалар чолғулар жўрнавозлигида жимжимадор оҳангларда куйланиши (эвфемия) ҳамда тантанали тадбирларда куповозли мадҳия (полихромия)ларни ижро этиш кенг тарқалган. Созлардан гидравлос (сув органи), труба, симбала, кейинчалик пневматик орган кабилар машҳур бўлган. Диний мусиқада Библия матнларини бир овозда, жўрсиз, ўзига хос оҳанг билан ўқиш (псалмодия), ИВ асрдан бошлаб халқ оҳангларига яқин бўлган бадиҳа (тропар)лар, куйи ривожланган фалсафий лирик қўшиқ (гимн)лар асосий ўрин эгаллаган. В—ВИ асрларда яшаган шоир ва мусиқачи Роман Хушхон шаклан ривожланган асар (кондаклар)лар яратган. Иоанн Дамаскин (ВИИ—ВИИИ асрлар) диний мадҳияларнинг энг атоқли муаллифидир. ИХ асргача Европада пешқадамлик қилган Византия мусиқаси кейинчалик инқирозга учраган. Сўнгги давр санъаткорларидан Иоанн Кукузел (ХИВ—ХВ асрлар) мусиқа назариётчиси ҳамда мадқиялар муаллифи сифатида машҳур бўлган.

Византиянинг маданияти, фани, санъати, маорифи ва адабиёти Осиё, Шим. Африка, Европадаги кўпгина мамлакатларнинг маданий тараққиётига катта таъсир ўтказди. Шу сабабли Византия маданий мероси олимлар томонидан ҳамон ўрганиб келинмоқда (қаранг Византияшунослик).

Византия империяси, Византия, Шарқий Рим империяси (395—1453) — 395-йилда Тҳеодосиус Ининг ўлимидан Рим империясининг ғрбий ва шарқий қисмларга бўлиниб кетишидан юзага келган давлат. Бўлинишдан саксон йил ўтгач Ғарбий Рим империяси йўқ бўлиб кетиб, Византияни Қадимги Римнинг тарихий, маданий ва тамаддуний давомчиси сифатида қолдирди.[1][2]

„Рим“ ва „Византия“ни ажратиш замонавий расм саналсада, бўлиниш муддатини аниқлаш қийинчилик туғдиради. Шунга қарамасдан бир нечта муҳим саналар мавжуд. 285-йилда император Диоcлетиан Рим империяси бошқарувини ғарбий ва шарқий бўлакларга ажратди.[3] 324-330-йиллар орасида император Cонстантине И асосий пойтахтни Римдан Константинополга кўчирди. Шаҳар „Константинопол“ („Cонстантине шаҳри“) ёки „Нова Рома“ („Янги Рим“)га айланди.{{#таг:реф|Тҳе фирст инстанcе оф тҳе десигнатион "Неw Роме" ин ан оффиcиал доcумент ис фоунд ин тҳе cанонс оф тҳе Фирст Cоунcил оф Cонстантинопле (381), wҳере ит ис усед то жустифй тҳе cлаим тҳат тҳе патриарчал сеат оф Cонстантинопле ис сеcонд онлй то тҳат оф Роме.[4] Император Тҳеодосиус И даврида насронийлик империянинг давлат динига айланди. Бўлинишнинг охирги даври император Ҳераcлиус ҳукмронлигида янги империяда янги ҳарбий ва бошқарув тузилишларини жорий этиб, лотин тили ўрнига юнон тилини давлат тилига ўзгартиргач бошланди.[5] Бу ўзгаришларнинг сабаби Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкадаги кўплаб юнон тилида сўзлашмайдиган ҳудудлар кучайиб бораётган Араб халифалиги томонидан босиб олиниб, империя фақат юнон ҳудуларидан иборат бўлиб қолаётганлиги эди. Шундай қилиб Византия қадимги Римдан лотин маданияти ўрнига юнон маданиятига ва Рим бутпарастлигидан православиэга ўтганлиги билан фарқ қилади.[6]

Жустиниан И ҳукмронлиги даврида (527-565-йиллар) империя ғарбий империяга тарихан тегишли бўлган Шимолий Африка, Италй ва Римни эгаллаб ўзининг тарихидаги чўққисига чиққан. ВИ аср ўрталаридаги Жустиниан вабоси даврида империя аҳолисининг учдан бир қисми қирилиб кетиб ҳарбий ва молиявий муаммоларга сабабчи бўлди. Шундай бўлса ҳам, император Мауриcе даврида империянинг шарқий чегаралари кенгайтирилиб, ғарбий чегаралари барқарорлаштирилди. 602-йилда Мауриcенинг ўлдирилиши император Ҳераcлиуснинг ғалабаларига қарамасдан империя ишчи кучи ва ресурсларини камайтирган сосонийлар Эрони билан йигирма йиллик урушга сабаб бўлди. Бу урушда империянинг кучсизланиши ВИИ асрдаги Византия-Араб урушларидаги мағлубиятларга сабаб бўлди. Бу мағлубиятларда империя катта ҳудудларни йўқотди. Бу омадсизликларга қарамасдан империя Х аср давомида Маcедониан сулоласи бошчилигида тузалиб, яна Европанинг ва Ўрта Ер денгизининг энг кучли давлатига айланди. 1071-йилдан сўнг империянинг юраги саналган Кичик Осиёнинг катта қисми Салжуқий турклар томонидан эгалланди.

-ХИИ асрдаги Комнинлар реставрацияси империяга ерлари ва қудратини қайтарди. Лекин император Мануэл И Комнин ўлими ва Комнинлар сулоласининг ХИИ аср охирида тугашидан сўнг империя яна пастга шўнғиди. Империя йўқ қиладиган зарба 1204-йилда То`ртинчи салиб юришида Константинопол эгалланиб, вайрон этилганда ва Византия бир-бирига рақобатчи юнон ва лотин давлатларига бўлиб юборилганда берилди. 1261-йилда Константинопол ва Империя Палеолог императорлари томонидан қайта тикланишига қарамай империя аввалги қудратини тиклай олмади. Шунга қарамай, бу даврлар империя маданияти энг юксалган даврлар бўлган.[7] ХИВ асрдаги тўхтовсиз фуқаролар урушлар империя кучини йўқотди ва унинг қолган ҳудудлари 1453-йилда Константинопол қулагунча давом этган Византия-Усмонли урушлари давомида Усмонли империяси томонидан босиб олинди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳалсалл, Паул „Бйзантиум“. Фордҳам Университй (1995). 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2011-йил.
  2. ↑ Миллар 2006, сс. 2, 15;Жамес 2010, с. 5: „Бут фром тҳе старт, тҳере wере тwо мажор дифференcес бетwеэн тҳе Роман анд Бйзантине эмпирес: Бйзантиум wас фор муч оф иц лифе а Греэк-спеакинг эмпире ориэнтед тоwардс Греэк, нот Латин cултуре; анд ит wас а Чристиан эмпире.“
  3. ↑ Треадголд 1997, с. 847.
  4. ↑ Бенз 1963, с. 176.
  5. ↑ Острогорскй 1969, сс. 105–107, 109; Норwич 1998, с. 97; Ҳайwоод 2001, сс. 2.17, 3.06, 3.15.
  6. ↑ Андоза:1а1=Миллар
  7. ↑ Cамерон 2006, сс. 54–61.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил