Водевил (франс. Ваудевилле) - 1) нақаротли қўшиқ (куплет) ва мусиқа жўрлигида ижро этиладиган енгил ҳажвий песа (комедия). Одатда, латифасимон мазмунга асосланади, баъзан рақс билан ижро этилади. В. ХВИИИ асрнинг охиридан бошлаб Франсия профессионал театрининг оммабоп жанри бўлиб қолган, ХИХ асрда бутун Европага тарқалган. Кейинчалик В. ўрнини оперетта, варете, мюзикхолл ва б. жанрлар эгаллаган; 2) ҳажвий опера, песалар охирида спектакл иштирокчиларининг томошабинларга мурожаат қилиб айтадиган қўшиғи. Унда шу асарнинг панд-насиҳатомуз хулосаси ҳажв ёки ҳазил-мутойиба шаклида ифодаланади. Мас., С. Юдаковнинг "Майсаранинг иши" ҳажвий операсидагй В.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил