Voronej
Воронеж — РФдаги шаҳар, Воронеж вилоятининг маркази (1934 й.дан). Йирик темир йўл тугуни, Воронеж дарёсининг Дон дарёсига қуйилиш жойидаги пристан. Аҳолиси 905 минг киши (1999). В. Марказий Қоратупроқ иқтисодий раёнининг асосий индустриал маркази ва Россиянинг йирик саноат марказларидан бири. В.да машинасозлик (вагон тузатиш заводи, экскаватор, темирчилик-пресс ускуналари, фойдали қазилмаларни саралаш ускуналари, станоксозлик, телевизор ва радиоприёмник, радиодетал, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги), кимё (синтетик каучук, фармацевтика заводлари), қурилиш материаллари заводлари, озиқ-овқат (ёғ-мой, ун-ёрма, сут комбинатлари, кондитер, макарон фабрикалари ва б.), ёгочеозлик, енгил саноат (поябзал, тикувчилик) ривожланган. В.да 9 олий ўқув юрти (шу жумладан университет),ўлкашунослик, бадиий, тасвирий санъат музейлари, 4 театр, телемарказ бор. ХВИИ—ХВИИИ асрларнинг меъморий ёдгорликлари сақланган. В.га 1585 й. қалъа сифатида асос солинган ва кейинчалик Рус давлати чегараларини жан. томонга жадал кенгайтиришда таянч пункти бўлган. Ва шунингдек Варонеж шахри иқтисодий томонлама яшашга қулай бўлган жойдир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |