Ветнам Социалистик Республикаси (ветнамча: Cộнг Ҳòа Хã Ҳộи Чủ Нгҳĩа Виệт Нам) – Жануби-Шарқий Осиёда Ҳиндихитой яриморолида жойлашган мамлакат. Майдони – 330 минг 991 км2. Аҳолиси – 90 549 390 киши (2011). Маъмурий жиҳатдан 63 вилоят (тин) ва марказга бўйсунувчи 4 шаҳар – Ханой, Хошимин (собиқ Сайгон) Хайфон ва Хюэга бўлинади. Пойтахти – Ханой шаҳри.

Ветнам Социалист Республикаси
Cộнг Ҳòа Хã Ҳộи Чủ Нгҳĩа Виệт Нам
Шиор: Ðộc лậп, тự до, ҳạнҳ пҳúc
(Мустақиллик, эркинлик ва бахт)
Мадҳия: Тиếн Қуâн Cа
(Фронтга Марш)
Location of Vyetnam
Пойтахт Ханой
Расмий тил(лар) Ветнам тили
Ҳукумат Битта-партиялик давлат
Тран Дук Луонг
Пҳан Ван Кҳаи
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
2-сентабр 1945
Майдон
• Бутун
331 210 км2 (66-ўрин)
• Сув (%)
6.4
Аҳоли
• 2011-йилги рўйхат
90 549 390 (14-ўрин)
• Зичлик 273 киши/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2010-йил рўйхати
• Бутун
$ 276,6 млрд (42-ўрин)
• Жон бошига
$ 3 100
Пул бирлиги Донг (ВНД)
Вақт минтақаси УТC+7
• Ёз (ДСТ)
УТC+7
Қисқартма ВМ
Телефон префикси 84
Интернет домени .вн

Давлат тузуми

Ветнам провинсалари

Ветнам якка партияли коммунист давлатдир. Амалдаги конституцияси 1980-йил 19-декабрда қабул қилинган (кейинчалик ўзгартиш ва тузатишлар киритилган). Давлат бошлиғи Миллат мажлиси томонидан 5 йил муддатга сайланадиган президент (2024-йилдан Лươнг Cườнг). Давлат ҳокимиятининг олий органи ва қонун чиқарувчи ҳокимият – Миллат мажлиси. Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Мамлакат ҳудудининг 80% идан ортиғи тоғлар ва ясси тоғлардан иборат. Шимолда чуқур дарё водийларига бўлинган Юннан тоғлиги, марказий ва жанубий қисмларида Аннам тоғлари тизимининг айрим массивлари (Контум, Дарлак, Мнонг ва бошқалар) жойлашган. Ветнамнинг энг баланд нуқтаси ҳам шу ерда – 3280 м. Денгиз соҳили паст текисликлардан иборат, уларнинг энг катталари шимолда Хонгха ва жанубда Меконг дарёлари этакларида.

Иқлими

Ветнам иқлим харитаси

Қишда қуруқ, ёзда серёмғир муссон субекваториал. Ўртача ҳарорати шимолда июл ойида 27-29 °C, январда эсд 14-17 °C, жанубда 24-26 °C гача. Йиллик ёғингарчилик миқдори 1500–3000 мм. Июн ва август ойларида тўфонлар бўлиб туради. Ветнам географик жиҳатдан тропик минтақада жойлашган, аммо шимоли-шарқдан совуқ ҳаво тўлқинлари Ветнамнинг шимолий ярмига таъсир қилиши мумкин. Шимолий Ветнам субтропик иқлимга эга, марказий ва жанубий ҳудудлар эса тропик иқлимга эга.

Дарё ва ўрмонлари

Дарёлари серсув. Уларнинг энг катталари – Меконг ва Хонгха. Қир ва тоғларда қизғиш-сариқ латерит, дарёларнинг этакларида – аллювиал тупроқлар. Ветнам ҳудудининг 40 % ўрмон билан қопланган; тоғларнинг қуйи ён бағирларидаги доимий яшил тропик ўрмонлар баландликдаги субтропик ўрмонларга уланиб кетади. Ясситоғликлар ва платоларда сийрак саванна ўрмонлари ва буталар ўсади. Водийларда бамбуклар, денгиз соҳилларининг айрим жойларида мангра ўрмонлари учрайди. Батма-Хайван миллий боғи ва кўпгина қўриқхоналари бор. Ўрмонларда гиббон, макака, айиқ ва йўлбарс, катта бўғма илон, йирик эчкемарлар, оқ ва яшил тўти, саванналарда ҳинд фили, каркидон, жайран, ёввойи буқа, жайра, товус, бургут, делта ва ботқоқликларда қизил ғоз, лайлак, қарқара, ўрдак, ёввойи ғоз, дарёларида балиқлар яшайди.

Аҳолиси

Аҳолисининг 86 %и ветнамлар. Таилар, кхмерлар, мео ёки мяолар, ман ёки яолар, хмонглар, хитойлар ва бошқа ҳам яшайди. Расмий тили – Ветнам тили. Аҳолининг 34 шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорларнинг – 55 %и буддавийлар, 7 % католиклар. Ислом динига эътиқод қилувчилар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Ханой, Хошимин, Дананг, Хайфон, Намдин.

Тарихи

Бронзадан ясалган

Мил. ав 1-минг йилликнинг ўрталарида ҳозорги Шимолий Ветнам ҳудудида ветнамларнинг аждодлари яшаган. Мил. ав. ИИИ асрда Қизил дарё делтасида уларнинг илк қулдорлик давлати – Аулак ташкил топган. Шу давр қадимги Ветнам халқи – лакветлар маданиятининг пайдо бўлиши даври ҳисобланади. Мил. ав. 207-йилда Аулак ветлар давлати – Намвет билан қўшилиб кетди. Мил. ав. ИИ-И асрларда Намветга Хитойнинг Хан сулоласи ҳукмрон эди. Бу давлат ВИИ асргача Зяоти, кейин Аннам деб номланиб келди. Лакветлар хитой феодалларининг хитойлаштириш сиёсати ва зулмига қарши узоқ вақт курашди ва, ниҳоят, 939-йилда мустақилликка эришди. 968-йилда мамлакат Дайковет (Буюк Қад. Вет) номини олди. Кейинчалик бу давлат Жан-Шарқий Осиёдаги йирик феодал давлатга айланди. Ли сулоласи даври (1069—1225)да мамлакат Дайвет деб атала бошлади. Пойтахт Танг-Лонг (ҳоз. Ханой)га кўчирилди[1].

ХВИ асрдан бошлаб Ҳиндихитойга Европа савдогарлари кела бошлади. Секин-аста Португалия (1535-й), Голландия (1631-й), Франсия (1672-й) савдо-тижорат идоралари пайдо бўлди. Улар савдогарлар биланн миссионерларга таяниб, ярим оролни мустамлака қилишга киришди.

ХВИИИ асрда ўрталарида бутун мамлакатда иқтисодий танглик вужудга келди. Марказий вилоятларда деҳқонларнинг ғалаёнлари кучайиб кетди. 1771-йилда деҳқонларнинг энг йирик қўзғолони бошланди. Бу қўзғолон тарихда Тейшенлар қўзғолони номи билан машҳур. Мамлакат жанубий қисмининг ҳукмдори Нгуен Ан Тейшенлар қўзғолонини бостириб, Шимолий Ветнамни ҳам эгаллади. 1804-йилда мамлакат Ветнам номини олди. Нгуен Ан ўзини Зя Лонг номи билан хоанг (император) деб эълон қилди (1806). Пойтахт Хюэ шаҳрига кўчирилди. Кончилик ривожланди, товар-пул алоқалари кенгайди. Аммо Ветнам халқининг мустақил ривожланишига мустамлакачи давлатлар тажовузи тўсқинлик қилди. Франсия „миссионерларни ҳимоя қилиш“ баҳонаси билан Ветнамга қарши уруш очиб (1858), 1884-йилда ўз мустамлакасига айлантирди. 1887-йилда Франсиянинг Кохинхин (Жанубий Ветнам) мустамлакаси, Аннам (Марказий Ветнам) ҳамда Тонкий (Шимолий Ветнам) протекторатлари Камбожа ва Лаос билан бирга Ҳиндихитой Иттифоқига бирлаштирилди. Чет эл ҳукмронлиги ўрнатилиши даврида ва ўрнатилгандан кейин кўтарилган халқ қўзғолонлари бора-бора миллий озодлик ҳаракатига айланиб кетди ва ХХ аср бошларида у янги босқичга кўтарилди. Франсияда муҳожирликда юрган Нгуен Аи Куок (Хо Ши Мин) Франсиянинг бошқа мустамлакаларидан келган муҳожирлар билан бирга франсуз мустамлака халқлари Лигасини тузди. Шу вақтда мамлакатда ишчилар ҳаракати ҳам ривожлана борди. 1930-йилда Енбай портидаги ветнамлардан иборат ўқчи полкнинг франсузларга қарши кўтарган қўзғолони миллий озодлик курашининг авж олишига туртки бўлди.

Ветнамнинг мустақиликка эришиши

Ветнам харитасı

Иккинчи жаҳон уруши даврида япон милитаристлари Ветнамни босиб олгач (1940) ватанпарвар кучлар япон ва франсуз мустамлакачиларига қарши курашди. 1941-йил май ойида Ветнам мустақиллиги учун кураш Лигаси (Вет-Мин) ташкил қилинди. 1944-йил декабрда қуролланган отрядлар[2], партизан гуруҳдари ва халқ лашкарлари бирлашиб, Ветнам озодлик армияси тузилди. 1945-йилнинг майида озодлик учун курашаётган ҳамма кучлар Ветнамни озод қилиш армияси (кейинчалик Ветнам халқ армияси)га бирлаштирилди. Июнда Шимолий Ветнамнинг олти вилояти японлардан озод қилинди. Марказий ва Жанубий Ветнамда партизанлар кураши ҳамда озодлик Умум Ветнам Миллий конгресси қуролли қўзғолонни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди ва Хо Ши Мин раҳбарлигида Миллий озодлик комитети (Муваққат ҳукумат) тузилди. Мамлакатнинг кўп қисми мустамлакачилардан озод қилиниб, 1945-йил 2-сентабрда мустақил Ветнам Демократик Республикаси (ВДР) тузилди. Иккинчи жаҳон урушида япон милитаристлари тор-мор қилингандан сўнг 1945-йил декабрдан бошлаб Ветнамга франсуз мустамлакачилари бостириб кирди. Улар аввал Ветнам жанубида ҳарбий ҳаракатларни авж олдирдилар, сўнг бутун мамлакат бўйлаб босқинчилик урушини олиб бордилар. Франсуз қўшинларининг қатор мағлубиятлари (айниқса 1954-йил Денбенфу атрофида) ҳамда жаҳондаги тинчликсевар кучларнинг талаби натижасида Франсия ҳукумати урушни тўхтатишга ва 1954-йил Женева битимини тузишга мажбур бўлди. Бироқ Жанубий Ветнам маъмурлари 1955-йил октабрда Жанубий Ветнамни мустақил республика деб эълон қилди ва мамлакатда террорчи режим ўрнатилди. Мамлакат АҚШ ҳарбий базасига айланди. Жанубий Ветнам ватанпарварларининг диктатурага қарши кураши халқ кураши тусини олди. 1964—65 йилларда Жанубий Ветнам ватанпарварларига қарши уруш олиб бораётган АҚШ ВДР га ҳам ҳужум қилди. 1964-йил август бошларида бир неча ҳарбий истеҳком ва аҳоли пунктлари, 1965-йил 7-февралдан ВДРнинг жанубий вилоятлари, кейинчалик бутун мамлакат бомбардимон қилинди. 1969-йилда Жанубий Ветнам Республикаси Инқилобий муваққат ҳукумати тузилди. 1973-йил январда Парижда урушни тўхтатиш ва Ветнамда тинчлик ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди. 1976-йил июлда Шимолий ва Жанубий Ветнамни бирлаштириш тугалланди, Ветнам Социалистик Республикаси тузилди. Ветнам 1977-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 17-январда ўрнатган. Миллий байрами 2-сентабр – Мустақиллик эълон қилинган кун (1945)[3].

Сиёсий партиялари

Сиёсий партияси, касаба уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари. Ветнам Коммунистик партияси, 1930-йилда тузилган; Ветнам ватан фронти, ВСР сиёсий партия ва жамоат ташкилотларини бирлаштирувчи ягона фронт, 1977-йилда тузилган; Ветнам меҳнат умумий конфедерацияси, 1929-йилда тузилган. Жаҳон касаба уюшмалари федерациясига киради.

Хўжалиги

Ветнам саноати ривожланган аграр мамлакат ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигининг улуши 36,6 %, саноатнинг улуши – 20,9 %ни ташкил этади.

Саноати

Саноати таркибида енгил ва озиқ-овқат тармоқлари устун. Жуда кўп кичик шоли оқлаш, қанд-шакар, пиво ва консерва заводлари, чой ва тамаки фабрикалари бор. Ханой, Намдин, Хайфон, Хошимин ва бошқа шаҳарларда тўқимачилик комбинатлари, трикотаж фабрикалари ишлаб турибди. Электр энергия асосан иссиқлик электр стансияларида ҳосил қилинади (йилига ўртача 10,8 млрд. кВт-соат). Кончилик саноатида тошкўмир, қалай (Каоланг вилоятида), хромит (Кодин), апатит, волфрам қазиб олинади. Каобангда капай, Лангшонда алюминий, Тхайнгуен, Бенхоада пўлат эритиш корхоналари бор. Машинасозлик маҳсулотлари орасида станоклар, қишлоқ хўжалиги машиналари, кончилик машина-ускуналари, насослар, радиоприёмниклар, телевизорлар, транспорт воситалари ишлаб чиқариш асосий ўринни олади. Машинасозлик корхоналари асосан Ханой, Хошимин, Бенхоа, Камфа, Хайзионг ва Хадонг ш.да жойлашган. Қора ва рангли металлургия, металлни қайта ишлаш саноати мавжуд.[4][5]. Хайфон ва Хошиминда кемасозлик корхоналари, Ханой, Ветчи, Ламтхао шаҳарларида ва мамлакат жанубида кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Бинокорлик материаллари саноати корхоналари, ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз, каучукни қайта ишлаш корхоналари бор[6].

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 75 %и машғул. 5 млн.га ерда қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилади. Айрим ҳудудларда 2—3-марта ҳосил олинади. Ветнамда асосий қишлоқ хўжалик экини шоли. Батат, маниок, маккажўхори, сабзавот, техника экинларидан шакарқамиш, чой, тамаки, шунингдек ананас, банан, кофе, каучук, эфир мойли экинлар ҳам етиштирилади. Чорвачиликнинг асосий тармоғи – чўчқачилик. Бундан ташқари қорамол, парранда боқилади. Балиқ овланади.

Транспорти

Ҳа Лонг Кою, Ветнамдаги кемалар ҳаракати
А Ветнам Аэропорти Боэинг 777.

Темир йўлнинг узунлиги – 2,6 минг км, автомобил йўлларининг узунлиги – 300 минг км, ички сув йўлларининг узунлиги – 40 минг км га яқин. Асосий денгиз портлари: Хошимин, Хайфон, Дананг, Хонггай, Камфа. Хошимин ва Ханойда халқаро аэропортлар бор[7].

Ветнам четга нефт, кўмир, шоли, каучук, қалай, кофе, балиқ ҳамда денгиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқаради. Четдан нефт маҳсулотлари, ўғит, пўлат, прокат, семент, пахта, машина асбоб-ускуналари олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Япония, Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, Франсия, Австралия, Германия. Пул бирлиги – донг.

Тиббий хизмати

Мамлакатда бепул тиббий хизмат жорий этилган. Шарқ тиббиёти ходимлари уюшмаси ҳузурида кенг тармоқли даволаш-фармацевтика кооперативлари мавжуд. Уларнинг кўплари ҳузурида шифохоналар, бундан ташқари 400 га яқин уезд поликлиникалари ва кўпгина диспансерлар бор.

Халқ маорифи

Ханойдаги тиббиёт уневерситети

Илмий ва маданий маърифий муассасалари

Ветнамнинг таълим тизими бир неча босқичдан иборат: биринчи босқич – мактабгача таълим (болалар боғчалари); иккинчи босқич – мактаб таълими. 5 йиллик бошланғич таълим 6 ёшдан ўтган болалар учун мажбурий. Мамлакатда 13092 бошланғич мактаб бўлиб, уларда 9 млн. 725 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олади. Ўрта мактабларда ўқиш 7 йил бўлиб, уларда 3 млн. 815 минг ўқувчи таълим олади; учинчи босқич ҳунар таълими (ҳунар-техника билим юртлари); тўртинчи босқич – олий таълим. Мамлакатда 104 олий ўқув юрти, жумладан 6 унститут бор. Уларда 120 мингга яқин талаба ўқийди. Йирик олий ўқув юртлари: Ханой университети (1918-йил ташкил этилган), Хошимин университети (1917-йил ташкил этилган), политехника, адабиёт, тиббиёт-фармацевтика институтлари. Ветнам ҳоз зиёлиларининг анча қисми олий таълимни Ўзбекистонда олишган. Тошкентдаги деярли барча олий ўқув юртларида Ветнам талабалари ва аспирантлари таълим олган. Ветнамда 60 дан ортиқ илмий тадқиқот муассасаси бор. 1977-йил ташкил этилган „Нгиадо“ институт. марказида математика, физика, кимё, биология ва Ер ҳақидаги фан соҳасида тадқиқотлар ўтказилади. 1977-йилда Фанлар академияси ташкил этилган. Ветнамдаги йирик кутубхоналар: Ханой, Хошиминдаги марказий ва илмий кутубхоналар, университетларнинг кутубхоналари. Ханойда тарих, Ветнам халқ армияси, Инқилоб, Хошиминда миллий музей, „Америкалик агрессорларнинг жиноятлари“ музейи бор.

Матбуоти

Радиоэшиттириш ва телекўрсатуви

Ветнамда 30 марказий ва 19 маҳаллий нашриёт бор. Мамлакатда 100 дан ортиқ газета ва журналлар нашр этилади. Энг йирик газеталар: „Нян зан“ („Халқ“, кундалик газета, 1951-йилдан), „Сайгон зяй фонг“ („Озодлик“, кундалик газета, 1975-йилдан), „Ханой мой“ („Янги Ханой“, кундалик газета, 1957-йилдан), „Фу ни Ветнам“ („Ветнам аёллари“, ҳафталик газета, 1953-йилдан), „Лао донг“ („Меҳнат“, ҳафталик газета, 1943-йилдан); йирик журналлар: „Ветнам“ (Ветнам, рус, инглиз, франсуз, испан тилларида чиқадиган ойлик журнал, 1954-йилдан), „Ветнамиз тредюнионз“ („Ветнам касаба уюшмалари“, инглиз, франсуз ва испан тилида чиқадиган журнал). 1945-йилдан Ветнам ахборот агентлиги фаолият кўрсатади.

Ветнам радиоэшиттириш ва телекўрсатувини маданият ва ахборот вазирлиги назорат қилади. Телекўрсатувга 1966-йил Жанубий Ветнамда, 1970-йил Шимолий Ветнамда асос солинган.

Адабиёти

Ветнамда қадимдан халқ оғзаки ижодиёти ривожланган. Илк ёзма ёдгорликлар ХХ-ХИВ асрларда пайдо бўлди. Ўрта асрлар адабиёти буддизм, кейинроқ Конфуций ақидалари таъсирида шаклланди. Нгуен Чайнинг „Она тилидаги шеърлар тўплами“ (ХВ аср) бизгача етиб келган Ветнам сўзлашув тилидаги энг кад. адабий ёдгорликдир. ХВИИИ аср ва ХИХ аср бошларидаги адабиётда Уйғониш даври анъаналарига яқин тамойиллар, инсон шахсига кучли эътибор руҳи акс этди. Нгуен Зунинг „Тилка-пора қалб ноласи“ достони, шоира Хо Суан Хионг қаламига мансуб дилрабо шеърлар Ветнам мумтоз адабиётининг энг яхши асарларидир. ХИХ аср 2-ярми шеъриятида ватанпарварлик оҳанглари устунлик қилди (Нгуен Дин Теу, Нгуен Тхонг), ҳажвчилик йўллари кучайди (Нгуен Кхюен, Ту Сионг). ХХ аср бошлари шеърияти ва публицистикаси маърифатпарварлик ва ватанпарварлик ғояларини ифода этди. Замонавий насрий жанрлар: ҳикоя, драма, роман пайдо бўлди. 30-йилларда вужудга келган „Янги шеърият“ ҳаракати шеър тузилиш тизимини қайта қуришга кўмаклашди. Инқилобий адабиёт юзага кела бошлади – То Хиу шеърлари, Хо Ши Миннинг „Бамбук аждаҳо“ комедияси, „Зиндон кундалиги“ назм тўплами, ҳикоя ва публицистикаси шу жумлага киради. 20 аср 2-ярмида Во Хюи Там, Нгуен Дин Тхи, Дао Бй, Нгуен Хонг, Нгуен Кхай, Нгуен Мин Теунинг романларида ва бошқа ёзувчиларнинг қисса ҳамда ҳикояларида ватан ҳимоячисининг қаҳрамонликлари тасвирланди. Ветнамнинг ҳоз. таниқли шоир ва ёзувчилари: То Хиу, Нго Тат То, Нго Туан, То Хоай, Нгуен Дин Тхи, Нгуен Конг Хоан, Нгуен Ван Бонг.

Меъморлиги

Мишон ва Донгзионг шаҳарларида буддизм ва браҳманизмнинг ВИИ-ХИИИ асрларга мансуб минорасимон тош ибодатхоналари (Мишондаги Бо-КхатРе-Соа ибодатхонаси, ВИИ-ХИИИ асрлар; ҳоз. Куинён яқинидаги „Олтин минора“, „Кумуш минора“, „Мис минора“ ибодатхоналари, ХИ-ХИИасрлар), Бинсонва Гуэдаги кўп поғонали миноралар, Ханойдаги Конфуцийга бағишланган „Адабиёт маскани“ деб аталувчи ибодатхона мажмуалари (ХИ аср) сақланиб қолган. Кейинги даврларнинг меъморий обидалари орасида Ханой яқинидаги Бут-Тан (ХИВ асргача), Тхайбин вилоятидаги Кео (ХВИИ аср) ибодатхона мажмуалари, Ханой яқинидаги Динбанг қишлоғида қурилган кўп устунли иншоотларни (ХВИИИ аср) кўрсатиш мумкин. ХВИИИ аср охири – ХИХ аср бошларига мансуб саройлар ўймакорлик ва лок билнн безатилган (Хюэ шаҳридаги „Мукаммал уйғунлик саройи“). Франсуз мустамлакачилари ҳукмронлиги даврида (ХИХ аср ўрталаридан) шаҳарларда модерн ва функсионализм услубларидаги бинолар қурилди. ХХ асрнинг 60—90-йилларида саноат (Ханой, Каобанг ва бошқа шаҳарлардаги заводлар) ва жамоат иншоотлари (Политехника институти, Хо Ши Мин мавзолейи), турар жой даҳалари тикланди ваянгилари қурилди. Нгуен Ван Нин, Нгуен Као Луен, Хоанг Ти Теп, Чан Хи Тем ва бошқа Ветнамнинг етакчи меъморлари ҳисобланади.

Тасвирий санъати

Ветнам халқларининг бетакрор ва ўзига хос бадиий ижодиёти мил. ав. И асрлардан бошланган. ИХ-ХИИ асрлардаги монументал ҳайкалтарошлик ғоят нафислиги билан ажралиб туради (чакелик раққоса ва созанданинг бўртма тасвири). ХИ-ХВ асрлар ҳайкалтарошлигида ҳайвонларнинг гўзал ва мутаносиб қиёфасини яратиш кўзга ташланади. ХВ-ХВИИИ асрларда портрет ранг-тасвири ривожланди. Ветнамда қадимдан амалий безак санъати – металлга гул солиш, кулолчилик, каштадўзлик, фил суяги ўймакорлиги, лок билан безаш ва ҳоказоларнинг ҳар хил турлари кенг ёйилган. Ҳозорги тасвирий санъатда рассомлик ва графика (Лионг Суан Ни, Фан Ке Ан, Нгуен Ван Ти, Нгуен Дик-Нунг, То Нгок Ван ва бошқа), ҳайкалтарошлик (Чан Ван Лам) ривож топган.

Мусиқаси

Ветнам профессионал мусиқасида хитой, шунингдек, асосан, тям ва будда диний мусиқа маданиятининг таъсири сезилади. Миллий операда ашула билан бирга речитатив, нутқ, рақс, имо-ишора ҳам учрайди. Чолғу асбоблари: пуфлаб чалинадиган – бамбук кхен, найсимон шао бау, тиеу, пидой ва бошқа, гобой тоифасидаги пирамланг; торли (1 тордан 42 торгача) – қадимги бир торли бау, чанг тоифасидаги тхаплук; зарбли – турли барабанлар, гонглар, бубен ва бошқа, 1945-йилдан кейин мамлакат шимолида миллий мусиқа маданияти юксалди, оммавий ватанпарварлик қўшиқлари кенг ёйилди, катта шаклдаги мусиқа турлари (оратория, кантата, симфония) ривожланди. Опера оммалашди (композиторлар До Нюан, Нят Лай, Нгуен Суан Хоат, Нгуен Нео Туи). 1960-йилдан балет юзага келди (композиторлар Чан Куй, Хоан Ван, Нгуен Дин Тан ва бошқа). Ханойда консерватория, мусиқа мактаблари, опера театри, симфония ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари, давлат хори, қўшиқ ва рақс ансамбли бор.

Театри

Халқ маросимлари Ветнам театрининг манбаидир. Тео халқ театри, туонг ва кайлионг театрлари ана шу маросимлар замиридан етишиб чиққан. Мулойим рақслар, мусиқа ва қўшиқлар уларнинг ифода воситаси бўлди. ХХ аср бошларида Ханойда китной деб аталган замонавий сўзлашув услубидаги драма театри вужудга келди. Театр саҳнасида миллий драматургларнинг асарлари („Виждон азоби“, „Фуонг исмли қизнинг қабри“) ва жаҳон мумтоз драматургияси намуналари (Шекспир, Молер песалари) қўйилди. 1946—54-йиллардаги уруш даврида китной актёрлари ҳарбий қисмларда „Ватанга садоқат қасами“, „Ватан учун жон бермоқ“ каби ватанпарварлик руҳидаги томошаларни кўрсатишди. ХХ асрнинг охирги ўн йилликларида тео, туонг, кайлионг ва айниқса китной театрларининг фаолияти кучайди. 1961-йилда олий драма мактаби очилган. Ветнамда профессионал ва ҳаваскорлик труппалари, анъанавий халқ кўгарчоқ театри мавжуд. Биринчи профессионал қўғирчоқ театри 1957-йил Хананда ташкил этилган[8].

Киноси

Ветнам ҳужжатли киносининг асосчилари орасида операторлар Хуанг Ме, Май Лок, Куанг Туй, Фен Нгиемлар бор. 1953-йилда кино ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилувчи миллий бирлашма ташкил этилди. 1956-йилда Ханойда киностудия, 1959-йилда Миллий кино мактаби барпо этилди. Филм л ар орасида „Ти Хао исмли қиз“ (режиссор Фам Ки Нам), „17-параллел“, „Ханойлик қизча“ (икковининг режиссор Хай Нин), „Август юлдузи“ (режиссор Чан Дак)ни кўрсатиш мумкин[9].

Ўзбекистон – Ветнам муносабатлари

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Военная история / Дэвидсон Ф. Б. Война во Вьетнаме“. 2012-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
  2. ↑ Чина-Виэтнам Релатионс, 2010-05-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-11
  3. ↑ История Востока: в 6 т. / Т. 6: Восток в новейший период (1945—2000 гг.) / [отв. ред.: В. Я. Белокреницкий, В. В. Наумкин]. – М.: Восточная литература РАН. 2008. С.717-718
  4. ↑ Cомпанй овервиэw (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-15 санасида архивланган) // Официалний сайт Беэлине ВН (ингл.)
  5. ↑ Ветнамский ГТЕЛ Мобиле начинаэт работат под брендом Беэлине
  6. ↑ Российско-Ветнамскиэ отношения // Официалний сайт МИД России.
  7. ↑ „Виэтнам Аирлинес Детаилс анд Флеэт Ҳисторй“. ПланеСпоттерс.нет (1-апрел 2010-йил). Қаралди: 1-апрел 2010-йил.
  8. ↑ Во Вьетнаме открыли самую длинную в мире подвесную канатную дорогу, 2009-05-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-11
  9. ↑ Тҳàнҳ Лâн. „Аи đặт қуốc ҳиệу Виệт Нам đầу тиêн? (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-27 санасида архивланган)“. Бáо Đạи đоàн кếт. 14-март 2003-йил. Ретриэвед 29-январ 2013-йил.