Wалтер Перcй Чрйслер (1875-йил 2-апрел – 1940-йил 18-август) – автомобил саноатида америкалик илк ихтирочи, Америка автомобилсозлик саноати раҳбар ва Американинг Чрйслер Cорпоратион асосчиси.

Wалтер Перcй Чрйслер

Wалтер Чрйслер (1937-йил)
Таваллуди 2-апрел 1875-йил
Вафоти 18-август 1940-йил(1940-08-18)
(65 ёшда)
Кингс Поинт, Ню-Ёрк, АҚШ.
Фуқаролиги америка
Касби механик, менежер, тадбиркор
Турмуш ўртоғи Делла Виола Форкер (1938-йил 58 ёшида вафот этган)
Болалари Тҳелма Ирене Чрйслер
Берниcе Чрйслер
Wалтер П. Чрйслер Жр.
Жоҳн Форкер Чрйслер

Ёшлик йиллари

Чрйслер Wамего, Кансас шаҳрида Анна Мариа Чрйслер (нéэ Брейманн) ва Ҳенрй Чрйслер оиласида дунёга келган[1]. У Эллис, Кансасда вояга етган, бугунги кунда ушбу жойда унинг болалик уйи музейи бор. Унинг отаси 1850-йилда Чатҳам, Онтариода туғилган ва 1858-йилдан сўнг АҚШга кўчиб кетган[2]. Чрйслер ўз фаолиятини Эллисда машинист ва темир йўл механиги сифатида бошлаган. У Пеннсйлваниа штатининг Сcрантон шаҳридаги Халқаро сиртқи мактабнинг сиртқи курсларида таҳсил олиб, механик диплом олди.

Оиласи

Wалтер Чрйслернинг отаси Ҳенрй (Ҳанк) Чрйслер Америка фуқаролар уруши фахрийси бўлиб, у Кансас Тинч океани темир йўли ва Тинч океани иттифоқи темир йўлида темирйўл муҳандиси бўлган[3]. Wалтернинг онаси Рочепорт, Миссоурида туғилган бўлиб, у немис-американ эди[4].

Темирйўлдаги фаолияти

Чрйслер Эллисдаги темир йўлда машинист ва механик сифатида иш бошлаган. Кейинчалик у бир неча йиллар давомида ғарбга саёҳат қилиб, турли темир йўлларда механики бўлиб ишлади. Чрйслер дастлаб 1897-йилда Веллингтон, Кансасга, сўнгра икки ҳафта давомида Денвер, Колорадога ва ниҳоят Ченн, Ваёмингга кўчиб ўтган[5]. У Тринидад, Колорадода бригадир, бошлиқ, бўлинма механиги ва бош механик каби лавозимларда ишлаган.

1905-йилдан 1906-йилгача Чрйслер Г'арбий Техас Чилдрессдаги Форт-Wортҳ ва Денвер темир йўлида ишлаган. Кейинчалик у Оэлwеин, Иоwада яшаб, Чикаго Греат Wестерннинг асосий устахоналарида ишлаган[6][7].

Унинг темирйўлчиликдаги фаолиятининг юқори даври Питцбургҳ, Пеннсйлваниада бўлиб, у ерда Америcан Лоcомотиве Cомпанй(Алcо) нинг Аллегҳенй локомотив ўрнатиш сехлари бошқарувчиси бўлди.

Автомобилсозликдаги фаолияти

Чрйслернинг автомобилсозликдаги фаолияти 1911-йилда банкир Жеймс Ж. Сторроw билан бўлган учрашувдан бошланган. У ўша пайтда Алcо директори эди. Учрашувда Сторроw ундан автомобил ишлаб чиқариш ҳақида ўйлаганмисиз, деб сўрайди. Чрйслер ўша пайтда автомобилсозликка жуда қизиққар эди. Сторроw ўз компаниясига ишлаб чиқариш бошлиғини излаётган Буиcк Мотор Cомпанйнинг президенти Чарлз В. Наш билан учрашув ташкил қилиб, Чрйслерни ушбу лавозимга тавсия қилади. Кўп йиллаб темир йўл ишларида фаолият юритган Чрйслер Флинт, Мичигандаги Буиcкда иш бошқарувчиси бўлиш учун темир йўлдан истеъфога чиқди[8].

Ушбу плакат Чрйслер Буилдингда жойлашган.

Кейинги йиллари

Слеэпй Ҳоллоw Cеметерйдаги Wалтер Чрйслер мақбараси

1923-йилда Чрйслер Ҳенри Wиллис Бенделдан Кингс Поинтдаги (Лонг-Айленд, Ню-Ёрк) қирғоқ бўйидан ўн-икки-акр (5 га) уй сотиб олди[9] ва уй номини „Форкер Ҳоусе“ деб ўзгартирди. 1941-йил декабр ойида ушбу мулк АҚСҲ ҳукуматининг Уруш юк ташиш департаментига сотилди ва Америка Қўшма Штатлари денгиз савдо академияси таркибида Wилей Ҳалл номи билан қайта номланди[10]. 1934-йилда Чрйслер Wаррентондаги машҳур Фауқуиэр Wҳите Сулпҳур Спрингс компанияси курортини сотиб олиб, у ерда капитал таъмирлашни амалга оширди. 1953-йилда сотилган бу мулк қишлоқ клуби сифатида хизмат кўрсатиб, у бугунги кунгача сақланиб қолган.

1936-йил баҳорида 61 ёшга тўлган Чрйслер компаниянинг кундалик бизнесидаги фаолиятини тўхтатди. Икки йилдан сўнг рафиқаси 58 ёшида вафот этгач, севгилисидан айрилган Чрйслер инсултни бошдан кечирди. Унинг аввалги соғлиғи қайта тикланмади ва у 1940-йилнинг августида Ню-Ёркдаги Кингс Поинтдаги Форкер Ҳоуседа мияга қон қуйилиши туфайли вафот этди. У Ню-Ёркдаги Слеэпй Ҳоллоw қабристонига дафн этилган[11].

Манбалар

  1. ↑ „Анcестрй оф Роберт Доле (Б. 1923)“.
  2. ↑ Чрйслер: Тҳе Лифе анд Тимес оф ан Аутомотиве Гениус, п. 14
  3. ↑ Чрйслер & Спаркес 1950, сс. 18–19.
  4. ↑ Чрйслер & Спаркес 1950, сс. 14, 23.
  5. ↑ Петерсен, Мике „А Бриэф Лоок ат Wалтер П. Чрйслер“. чрйслерcлуб.орг. WПC Неwс (1986-йил 1-ноябр).
  6. ↑ „Оэлwеин Муниcипал Паркс“. Cитй оф Оэлwеин Онлине. 2022-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
  7. ↑ „Персон оф тҳе Еар 1929 – Wалтер П. Чрйслер“. Тиме. Жануарй 7, 1929. Жануарй 27, 2011да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Април 15, 2011.
  8. ↑ Чрйслер & Спаркес 1950, сс. 123–127.
  9. ↑ Чрйслер Эстатенинг Гоогле Эартҳ тасвири
  10. ↑ „Мелвилле Ҳисторй“. УС Мерчант Марине Аcадемй. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Wалтер-П-Чрйслер „Wалтер П. Чрйслер: Америкалик саноатчи“. Энcйcлопæдиа Британниcа (2023-йил 8-июн).

Ҳаволалар