Wednesday Addams
Wеднесдай Фридай Аддамс (талаффузи: Венздей Фрайдей Адамс) — Аддамслар оиласидаги ягона қиз фарзанд, америкалик карикатурачи Чарлес Аддамс томонидан яратилган хаёлий қаҳрамон. 1964-йилдан буён экранларда кенг миқёсда пайдо бўла бошлаган. 2022-йилги Нетфлих суратга олган Wеднесдай сериалининг бош қаҳрамони сифатида тасвирланган.
| Wеднесдай Аддамс | |
|---|---|
|
Файл:WеднесдайАддамс2022.жпег Wеднесдай (Женна Ортега тасвири) 2022-йилги Wеднесдай номли Нетфлих телевизион сериалида | |
| Жонлантирган(лар) |
Лиса Лоринг Ноэлле Вон Сонн Чристина Риccи Ниcоле Фугере Крйста Родригуэз Рачел Поттер Мелисса Ҳунтер Cарриэ Ҳопе Флетчер Женна Ортега |
| Овоз берган(лар) |
Cиндй Ҳендерсон (1972–1974-йилги сериалларда) Деби Деррйберрй (1992–1994-йилларда) Члоë Граcе Моретз (2019- ва 2021-йилги филмларда) |
| Соч ранги | қора |
| Ёши |
6 (оригинал телесериалда) 12–13 (филмларда) 15–16 (Wеднесдай телесериалида) |
| Умумий маълумотлар | |
| Тўлиқ исми | Wеднесдай Фридай Аддамс |
| Жинси | аёл |
| Оиласи |
Гомез (отаси) Мортиcиа (онаси) Пугслей (акаси) Пуберт Аддамс (укаси) Пугслей Жр (кенжа укаси) Фестер Аддамс (тоғаси) Деббиэ Желлинскй Аддамс (холаси) Грандмама (бувиси) Гоодй Аддамс (аждоди; Wеднесдай) |
Келиб чиқиши
Аддамс оиласи аъзоларининг исмлари Тҳе Неw Ёркер журнали томонидан суратга олинган 1938-йилги мултфилмларда тўлақонли номланиб улгурмаган эди. Қаҳрамонлар 1964-йилги телесериалга мослаштирилаётганда муаллиф, Чарлес Аддамс Wеднесдай исмини болалар боғчасида айтиладиган эртакка (Wеднесдай исмли қайғуга тўла бола образидан) асосланиб номлайди. Бу ном ғоясини Ч. Аддамснинг таниши, актриса ва шоира Жоан Блаке таклиф қилган[1]. Wеднесдай Пугслей Аддамснинг опаси, Гомез ва Мортиcиа Аддамсларнинг ягона қиз фарзанди ҳисобланади. Дастлабки экранлаштиришда қизалоқ кенжа фарзанд сифатида тасвирланган бўлса, кейинги экранлаштиришда Wеднесдай Аддамсларнинг катта фарзанди сифатида тасвирланган.
Ташқи кўриниши ва шахсияти
Wеднесдай Аддамс ўлим билан уйғунлашиб кетган қизалоқ образидир. Wеднесдай экспериментларининг аксариятини укаси Пугслей Аддамсда „ўйин-кулги“ ёки жазо учун қўллайди. У Пугслейни кўп марта ўлдиришга уринган. Қизалоқ ўргимчакларни боқиш ва Бермуд учбурчагини тадқиқ қилишни ёқтиради. Wеднесдай ўзининг готик характери туфайли одамларни ҳайратда қолдиришга мойилдир[2].
Wеднесдайнинг энг кўзга кўринган хусусиятлари унинг рангпар териси ҳамда узун тим қора о'рилган сочлари ҳисобланади. У камдан-кам ҳолларда ўз ҳис-туйғуларини намоён қилади. Одатда унинг эмоциялари тескари таъсирга эга бўлади. Wеднесдайни, асосан, оқ ёқали қора кўйлак, қора пайпоқ ва қора туфлида кўриш мумкин[3].
Худди шу номли 2019-йилги анимацион картинада Wеднесдай ўзининг ҳис-туйғусиз табиати ва садистик одатларини сақлаб қолади ҳамда укаси Пугслейнинг кўмиб юборишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, у ўз мактабидаги безориларни аянчли тарзда жазолайди. Бироқ, ўзининг даҳшатли ва ҳимояланган ҳаётидан зерика бошлайди ҳамда онаси Мортиcианинг эътирозларига қарамай, дунёни кўришни хоҳлайди. Бу эса, унинг Паркер Неэдлер билан дўстлашишига ва иккаласи бир-бирининг бир нечта хусусиятларини ўз зиммаларига олишига олиб келади. Wеднесдай ранг-баранг кийимлар кийишни бошлайди ҳамда ўрама соч турмагини ўзгартиради.
Образлар
Wеднесдай образини илк телесериалда Лиса Лоринг ижро этган. Ушбу рол мултфилмларда тасвирланганидан ҳам кўра анча ёмонроқ бўлган. Ҳанна-Барбера томонидан суратга олинган илк анимацион сериалда Wеднесдайнинг овози Cиндй Ҳендерсон томонидан ижро этилган. Ҳендерсон худди шу персонажни "Тҳе Неw Сcообй-Доо Мовиэс"нинг бир қанча эпизодларида гавдалантирган.
Женна Ортега худди шу номдаги Нетфлих сериалида Wеднесдай образини ижро этган[4].
Шажараси
Манбалар
- ↑ Аддамс Фамилй Валуэс, Леттерс, Тҳе Неw Ёркер, Жулй 30 2018
- ↑ "Wеднесдай Леавес Ҳоме" (20 Новембер 1964) Сеасон 1, Эписоде 10, ат 06:30
- ↑ Cарриэ, Степҳаниэ „А Чристина Риccи Доппелгангер Cреатес а Сериэс Абоут Wеднесдай Аддамс Ас ан Адулт“. ЛА Wеэклй (2015-йил 6-март). Қаралди: 2015-йил 16-март.
- ↑ Андреэва. „Женна Ортега То Плай Леад Wеднесдай Аддамс Ин Нетфлих'с Ливе-Аcтион Сериэс Фром Тим Буртон“. Деадлине Ҳоллйwоод (2021-йил 19-май). Қаралди: 2021-йил 19-май.