Ғарбий Австралия - Австралия Иттифоқининг ғарбий қисмидаги штат. Майдони - 2,53 минг км2. Аҳолиси - 1,9 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Перт шаҳри. Ер юзасининг аксари қисми баландлиги 400–500 м ли чўлли плато (Гибсон, Катта Қумли, Катта Виктория чўллари). Шўр кўл кўп. Шимолида саванналар бор. Ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмида тоғ тизмалари ва массивлар учрайди. Энг баланд жойи 1226 м (Хамерсли тоғи).

Хўжалигининг етакчи тармоғи — чорвачилик, асосан, жун учун қўй боқилади. Буғдой, арпа, сули экилади. Жануби-ғарбида токчилик ва боғдорчилик ривожланган. Шимоли-ғарбий қисмида, Орд дарёси бўйида суғориб деҳқончилик қилинади: пахта, шоли, шакарқамиш экилади. Фойдали қазил-малардан олтин, темир рудаларининг йирик конлари бор. Никел, боксит, тошкўмир ва қўнғир кўмир қазиб олинади. Қора ва рангли металлургия саноатлари ривожланган. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Йирик саноат марказлари: Фримантл, Куинана, Калгурли ва бошқалар.

Роттнест ороли Г'арбий Австралия қирг'оқлари яқинидаги оролдир. Бу машҳур сайёҳлик маскани.[1] У ердаги асосий аҳоли пункти Тҳомсон Бай Сеттлемент, ёки шунчаки Тҳе Сеттлемент.

Манбалар