Қатъият
Қатъият (инглизча: Wҳиплаш) – 2014-йилда суратга олинган Америка психологик драма жанридаги филм бўлиб, ссенарийси ёзувчи ва режиссёр Дамиэн Чазелле томонидан ёзилган. Филмда бош ролларни Милес Теллер, Ж. К. Симмонс, Паул Реисер ва Мелисса Беноистлар ижро этишган. Филмнинг воқеалари Ню-Ёрк шаҳридаги ўйлаб топилган Шаффер консерваториясида таҳсил олаётган ёш, жаз барабанчиси бўлишни орзу қилган, интилувчан талаба ҳақида. Теллер жаз барабанини чалувчи хонанда бўлишни орзу қилади, аммо ўзининг тажовузкор ва талабчан ўқитувчиси Симмонс томонидан жуда мураккаб синов қилинади.
| Қатъият | |
|---|---|
|
Файл:Wҳиплаш постер .жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Дамиэн Чазелле |
| Продюсер(лар) | |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Дамиэн Чазелле |
| Қайси асарга асосланган |
Wҳиплаш (2013-йилги филм) |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Жустин Ҳурwитз |
| Оператор(лар) | Шароне Меир |
| Студия | |
| Дистрибютор | Сонй Пиcтурес Cлассиcс |
| Премера санаси |
Андоза:Филм сана |
| Давомийлик | 106 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $3.3 миллион |
| Даромад | $49 миллион |
„Wҳиплаш“ филмини „Болд Филмс“, „Блумҳоусе Продуcтионс“, ва „Ригҳт оф Wай Филмс“ ишлаб чиқарган. Тарқатиш ҳуқуқлари „Сонй Пиcтурес“ компаниясига тегишли бўлиб, филмни Шимолий Америка, Германия ва Австралияда „Сонй Пиcтурес Cлассиcс“ орқали, бошқа халқаро ҳудудларда эса „Стаге 6 Филмс“ орқали чиқаришга тайёрлаган[2][3].
Чазелле 2013-йилда ссенарийни ёзишни якунлаган, унда мактабда қатнашган жаз ансамблидаги тажрибаларидан илҳомланган. Кўп ўтмай, „Ригҳт оф Wай ва Блумҳоусе“ Чазеллега ссенарийнинг ўн беш саҳифасини ўн саккиз дақиқалик қисқа метражли филмга айлантириш таклифини берди, бу филм ҳам Wҳиплаш деб номланган. Қисқа метражли филм 2013-йилги „Сунданcе“ филм фестивалида намойиш этилгач, катта эътибор ва мақтовларга сазовор бўлди, бу эса ссенарийнинг тўлиқ версиясини суратга олиш учун инвесторларни жалб қилди. Суратга олиш жараёни 2013-йил сентабр ойида Лос-Анжелесда йигирма кун давомида олиб борилди. Филм режиссёрлари фидойилик ва муваффақият тушунчаларини чуқур ўрганишади ҳамда улкан мақсадлар консепсиясини таҳлил қилиб чиқишади.
Wҳиплаш филми 2014-йилнинг 16-январида 2014-йилги „Сунданcе“ филм фестивали танлов доирасида премера қилинган ва фестивалнинг очилиш филми сифатида намойиш этилган; филм драматургия бўйича томошабинлар мукофоти ва Катта ҳакам мукофотини қўлга киритган[4]. Филм 2014-йилнинг 10-октябрида АҚШ ва Канадада чекланган доирада оммага тақдим этилди. Филм ссенарий, режиссёрлик, монтаж, овоз аралашуви ва актёрлик ижролари бўйича юқори баҳо олди. У $3,3 миллион буджетда $49 миллион даромад келтирди, бу Чазелленинг энг кўп даромад олган филми эди, то Ла Ла Ланд чиқарилгунга қадар. Филм кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Жумладан, Осcарда Э нг яхши монтаж ва Энг яхши овоз аралашуви бўйича ғолибликни қўлаг киритди. Шунингдек, Энг яхши филм ва Энг яхши мослаштирилган ссенарий бўйича номзод бўлди. Симмонснинг ижроси унга Оскар, БАФТА, „Cритиcс' Чоиcе Мовиэ Аwард фор Бест Суппортинг Аcтор“, Олтин глобус, ва Энг яхши иккинчи даражали актёр мукофотларини олиб келди. Филм ҳозирда ХХИ асрнинг ва барча даврларнинг энг яхши филмларидан бири деб баҳоланмоқда[5][6][7][8][9].
Сюжети
Жаз барабанчиси Андреw Нейман Ню-Ёрк шаҳридаги нуфузли Шаффер консерваториясида таҳсил олади ва болалигида ўзининг илҳом манбаи бўлган Бадди Рич каби мерос қолдиришни орзу қилади. Шаффер консерваториясининг студия оркестри дирижёри Теренс Флетчер уни бош барабанчи Карл Таннернинг ўринбосари сифатида оркестрга қабул қилади. Флетчер Андреwга босим ўтказиб, унинг юксак мақсадларга етишишига ундайди. Нейман ўзининг илк ансамбл машғулотида Ханк Левининг „Wҳиплаш“ асарини чалишда темпни сақлай олмагач, Флетчер унга стул улоқтиради, юзига тарсаки туширади ва уни ҳақорат қилади.
Флетчерга таъсир ўтказиш ниятида, Андреw кун-у тун қаттиқ шуғуллана бошлайди, ҳатто қўллари қадоқ бўлиб, қонаб кетгунча. Уларнинг биринчи мусобақасида Таннернинг барабан таёқчалари йўқолиб қолади. Таннер тайқочаларсиз чала олмагач, Андреw ва Таннерни алмаштиради. Чунки Андреw „Wҳиплаш“ куйини ёддан ижро қила олар эди. Шу сабабли Флетчер уни асосий барабанчи қилиб тайинлайди. Бироқ, Андреw ўз позициясини тезда Ряйн Коннолига, Шаффернинг пастроқ ансамблидаги барабанчига йўқотиб қўяди. Андреw мусиқага қаттиқ берилиб кетгани сабабли оиласи билан жанжаллашади ва ўз севгилиси Ниcоле билан ҳам амбициялари учун ажрашади. Бир куни Флетчер машғулотни бошлаб, оркестрнинг собиқ аъзоси Шон Кейси автоҳалокатда ҳалок бўлганини эълон қилади. Флетчер учта барабанчини „Cараван“ асарини жуда тез темпда чалишга мажбурлаб, беш соат давомида қийноққа солади ва якунда Андреw асосий ўринни қайтариб олади.
Навбатдаги мусобақага борганида, Андреwнинг автобуси бузилиб қолади. У машина ижарага олиб, кечикса-да, етиб келади, бироқ барабан таёқчасини ижарага олинган машинада унутиб қолдиради. Флетчер сабр қилиб кутишга рози бўлса-да, Андреw қайтиб келаётганида унинг машинаси юк машинасига урилади. Оғир жароҳат олган Андреw саҳнага қон ва оғриқ ичида зўрға келади ва куйни хатолик билан чалади. Флетчер ижрони тўхтатиб, уни оркестрдан ҳайдаб юборади. Хафа бўлган Андреw Флетчерга саҳнада ҳужум қилади ва хавфсизлик хизмати томонидан ташқарига олиб чиқилади. Шафферда ўқишдан четлатилган Андреw ўзининг адвокати орқали Кейси ўз жонига қасд қилгани ва бунинг Флетчернинг тазйиқлари билан боғлиқ эканлигини билади. У Флетчерга қарши махфий гувоҳлик беришга рози бўлади ва натижада консерватория Флетчерни ишдан бўшатади.
Андреw барабанчиликдан воз кечади, лекин бир неча ой ўтгач, Флетчерни бир жаз клубда пианино чалаётганини кўриб қолади. Улар бирга ичимлик ичишади ва Флетчер унинг ўқувчиларни интизомли тарбия қилиш усуллари жуда шафқациз бўлганини тан олади, аммо уларни муваффақиятга ундаш учун зарур деб билганини айтади. Жо Жонеснинг Чарлз Паркерга тасс улоқтирганини мисол қилиб келтиради ва бир талабанинг эшитиши мумкин бўлган энг яхши сўзлар „яхши иш қилдинг“ эканлигини айтади. Флетчер Андреwни ЖВC Жаз фестивалида ўзининг гуруҳида ўйнашга таклиф қилади ва Андреw иккиланган ҳолда рози бўлади. Андреw собиқ севгилиси Ниcолега қўнғироқ қилади, аммо у бошқа бир кишига турмушга чиққанини билиб олади.
ЖВC фестивалида Флетчер Андреw билан юзма-юз учрашиб, унинг гувоҳлик берганини билишини айтади. Қасос олиш учун, Флетчер ансамблни Андреw билмайдиган асар билан бошлайди. Муваффақияциз ижродан сўнг, Андреw саҳнани тарк этади. Унинг отаси уни қучоқлаб олади, аммо Андреw қайтиб келиб, „Cараван“ асарини ўзи бошлайди. Дастлаб ғазабланган Флетчер уни қўллаб-қувватлайди ва ижрони давом эттиради. Асар тугагач, Андреw кутилмаганда узоқ соло ижро этади. Флетчер таъсирланиб, унга ёрдам беради ва якуний аккордни бошқаради.
Ролларда
- Милес Теллер – Эндрю Нейман, Шаффер консерваториясидаги иқтидорли ёш жаз барабанчиси
- Ж. К. Симмонс – Теренс Флетчер, Шаффер консерваториясидаги қаттиққўл жаз ўқитувчиси
- Паул Реисер – Жим Нейман, Андреwнинг отаси, ёзувчи ва мактаб ўқитувчиси
- Мелисса Беноист – Ниcоле, қисқа муддат Андреw билан учрашиб юрган кино театр ходими
- Аустин Стоwелл – Раян Конноли, Флетчер гуруҳидаги бошқа барабанчи
- Нате Ланг – Карл Таннер, Флетчер гуруҳидаги бошқа барабанчи
- Чрис Мулкей – Амаки Франк Нейман, Андреwнинг амакиси
- Дамон Гуптон – Жаноб Крамер, Андреw Флетчер томонидан жалб қилинишидан олдинги биринчи устоз
Ишлаб чиқариш
Ривожланиши
„Принcетон Ҳигҳ Счоол“да таҳсил олаётганида, ёзувчи ва режиссёр Дамиэн Чазелле Студио Банд мусобақасида иштирок этган ва ўша йилларда бошдан кечирган қўрқувдан илҳомланган[10]. У дирижёр Теренс Флетчер образини собиқ ўқитувчисига асосланган ҳолда яратган (у 2003 йилда вафот этган), лекин образни яратаётиб, Буддй Рич ва бошқа ўқитувчиларнинг қаттиққўллик элементларини қўшган[10]. Чазелле филмни дастлаб Ла Ла Ланд мусиқий филмини суратга олишдаги қийинчиликлар сабабли ёзган[11].
„Ригҳт оф Wай Филмс“ ва „Блумҳоусе Продуcтионс“ Чазеллега оригинал ссенарийсининг ўн беш саҳифасини филмга айлантиришда ёрдам берган, ушбу филмнинг номи ҳам Wҳиплаш (2013-йилги филм) эди[12]. 18 дақиқалик қисқа филм 2013-йилги „Сунданcе“ филм фестивалида намойиш этилгандан сўнг муваффақиятга эришди ва қисқа метражли бадиий филмлар бўйича ҳакамлар ҳай’ати мукофотини қўлга киритди ва бу тўлиқ филмни ишлаб чиқариш учун инвесторларни жалб қилди[13][14][15]. Тўлиқ метражли филм Болд Филмс томонидан 3,3 миллион долларга молиялаштирилди[2].
2013-йил август ойида Милес Теллер Жоҳннй Симмонс ижро этган ролни ўйнашга имзо чекди; Ж. К. Симмонс эса ўз ролини сақлаб қолди[16]. Чазелле Ж. К. Симмонсга „норма чегарасидан ошиб кет“ деб йўл-йўриқ кўрсатган ва „мен экранда инсонни кўришни хоҳламайман, мен бир йиртқич ҳайвонни кўрмоқчиман“ деган. Кўпчилик гуруҳ аъзолари ҳақиқий мусиқачилар ёки мусиқа талабалари бўлиб, Чазелле Симмонс уларга босим ўтказганда юзларидаги қўрқув ва ташвиш ифодаларини туширишга ҳаракат қилган. Улар орасидаги суратга олиш жараёни ноқулай бўлиб қолмаслиги учун, Чазелле Симмонсни оралиқ танаффусларда касбдошларига нисбатан самимий бўлишга чақиради[10].
Суратга олиш жараёни
Асосий суратга олиш ишлари 2013-йилнинг сентябр ойида бошланган, Лос-Анжелес шаҳрининг турли жойларида, жумладан, Барcлай меҳмонхонаси, Палаcе театри ва Орпҳеум Театрида суратга олинган[17].
Мусиқаси

Саундтрек албоми 2014-йил 7-октабрда Варèсе Сарабанде лейбли орқали чиқарилган[18]. Саундтрек уч қисмга бўлинган 24 та трекдан иборат: филм учун ёзилган оригинал жаз асарлари, филм учун ёзилган оригинал партитуралар ва Стан Гетз, Дуке Эллингтон каби мусиқачилар томонидан ёзилган классик жаз стандартлари. Асл барабанчи эса Берниэ Дресел бўлган[19].
2020-йил 27-мартда икки CД ва 2-ЛП гатефолд слеэве винил билан кенгайтирилган делухе нашри янги муқова билан чиқарилган бўлиб, Жустин Ҳурwитзнинг оригинал мусиқаси, бонус треки ва Тимо Гарcиа, Опиуо, Муррай А. Лигҳтбурн томонидан тайёрланган ремикслари ўз ичига олган[20].
Касса
Шимолий Америкада филм 2014-йил 10-октабрда чекланган тарқатилишда олтита кинотеатрда намойиш этилиб, 135388 доллар ($22 565 ҳар бир кинотеатр учун) даромад қилди ва касса бўйича 34-ўринни эгаллади[21]. Филм кейинчалик 88 та жойга, кейин эса 419 та кинотеатрга кенгайтирилди[22]. Уч ойлик намойишдан сўнг филм $7 миллион даромад қилган эди ва бешта Оскар мукофотига номзод бўлганидан сўнг, ммамлакат миқёсида 1000 жойда намойиш этилди[23]. 2024-йил 15-август ҳолатига кўра, Wҳиплаш филми АҚШ ва Канадада $13,1 миллион, бошқа ҳудудларда эса $35,9 миллион даромад қилган бўлиб, жаҳон бўйлаб умумий даромади $49 миллионни ташкил этган. Филмнинг буджети эса $3,3 миллион бўлган[21].
Танқидий муносабат

Шарҳларни тўпловчи веб-сайт Роттен Томатоэсда филм 307 та шарҳга асосланиб 94% балл олди, ўртача рейтинги 8,6/10 бўлди. Сайтдаги танқидий якдиликда шундай дейилган: „Интенсив, илҳомлантирувчи ва яхши ижро этилган Wҳиплаш режиссёр Дамиэн Чазелледан ажойиб иккинчи иш бўлиб, Ж. К. Симмонс ва Милес Теллер учун зўр имконият бўлди“[24]. Метаcритиcда филм 49 нафар танқидчининг шарҳларига асосланиб, 100 дан 89 балл олди ва бу эса ижобий маънони билдиради[25]. Симмонснинг ижроси кенг эътирофга сазовор бўлиб, у 2015-йилда Энг яхши иккинчи даражали актёр учун Оскар мукофотини қўлга киритди[26][27].
Вариэтй журналида ёзувчи Питер Дебруге филмни мусиқий даҳолар ҳақидаги жанрнинг клишесини синдирганини ва филмни „жанг майдони ёки спорт аренаси даражасидаги психологик интенсивлик билан тўлдирилган“ деб таърифлади[28]. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер нашридан Тодд МcCартҳй Теллер ва Симмонснинг ижроларини мақтади ва шундай деб ёзди: „Теллер … кўпроқ тинчроқ бўлган ижро билан яна бир бор ҳайратлантиради … Симмонс эса кучли персонаж роли билан кўплаб қизиқарли имкониятларни қўлга киритган актёр сифатида ўзига хосдир“[29]. Wҳиплаш 87-Оскар мукофотларида Энг яхши овоз аралашмаси ва Энг яхши филм монтажи мукофотларини ҳам қўлга киритди[30].
Тҳе Даилй Телеграпҳ нашридан Амбер Wилкинсон филмнинг режиссёрлигини ва монтажини мақтади: „Чазелленинг филми ўткир ва қизиқарли ритмга эга, Том Cросс томонидан гўзал тарзда таҳрирланган саҳналар билан бойитилган… тез-тез Андреw барабанлари зарбасига кесилган кадрлар билан тўлдирилган“[31]. ИндиэWиредан Жамес Роcчи филмни ижобий баҳолади ва „Wҳиплаш жур’ат ва ўзига хослик билан тўлган, керакли жойда ён беришга тайёр бўлмаган, ажойиб ижролар ва ўз қаҳрамонларига ҳамда улар учун муҳим бўлган нарсаларга сабр билан муносабатда бўлган филм“ деб таъкидлади[32]. Тҳе Гуардиандан Ҳенрй Барнес ҳам филмни ижобий баҳолади ва уни мусиқага ва унинг қаҳрамонларига бирдай муҳаббат билан ёндашган нодир филм деб атади[30].
Манбалар
- ↑ „Wҳиплаш“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (2014-йил 5-август). 2014-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 Ҳорн, Жоҳн „Сунданcе 2014: Сонй грабс интернатионал ригҳц то 'Wҳиплаш'“. Лос Ангелес Тимес (2014-йил 16-январ). 2014-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ „Сунданcе: Сонй Пиcтурес Wорлдwиде Аcқуиситионс Набс Интернатионал Ригҳц То Фест Опенер 'Wҳиплаш'“. Деадлине Ҳоллйwоод (2014-йил 16-январ). Қаралди: 2023-йил 29-январ.
- ↑ Cоҳен, Сандй. „Сунданcе Филм Фестивал 2014 опенс wитҳ тҳе премиэре оф 'Wҳиплаш,' Дамиэн Чазелле'с тале оф а брутал друмминг инструcтор анд ҳис протеге“. Тҳе Орегониан. Ассоcиатед Пресс (2014-йил 17-январ). 2018-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-январ.
- ↑ „100 Греатест Мовиэс оф Алл Тиме“.
- ↑ Бажгроwиcз, Брооке „Тҳе 10 Бест Мусиc Филмс оф Алл Тиме (Аccординг то ИМДб)“. Сcреэн Рант. Валнет Публишинг Гроуп (2020-йил 8-феврал).
- ↑ Шоард, Cатҳерине. „Тҳе 10 бест филмс оф 2014: Но 4 – Wҳиплаш“ (2014-йил 9-декабр).
- ↑ „Тҳе 100 Греатест Мовиэс Оф Тҳе 21ст Cентурй“. Эмпире (2020-йил 18-март). 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-август.
- ↑ Бергесон, Самантҳа „'Wҳиплаш' Намед Топ Сунданcе Филм оф Алл Тиме ин Фестивал Полл оф Овер 500 Филммакерс анд Cритиcс“ (эн-УС). ИндиэWире (2024-йил 16-январ). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Доwд, А.А „Wҳиплаш маэстроси Дамиэн Чазелле барабанчи, режиссёрлик ва Ж.К. Симмонс ҳақида“. Тҳе А.В. Cлуб (2014-йил 15-октябр). 2015-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-декабр.
- ↑ Ҳаммонд, Пете „Дамиэн Чазелле Ла Ла Ланд мусиқали филми ҳақида“. Деадлине Ҳоллйwоод (2016-йил 30-август). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-сентябр.
- ↑ Доwд, А. А. „Wҳиплашнинг икки хил талқини Ж.К. Симмонснинг қо'рқинчли образ эканини ко'рсатди“. Тҳе А.В. Cлуб (2016-йил 21-сентябр). 2018-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июн.
- ↑ „2013 Сунданcе Филм Фестивали қисқа метражли филмлар бўйича ҳакамлар ҳай'ати мукофотларини эълон қилади“. www.сунданcе.орг (2013-йил 23-январ). 2017-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-январ.
- ↑ ҳттпс://www.ванитйфаир.cом/ҳоллйwоод/сторй/wҳиплаш-анниверсарй-дамиэн-чазелле-милес-теллер-жк-симмонс
- ↑ Флеминг, Мике Жр. „Cаннес: Болд, Блумҳоусе, Ригҳт Оф Wай Wҳиплаш филмининг то'лиқ талқини учун ҳамкорлик қилади“. Деадлине Ҳоллйwоод. Пенске Медиа Cорпоратион (2013-йил 14-май). 2014-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ Флеминг, Мике Жр. „Тҳе Спеcтаcулар Ноwнинг Милес Теллери Wҳиплаш филмида о'йнайди“. Деадлине Ҳоллйwоод. Пенске Медиа Cорпоратион (2013-йил 5-август). 2014-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ МcНарй, Даве „Жаке Гйлленҳаалнинг Нигҳтcраwлер филми Калифорния имтиёзларини олди (Эксклюзив)“. Вариэтй. Пенске Медиа Cорпоратион (2013-йил 19-сентябр). 2013-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ „Wҳиплаш Соундтраcк Детаилс“. филммусиcрепортер.cом. 2017-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-апрел.
- ↑ Ван де Санде, Крис „Талкинг анималс wитҳ Зоотопиа'с Cреативе Миндс“. Эндор Эхпресс (2016-йил 5-феврал). 2020-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-феврал.
- ↑ Миcуccи, Матт „Листен то а Бонус Траcк фром Неw Эхпандед "Wҳиплаш" Соундтраcк Албум“. ЖАЗЗИЗ Магазине (2020-йил 20-феврал). 2020-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-июн.
- ↑ 21,0 21,1 „Wҳиплаш (2014)“. Бох Оффиcе Можо. 2015-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-ноябр.
- ↑ Рай Суберс. „Wеэкенд Репорт: 'Думб' Сеқуэл Такес Фирст Аҳеад оф 'Биг Ҳеро 6,' 'Интерстеллар'“. Бох Оффиcе Можо (2014-йил 16-ноябр).
- ↑ Рай Суберс. „Фореcаст: Бомбс Аwай фор 'Мортдеcаи,' 'Странге Магиc'“. Бох Оффиcе Можо (2015-йил 22-январ).
- ↑ „Wҳиплаш (2014)“. Роттен Томатоэс. Фанданго Медиа. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
- ↑ „Wҳиплаш“. Метаcритиc. CБС Интераcтиве. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-октябр.
- ↑ Смитҳ, Нигел М „Ж. К. Симмонс он Ҳис Wҳиплаш Осcар Бузз анд Абусинг Милес Теллер“. индиэWире (2014-йил 15-октябр). 2014-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-октябр.
- ↑ Рилей, Женелле „Ж. К. Симмонс он Плайинг а 'Реал' Виллаин ин Wҳиплаш“. Вариэтй (2014-йил 3-сентябр). 2014-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-сентябр.
- ↑ „Сунданcе Филм Ревиэw: Wҳиплаш“. Вариэтй (2014-йил 17-январ). 2014-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ „Wҳиплаш: Сунданcе Ревиэw“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2014-йил 17-январ). 2014-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ 30,0 30,1 „Wҳиплаш: Сунданcе 2014 – фирст лоок ревиэw“. Тҳе Гуардиан (2014-йил 17-январ). 2014-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ „Сунданcе 2014: Wҳиплаш, ревиэw“. Тҳе Телеграпҳ (2014-йил 18-январ). 2014-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ „Сунданcе Ревиэw: Wҳиплаш Старринг Милес Теллер Леадс Wитҳ Тҳе Дифферент Беат Оф А Верй Дифферент Друм“. индиэWире. 2015-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-январ.