WikiHow
wикиҲоw — wики-лойиҳа ва онлайн ҳамжамият бўлиб, иш бошлаш учун уни аввало қандай бошлаш ва давом эттириш кераклиги ҳақида кўрсатмалар беради. wикиҲоw (русча: как сделать) кўрсатмаларнинг кенг маълумотлар базасидан иборат бўлиб, у 2005-йил январ ойида интернет-тадбиркор Жаcк Ҳерриcк томонидан ташкил этилган. Сайтнинг мақсади — дунёдаги ҳар бир кишига ҳар қандай нарсани қилишни ўрганиш имконини берадиган энг фойдали амалий кўрсатмалар яратишдан иборат[2].
| wикиҲоw | |
|---|---|
|
| |
| Тижоратми | Ҳа (гибрид ташкилот) |
| Сайт тури | wики-лойиҳа |
| Рўйхатдан ўтиш | ихтиёрий, лекин файлларни юклаш, сўнгги ўзгаришларни назорат қилиш ва ҳимояланган саҳифаларни таҳрирлаш каби муайян вазифалар учун талаб қилинади. |
| Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони | 1 600 000 дан кўпроқ |
| Қайси тилларда | 19 тилда[1] |
| Муассиси | Жаcк Ҳерриcк |
| УРЛ | ҳттпс://www.wикиҳоw.cом/ |
wикиҲоw — гибрид ташкилот, яъни ижтимоий миссия учун ишлайдиган нотижорат компания саналади[3][4]. wикиҲоw очиқ манба ва очиқ контент бўлган лойиҳа ҳисобланади[5]. Бепул контент ва Cреативе Cоммонс лицензияси (БЙ-НC-СА) остида чиқариладиган таҳрирланган МедиаWики дастуридан фойдаланади[6][7][8].
2005-йил январ ойида wикиҲоwга 35,5 миллиондан ортиқ ноёб ташриф буюрувчилар бўлган[9]. wикиҲоw ҳозирда 190 000 дан ортиқ бепул ёрдам мақолалари ва 1 600 000 дан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга эга. 2010-йил 11-апрелда wикиҲоwда „Қандай қилиб тез вазн йўқотиш керак“ номли мақола илк марта 5 миллион марта кўрилди. „Миcрософт Wиндоwсда скриншотни қандай олиш керак“ номли мақола эса сайтдаги энг машҳур мақола деб эътироф этилган[10]. wикиҲоw маълумотларига кўра, wикиҲоwдаги мақолалардан фойдаланиб, тўртта чақалоқ фавқулодда вазиятларда туғилишига ёрдам берилган[11].
Тарихи
Сайт 2005-йил 15-январда Жаcк Ҳерриcк томонидан бир нечта тилларда тўғри ва долзарб кўрсатмаларга эга бўлган кенг қамровли қўлланмалар яратиш мақсадида ташкил этилган [9]. 15-январ атайлаб Википедия шарафига ишга тушириш санаси сифатида танланган. Бундан тўрт йил олдин 2001-йил 15-январда Википедия ишга туширилган[12]. Ҳерриcк wикиҲоwни яратишга у ва Жош Ханна билан 2004-йилда сотиб олган эҲоw ўқув сайти сабаб бўлган. эҲоwни ишга туширгандан сўнг, Ҳерриcк сайтнинг бизнес моделини тугатди, бу эса унга кенг қамровли, юқори сифатли иш бажариш бўйича қўлланмаларни яратишга тўсқинлик қилган[13]. Шундан сўнг, Ҳерриcк ва Ханна 2006-йилда эҲоwни сотишга қарор қилишган. Бу Ҳерриcкга wикиҲоwга кўпроқ эътибор қаратиш имконини яратган.
2006-йилда „Оне Лаптоп пер Чилд“ нотижорат ташкилоти wикиҲоwни бутун дунё бўйлаб тарқатадиган таълим ноутбуклари учун контент манбаларидан бири сифатида танлаб олган[14]. 2007-йил 21-сентабрда сайтдаги 25 000-мақола чоп қилинган[7]. 2009-йилда сайтга ойлик ташриф буюрувчилар сони 20 миллиондан ошди ва қайта лойиҳалашни ҳам якунлади[15]. 2014-йилда Гоогле wикиҲоwни ҳамкорларидан бири сифатида Гоогле Cонтрибуторни ишга туширган[16].
Гуидеcентрални сотиб олиш
2016-йил 24-мартда wикиҲоw лойиҳалардан амалий фойдаланиш ҳақида маълумот беришга мўлжалланган Гуидеcентрал (инглизча: «ҳандс он» прожеcц) веб-сайтини сотиб олганини эълон қилган[17][18]. Сотиб олиш бўйича шартлар эълон қилинмаган. Аммо, Гуидеcентрални сотиб олишдан олдин wикиҲоw НХТП Лабс, Энтерприсе Иреланд ва Соутҳ Вентурес каби инвесторлардан 1 миллион доллардан ортиқ маблағ тўплаган[19].
Ишлаш принсиплари
wикиҲоw барчага саҳифаларни таҳрирлаш имконини берувчи онлайн ўқув қўлланмалар тақдим этади[20]. 2015-йил феврал ҳолатига кўра wикиҲоwда 180 000 дан ортиқ мақолалар мавжуд. Кўпгина мақолалар қадамлар, маслаҳатлар, огоҳлантиришлар, сизга керак бўлиши мумкин бўлган нарсалар рўйхати билан ўхшаш форматга амал қилади ва ўқувчига вазифани қандай бажаришни билишга ёрдам бериш учун расмлар билан тўлдирилади[21].
wикиҲоw муҳаррирларга таркибни қўшиш, олиб ташлаш ёки бошқа йўл билан ўзгартириш имконини берувчи доимий такомиллаштиришнинг wики усулидан фойдаланади. Мақола яратилганда, унинг сифатини яхшилаш учун ҳамжамият аъзолари уни кузатиб борадилар. Ҳар бир таҳрир „Латест Чанге Патроллинг“ деб номланган жараён давомида кўриб чиқилади, бунда кўнгиллилар контентни wикиҲоw стандартлари асосида кўриб чиқади, вандализм ва тест таҳрирлари каби паст сифатли таҳрирларни йўқ қилади[22][23].
Ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланишнинг марказий асоси ҳамжамият бошқарув панели бўлиб, у фойдаланувчиларни турли таҳрирлаш воситаларига боғлайдиган бир нечта динамик апплетларни кўрсатади[24]. Масалан, Спелл Чеcкер — мақолаларни мавзуларига кўра туркумлаштиради ва Cлеанҳоусе Греэнҳоусе — сифациз мақолаларни ўчиради, таҳрирлайди ва белгиланган услуб ва форматда қайта ёзилишини назорат қилади.
Сифатни текшириш
Янги яратилган мақолалар қидирув тизимларида индексланади. „Янги мақолаларни реклама қилиш“ (инглизча: Неw Артиcле Боост) тизими баъзи фойдаланувчиларга ушбу мақолаларни кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда, уларни стандартларга мослаштиришни таклиф этади[25]. Агар яқинда ёзилган юқори сифатли мақолалар топилса, уни „Юлдуз кўтарилиши“ (инглизча: Рисинг Стар, РС)сифатида белгилаши мумкин[26]. РС билан тегланган постлар одатдагидан кўпроқ тарғиб қилинади ва номаълум муддатга қадар биринчи саҳифага жойлаштирилади[27]. Аксинча, стандартлардан паст бўлган ва жуда кўп меҳнат талаб қиладиган мақолалар „пастга туширилади“, бу уларни янги рекламалар рўйхатидан олиб ташлайди. Шунингдек, саҳифани „Сифатни текшириш мақолалари“ тоифасига ўтказади[28]. Сайтни ўчириш сиёсатини бузувчи контентга эга мақолалар ҳам (масалан, ҳазилларга асосланган мақолалар, шаҳвоний ёки нафратли мавзулар ҳамда ўта нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган кўрсатмалар) ҳам шулар жумласидан[29]. wикиҲоw дубликат сифатида белгиланган сарлавҳаларни бирлаштиришни ҳам амалга оширади[30].
Бошқа кўплаб викилар сингари, рўйхатдан ўтиш ихтиёрий ва мақолалар яратиш ва таҳрирлаш каби имтиёзлар ҳисоби бўлмаганлар учун ҳам мавжуд ҳисобланади. wикиҲоw болаларнинг онлайн махфийлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга (CОППА) амал қилади. Хусусан, фойдаланувчилар ҳисобни рўйхатдан ўтказиш учун камида 13 ёшда бўлиши кераклиги сайтда кўрсатилади[31]. Ҳар ойда 1,5 миллиондан ортиқ одам аккаунт яратди ва 4000 дан ортиқ киши wикиҲоwни таҳрирлайди . Ушбу кўнгилли муҳаррирлар жамоаси ўзларини „wикиҲоwианс“ деб аташади. Энг фаол, тажрибали ва ишончли wикиҲоwианс веб-сайтни бошқариш ва ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун қўшимча таҳрирлаш ҳуқуқларига эга бўлиши мумкин. Янги мақолаларни тарғиб қилиш ҳуқуқи камида 300 та ўзгартириш киритган ва wикиҲоw сиёсатини тушунганликларини кўрсатадиган синовдан ўтган (уч хил қисмдан иборат) фойдаланувчиларга берилади[32]. Ушбу ҳуқуқларга эга бўлган одамлар янги ёзилган мақолаларни таҳрирлаш ва мақолалар барча ўқувчиларга тақдим этилишидан олдин уларнинг сифати wикиҲоw стандартларига жавоб беришини таъминлаш имконини берувчи махсус воситадан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Маъмур лавозимига чарчамайдиган ва соғлом фикрга эга бўлган энг тажрибали фойдаланувчилар кўриб чиқилиши мумкин, бу уларга wикиҲоwни турли техник воситалар ёрдамида ҳимоя қилиш ва яхшилаш учун қўшимча ваколат беради[33]. Йилига камида бир марта wикиҲоw конференсияларни ташкил қилади, бу ерда ҳамжамият аъзоларининг кичик гуруҳи дам олиш кунларида бир-бирлари билан танишиш учун офлайн режимда ишлашга таклиф қилинади[34].
wикиҲоw штаб-квартираси Калифорниянинг Пало-Алто шаҳридаги „wикиҲаус“ деб номланган уйда жойлашган. Ходимлар муҳандисликдан маркетинггача, жамоа бошқарувигача бўлган кичик бир гуруҳ ходимлардан иборат[4].
Манбалар
- ↑ „wикиҲоw:Лангуаге Прожеcц“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-июл.
- ↑ „wикиҲоw:Миссион“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Ҳйбрид Организатион“ (эн). wикиҲоw. 2019-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ 4,0 4,1 Чристина ДесМараис. „WикиҲоw’с Реcипе фор Суccесс“ (эн). Инc (2012-йил 8-ноябр). 2018-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Жаcк Ҳерриcк, wикиҲоw фоундер интервиэwед бй Wикинеwс“ (эн). Викиновости (2009-йил 31-январ). 2017-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Версион“ (эн). wикиҲоw. 2014-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ 7,0 7,1 Ребеccа Лендл. „wикиҲоw Реачес 25,000 Артиcлес“ (эн). Cреативе Cоммонс (2007-йил 2-октябр). 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Cреативе Cоммонс“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ 9,0 9,1 „wикиҲоw:Ҳисторй оф wикиҲоw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Статистиcс“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Абоут wикиҲоw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Жаcк Ҳерриcк. „Пост на странице социальной сети“ (эн). Гоогле+ (2014-йил 16-январ). 2015-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Роберт Левине. „Неw Wеб Ситес Сеэкинг Профит ин Wики Модел“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2006-йил 4-сентябр). 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „2Б1: "WикиҲоw" Cонтент Cомес Прелоадед“ (эн). ОЛПC Неwс (2006-йил 14-сентябр). 2015-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Эриcк Счонфелд. „WикиҲоw Гец Преттй, Анд Ҳиц 20 Миллион Монтҳлй Виситорс“ (эн). ТечCрунч (2009-йил 9-декабр). 2017-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Натҳан Инграҳам. „Гоогле Cонтрибутор wилл лет ёу пай а монтҳлй феэ то сеэ селеcт wебситес wитҳоут адс“ (эн). Тҳе Верге (2014-йил 20-ноябр). 2017-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw / Гуидеcентрал“ (эн). CрунчБасе (2016-йил 24-март). 2016-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Георге Андерс. „Cан WикиҲоw Руле Мобиле? Wатч Тҳис Аcқуиситион Cлоселй“ (эн). Форбес (2016-йил 24-март). 2017-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Памела Неwенҳам. „WикиҲоw аcқуирес Дублин старт-уп Гуидеcентрал“ (эн). Тҳе Ириш Тимес (2016-йил 24-март). 2017-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Кеира Ҳуанг. „Ҳоw-то сите wикиҲоw буилдс Чинесе-лангуаге пресенcе“ (эн). Соутҳ Чина Морнинг Пост (2013-йил 16-сентябр). 2015-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Кит Эатон. „Гуидинг Д.И.Й. Ҳоме Репаирс, ор Суммонинг тҳе Прос“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2012-йил 28-ноябр). 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Патрол Реcент Чангес он wикиҲоw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ Ричард МаcМанус. „wикиҲоw вс. эҲоw: Ис Тҳе Wики Wай Беттер Тҳан Cонтент Фармс?“ (эн). РеадWрите (2009-йил 9-декабр). 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Аccесс тҳе wикиҲоw Cоммунитй Дашбоард“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Гет ан Артиcле Аппровед ин wикиҲоw’с Қуалитй Ревиэw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Рисинг Стар“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Wрите а Рисинг Стар Қуалитй Артиcле он wикиҲоw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Усе тҳе wикиҲоw Неw Артиcле Боост Апп“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Делетион Полиcй“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Мерге Полиcй“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:CОППА“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Беcоме а Неw Артиcле Боостер он wикиҲоw“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоw то Беcоме а wикиҲоw Админ“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.
- ↑ „wикиҲоw:Меэтупс“ (эн). wикиҲоw. 2017-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-август.