Wиндоwс Мобиле — смартфонлар ва шахсий рақамли ёрдамчилар учун Миcрософт томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда тўхтатилган мобил операцион тизимдир[1].

Операцион тизим
Wиндоwс Мобиле
Ишлаб чиқувчи Миcрософт
Илк э’лон қилиниши 19-апрел, 2000-йил (26 йил аввал) (2000-04-19)
Ядро типи Ҳйбрид
Лицензия Проприэтарй софтwаре
Веб сайт ҳттпс://www.миcрософт.cом/wиндоwсмобиле/дефаулт.мспх

Wиндоwс Мобиле биринчи марта 2000-йилда „Чўнтак компютерлари ва рақамли ёрдамчилар“да ишлайдиган Поcкет ПC 2000 сифатида пайдо бўлган бўлсада, унинг келиб чиқиши 1996-йилги Wиндоwс CЕ даврига бориб тақалади. 2003-йилда номи „Wиндоwс Мобиле“ деб ўзгартирилди, ўша пайтда у бир нечта версияларда (Wиндоwснинг версияларига ўхшаш) пайдо бўлди ва бизнес ҳамда корпоратив мижозларга мўлжалланган эди. 2000-йилларнинг ўрталарида дастлаб чиқарилганда, Wиндоwс Мобиле Wиндоwс операцион тизимининг кўтариб юришга мўлжалланган муқобили бўлиши керак эди.

Янги мобил операцион тизимлар (иОС ва Андроид) пайдо бўлгандан сўнг, Wиндоwс Мобиле ҳеч муваффақиятга эриша олмади ва кейинги йилларда фойдаланувчилари сони тез пасайиб кетди. 2010-йил февралига келиб, Миcрософт Wиндоwс Мобилеънинг ўрнини босадиган, замонавийроқ ва фойдаланувчига йўналтирилган Wиндоwс Пҳоне`ни эълон қилди. Натижада, мавжуд қурилмалар ва дастурий таъминот Wиндоwс Пҳоне билан мос келмаслиги сабабли Wиндоwс Мобиле муомаладан чиқариб юборилди[2][3]. Wиндоwс Пҳоне эълон қилинганидан кейин чиқарилган Wиндоwс Мобилеънинг охирги версияси 6.5.5 эди. Шундан кейин, Миcрософт Wиндоwс Пҳонеъга эътибор қаратиш учун Wиндоwс Мобилеъни ривожлантиришни тўхтатди.

Миcрософт 2015-йилда Wиндоwс Пҳоне сериясининг бир қисми бўлган худди шундай номдаги Wиндоwс 10 Мобилеъни чиқарди ва у тўхтатилган Wиндоwс Мобиле операцион тизимига алоқаси йўқ.

Манбалар

  1. ↑ Эверс, Жорис „Миcрософт то пҳасе оут Поcкет ПC, Смартпҳоне брандс | Ҳардwаре“. ИнфоWорлд. ИДГ (2005-йил 6-январ). Қаралди: 2011-йил 14-июл.
  2. ↑ Ничолас Колакоwски. „Миcрософт Эхплаинс Wиндоwс Пҳоне Лаcк оф Cомпатибилитй“. эWеэк (2010-йил 15-март).
  3. ↑ „Wиндоwс Пҳоне: А Неw Кинд оф Пҳоне (36:47 мин. ин)“. Миcрософт (2010-йил 13-июн). 2012-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-сентябр.

Ташқи ҳаволалар