Wинфриэд Георг Себалд-немис ёзувчиси ва академики бўлган[1].

Ҳаёти

Себалд 1944-йил 18-май Бавариянинг Wертач шаҳрида туғилган. У Мах Себалд номи билан ҳам танилган. Роса ва Георг Себалднинг учта фарзанди бўлган.1948-йилдан 1963-йилгача Сонтҳофенда яшашган. Себалд дастлаб Фрайбург университетида, сўнгра Швейцариянинг Фрибоург университетида немис ва инглиз адабиётини ўрганган ва 1965-йилда илмий даражага эга бўлган.1966-йилдан 1969-йилгача Манчестер университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Кейин у ўқитувчи бўлиб ишлаш умидида бир йил Швейцариянинг Санкт-Галлен шаҳрига қайтиб келади, лекин жойлаша олмайди.1970-йилда эса у Шарқий Англия университетида(УЭА) ўқитувчи бўлади. У ерда Себалд 1973-йилда „Тҳе Ревивал оф Мйтҳ: А Студй оф Алфред Дöблинъс Новелс“ номли диссертация билан номзодлик диссертациясини тамомлайди.1987-йилда эса УЭА Европа адабиёти кафедрасига тайинланади.1989-йилда у Британия адабий таржима марказининг асосчи директори бўлди. Себалд 2001-йил 14-декабрда 57 ёшида вафот этди. Ўша пайтда у адабиёцҳунослар томонидан энг буюк тирик муаллифлардан бири сифатида тилга олинади ва келажакда адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори бўлиши мумкинлиги ҳақида айтишади[1]. Себалднинг асарлари асосан хотира ва хотирани йўқотиш ва парчаланиши каби мавзулари билан боғлиқ бўлган."Он тҳе Натурал Ҳисторй оф Деструcтион (1999)" асарида у немис шаҳарларининг уруш пайтида бомбардимон қилиниши ва немис ёзувида ҳеч қандай ҳақиқий жавоб йўқлиги ҳақида ёзган. Унинг ўзига хос ва инновацион романлари бир оз эскирган немис тилида ёзилган, лекин бу асарлар Антҳеа Белл ва Мичаэл Ҳулсе томонидан инглиз тилига таржима қилинган. Улар орасида „Вертиго“, „Тҳе Эмигранц“, „Тҳе Рингс оф Сатурн“ ва „Аустерлитз“ ҳам бор.

Асарлари

  • Аустерлитз(2001)
  • Тҳе Рингс оф Сатурн(1995)
  • Тҳе Эмигранц(1992)
  • Вертиго(1990)
  • Он тҳе Натурал Ҳисторй оф Деструcтион(1999)
  • Афтер Натуре(1988)
  • А Плаcе ин тҳе Cоунтрй(1998)
  • Аcросс тҳе Ланд анд тҳе Wатер: Селеcтед Поэмс(1964-2001)

Мукофотлари

  • Натионал Боок Cритиcс Cирcле Аwард фор Фиcтион[2]
  • Неw Ёрк Тимес 10 Бест Боокс оф тҳе Еар[2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „W.Г.Себалд ҳақида“. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Аwардс“. 2025-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.