Xadicha begim
Хадича бегим Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаронинг суюкли хотини ҳисобланади.
Хадича бегим 1451 йилда Ҳиротда туғилиб, 1457 йилда Султон Абусайид Мирзо Ҳиротни ўлгач, унга ҳадя этилган хос канизаклардан бири эди. Султон Абусайид Мирзо Хадича бегимни 1465 йилда ўз никоҳига киритади. Султон Абусайид Мирзодан Оқбегим исмли бир қиз ҳам бўлган. 1469 йилда Султон Абусайид Мирзо Ироқда ҳалокатга учрагач, Ҳирот тахтига ўтирган Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаро марҳум Султон Абусайид Мирзо ҳарамида Хадича бегимни кўриб, уни севиб қолади ва шар’ий иддаси (уч ой) тугагач, ўз никоҳига киритган.
Ҳаёти
Хадича беғам ёш, гўзал, димоғдор, енгил табиат аёл бўлиб, айни вақтда табиатан ичи қоралик ва макр-ҳийлага мойил бўлган. Заҳиридин Муҳаммад Бобур Мирзо (1483—1530) Хадича бегим ҳақида: „Ўзини оқила тутар эди, вале беақл ва пургўй (кўп гапирувчи, эзма) хотин эди, рофизия (шиийлик мазҳабининг бир оқими) ҳам экандур“,— деб ёзади. Дарҳақиқат, Хадича бегим тез фурсатда ўзининг жозибали ҳусн-латофати-ю маккорона илтифотлари билан Султон Ҳусайн Бойқарони ўзига ром қилиб, ҳарамда улуғ бекалик ўрнини эгаллаган.
Султон Ҳусайн Бойқаронинг хотинлари ва хос канизакларидан 14 ўғил ва 11 қизи бор эди. [Шоҳғариб Мирзо] (1471 — 1489), Музаффар Ҳусайн Мирзолар (1473— 1509) Хадича бегимдан туғилган эдилар. Хадича бегим кичик ўғлини валиаҳд қилиб тайинлашга эришиш учун бор кучини ишга солган. Бироқ, одатга кўра, валиаҳдлик Бадиуззамонта тегишли бўлган. Айни вақтда Алишер Навоий бошлиқ аркони давлат валиахдликка Бадиуззамоннинг 11 ёшли ўғли Мўмин Мирзони муносиб ҳисоблаган. 1497-йилда отаси томондан Музаффар Ҳусайн Мирзонинг Астробод ҳокими этиб тайинланиши Ҳусайн Бойқаро ва Бадиуззамон ўртасида ихтилоф келиб чиқган. Музаффар Ҳусайн Мирзо қўшини Астрободни забт этган ва Мўмин Мирзони асир олиб, Ҳиротдаги Ихтиёруддин қалъасига қамайди. Хадича бегим вазир Низомулмулк иштирокида Муҳаммад Мўмин Мирзони зудлик билан қатл қилиш ҳақидаги фармонга муҳр бостириб олиб, ҳукм ўша тундаёқ ижро этилади.
1506 йил апрелда Султон Ҳусайн Бойқаро вафот этади. Хадича бегимнинг салтанат ишларига аралашуви туфайли тахтга 2 шаҳзода — Бадиуззамон Мирзо ва Музаффар Ҳусайн Мирзо ўтирган. Шайбонийхон Ҳиротни эгаллагач (1507), Хадича бегимни амири Шоҳ Мансур бахши ихтиёрига топширилади.
Фарзандлари
Адабиётлар
- Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобурнома, Т., 1960;
- Файзиев Т., Темурий маликалар, Т., 1994;
- Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |