Халифа халқаро стадиони (арабча: إستاد خليفة الدولي‎‎) ‎ — Қатарнинг Доҳа шаҳридаги кўп функсияли стадион бўлиб, Доҳа Спорц Cитй мажмуасининг бир қисмидир. Қатар миллий футбол жамоасининг уй стадиони. Стадионда енгил атлетика мусобақалари ҳам о'тказилади.

Халифа халқаро стадиони
Миллий стадион
Тўлиқ номи إستاد خليفة الدولي
Жойи Доҳа, Qatar bayrogʻi Қатар
Координаталари 25°15′49″Н 51°26′53″Э / 25.26361°Н 51.44806°Э / 25.26361; 51.44806
Қачон қурилган 1976-йил
Қачон таъмирланган 2005-йил
2014-йил — 2018-йил
Эгаси Қатар футбол ассоциацияси
Юзаси майса
Меъмор Дар Ал-Ҳандасаҳ
Асосий пудратчилар Мидмаc Cонтраcтинг Cо. W.Л.Л., ПОРР, Сих Cонструcт ЖВ, Прожаcс (Прожеcт Аналйсис анд Cонтрол Сйстемс Интернатионал Cо.)
Ҳажми 45.416
Майдон эгалари
Қатар миллий футбол терма жамоаси

Номи

Стадион 1995-йилда Қатар амири Ҳамад бин Халифа Ол Тани томонидан тахтдан аг'дарилган Қатарнинг олтинчи амири Халифа бин Ҳамад Ал Соний номи билан аталган.

Тарихи

Стадион 1976-йилда очилган ва дастлаб 20 000 томошабинга мо'лжалланган эди. 2005-йилда ХВ Осиё о'йинлари учун стадионни қайта қуриш то'г'рисида қарор қабул қилинди ва реконструксиядан со'нг у 50 000 кишини сиг'дира бошлади.

Қатар 2022-йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгач, стадион сиғимини 68 000 тагача оширишга қарор қилинди[1].

Йирик спорт тадбирлари

Форс ко'рфази кубоги (1992-йил)

1992-йилда стадионда 11-Форс ко'рфази кубоги о'йинлари бо'либ о'тди. Стадионда 15 та о'йин о'тказилди, натижада Қатар терма жамоаси биринчи о'ринни эгаллади ва о'з тарихида илк бор Форс ко'рфази кубогини қо'лга киритди[2].

Ёзги Осиё о'йинлари (2006-йил)

“Халифа” стадионида Осиё ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда енгил атлетика бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Футбол бо'йича Осиё Кубоги (2011-йил)

Халифа стадиони, 2010-йил

2011-йилнинг январ ойида стадионда 6 та Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтди: Қатар терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги барча ўйинлари, шунингдек, турнирнинг чорак финали, ярим финали ва финали.

# Сана Натижа Босқич
1 7-январ  Қатар 0:2  Ўзбекистон Гуруҳ босқичи
2 12-январ  Хитой 0:2  Қатар Гуруҳ босқичи
3 16-январ  Қатар 3:0  Кувайт Гуруҳ босқичи
4 21-январ  Ўзбекистон 2:1  Иордания 1/4 финал
5 25-январ  Ўзбекистон 0:6  Австралия 1/2 финал
6 29-январ  Австралия 0:1  Япония Финал

Енгил атлетика бо'йича Жаҳон чемпионати (2019-йил)

Стадион 2019 йилги енгил атлетика бо'йича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.

Халифа стадионида 2022-йилда 22-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати учун стадион сиғими 68 мингга етказилади.

Халифа стадионида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари:

# Сана Натижа Босқич
1 21-ноябр  Англия -  Эрон Гуруҳ босқичи
2 23-ноябр  Германия -  Япония Гуруҳ босқичи
3 25-ноябр Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия -  Эквадор Гуруҳ босқичи
4 27-ноябр  Хорватия -  Марокаш Гуруҳ босқичи
5 29-ноябр  Эквадор -  Сенегал Гуруҳ босқичи
6 1-декабр  Испания -  Япония Гуруҳ босқичи
7 3-декабр А гуруҳи ғолиби - „Б“ гуруҳида иккинчи ўрин 1/8 финал
8 17-декабр Ўйин ғолиби #61 - Ўйин ғолиби #62 Учинчи ўрин учун кураш

О'ртоқлик о'йинлари

Стадионда расмий мусобақалардан ташқари футбол бўйича ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилади. Қатар терма жамоасидан ташқари Бразилия терма жамоаси ҳам ўзининг ба’зи ўйинларини шу ерда ўтказди[3][4].

# Сана Натижа
1 2009-йил 14-ноябр  Бразилия 1:0  Англия
2 2010-йил 17-ноябр  Аргентина 1:0  Бразилия
3 2010-йил 22-декабр  Қатар 2:0  Эстония
4 2010-йил 28-декабр  Қатар 0:0  Эрон

Манбалар

  1. ↑ Катар активно готовит стадионы к ЧМ-2022
  2. ↑ „كأس الخليج 11 لكرة القدم“. 2018-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-июл.
  3. ↑ „Сборные Англии и Бразилии сыграют в Катаре“. 2009-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-июл.
  4. ↑ Аргентина — Бразилия 1:0 (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-11-19 санасида архивланган) Чемпионат.ру