Ханой – Ветнам пойтахти, Хонгха дарёсининг Бакбо қўлтиғига қуйилиш еридан 175 км масофада жойлашган. Атрофидаги ҳудудлар билан марказга бўйсунувчи маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 1,24 млн. киши (1998). Иқлими муссонли, субекваториал, январнинг ўртача даражаси 16°, июлники эса 29°. Йиллик ёғин 1800 мм.ни ташкил этади. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Денгиз аванпорти – Хайфон.

Ханой – мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Мамлакат саноат маҳсулотининг 1/6 қисми Ханойда ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (жумладан, станоксозлик, транспорт, электротехника), кимё, ёғочсозлик, тўқимачилик (ип газлама, ипак), озиқ-овқат (жумладан, тамаки), керамика саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда уй-рўзғор, бадиий буюмлар тайёрланади. Каучук қайта ишланади. университет (1918), политехника институти, Хо Ши Мин мақбараси, музейлар, ботаника боғи бор. Меъморий ёдгорликлардан Конфуцийга бағишланган „Адабиёт маскани“ ибодатхона мажмуаси (1070), ДенБо пагодаси (ХИ аср) ва бошқа сақланган. Шаҳар 2 қисмдан: Эски шаҳар ва Янги шаҳардан иборат. Ханойга В асрда (баъзи маълумотларга кўра ВИИ асрда) асос солинган. ИХ-ХИ асрларда Дайла, ХИ асрдан 1833-йилгача Тханглаунг ёки Донгкин деб аталган. 1804-йилда пойтахт Хюэ шаҳрига кўчирилгач, Ханой Ветнам шимолий қисмининг бош шаҳри бўлиб қолди. ХИХ асрнинг 80-йиллари ўрталарида Тонкий франсуз протекторатининг маъмурий маркази, 1902-йилдан Франсия Ҳиндихитойи мустамлакаси маъмурий маркази. 1976-йил 2-июндан Ветнам Социалистик Республикаси пойтахти.