Xayr, maktabim
„Хайр, мактабим“ („Хайр, мактабим!“ ўлароқ ҳам ёзилади) — Равшан Собиров ва „Сетора“ гуруҳи ижросидаги қўшиқ. 2000-йил май ойида ёзиб олинган, ўша йили 25-май — сўнгги қўнғироқ куни илк маротаба ижро қилинган. „Эй, синфдош“ қўшиғи билан билан бир қаторда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда яшовчи ўзбеклар орасида мактаб битирувчилари мадҳиясига айланган[1]. Бугунга қадар кўплаб ижрочи кавер қилган қўшиқ ҳам Собиров, ҳам Сетора гуруҳи репертуаридаги энг машҳур ашулаларнинг бир бўлиб келади[2].
| „Хайр, мактабим“ | |
|---|---|
| Равшан Собиров ва „Сетора“ гуруҳи сингли | |
| Чиқарилган санаси | 25-Май 2000-йил |
| Формат | Кассета сингли |
| Ёзиб олинган | 2000 |
| Студия | Тарона Реcордс |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги | 6:01 |
| Лейбл | Тарона |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Ҳусан Содиқов |
| Продюсер(лар) | Равшан Йўлдошев |
| Клипи | |
| „Хайр, мактабим“ ЁуТубеда | |
Қўшиқни Ҳусан Содиқов ёзган[3]. Ашуланинг илк аранжировкасини Собировнинг гастроллардаги клавишчиси Одилжон Маҳмуджонов тайёрлаган, якуний версиясини „Болалар“ аранжировкачиси Вагиф Зокиров тайёрлаган. Собиров ва „Сетора“ ижросида битирувчилар учун махсус ашула ёзиш таклифини Тарона Реcордс студияси асосчиси Равшан Йўлдошев таклиф қилган. Қўшиқ клипини таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев олган[манба керак].
2023-йил Содиқов қўшиқнинг янги талқинини эълон қилган. Лайло Дўстова билан ижро этилган янги версия учун ҳам клип суратга олинган.
Тарихи
2000-йилнинг май ойида Тарона Реcордс студияси асосчиси, қўшиқчи Лола Йўлдошеванинг отаси Равшан Йўлдошев „Болалар“ гуруҳи аъзоси, Равшан Собировнинг амакиси Ҳусан Содиқовга Собиров ва „Сетора“ гуруҳи ижросида битирувчилар учун „парад“ ашуласини ёзишни таклиф қилган. Йўлдошев қўшиқни Тарона Реcордсда ёзиб олишни таъминлашни ҳамда клип олиб беришни ваъда қилган.
Бунинг ортидан Содиқов Собировнинг Ўзбекистон бўйлаб гастроллари давомида ашулани ёза бошлаган. Ашуланинг илк нусхаси тайёр бўлганидан кейин, Собировнинг гастрол клавишчиси Одилжон Маҳмуджонов ўзининг Корг синтезаторида дастлабки аранжировкани тайёрлаган.
Ашуланинг илк версияси тайёр бўлганидан кейин, Содиқов уни „Болалар“ гуруҳи аранжировкачиси Вагиф Зокировга юборган. Зокиров уни профессионал аранжировка қилган, авждаги гитара солосини ёзган. Ашула 2000-йилнинг май ойида Тарона Реcордс студиясида ёзиб олинган. Илк бор ўша йилнинг 25-майида — сўнгги қўнғироқ куни тақдим этилган.
Клипи
Қўшиқ клипини Баҳодир Йўлдошев олган. Клип 2000-йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги 145-сонли мактабда 2—3 кун ичида ёзиб олинган. Клипдаги ёш қиз ролини Йўлдошевнинг тўнғич қизи Элина Йўлдошева ўйнаган. Шунингдек, Йўлдошевнинг рафиқаси Инна Йўлдошева „Сетора“ қизлари учун мактаб ўқувчиси формасига ўхшаш либосларни топиб берган.
Манбалар
- ↑ „„Хайр, мактабим“ қўшиғи янги талқинда куйланади“. Дарё (2015-йил 23-май). Қаралди: 2020-йил 28-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „Машҳур „Хайр мактабим“ қўшиғи Равшан Собировнинг битирувчи ўғли ва унинг мактабдошлари учун куйланди“. Кун (2016-йил 25-май). Қаралди: 2020-йил 28-май.
- ↑ „Битирувчилар мадҳияси — “Хайр мактабим” 22 ёшда: Қўшиқ қандай яратилгани ҳамда унга нима сабабдан камхарж клип олингани ҳақида (видео)“. Дарё (25-май 2022-йил). Қаралди: 1-июн 2022-йил.