Ксенон / Хенон (Хе)
Атом рақами 54
Кўриниши Ksenon undan elektr toki oʻtkazilganda shuʻlalanadi
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
131,29 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси н/а пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
1 170,0 (12,13) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 4д10 5с2 5п6
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 131 пм
Ион радиуси н/а пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
0,0
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 7
Термодинамик хоссалари
Зичлик 3,52 (-109 °C да) г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,158 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 0,0057 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 161,3 К
Эриш иссиқлиги н/а кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 166,1 К
Қайнаш иссиқлиги 12,65 кЖ/мол
Моляр ҳажм 42,9 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик
марказлашган
Панжара даври 6,200 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
54
Ксенон
Хе
131,293
4д105с25п6

Ксенон (юн. хенос — бегона, лотинча Хсепоп), Хе — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 53, атом массаси 131,29. Инерт газлар жумласидан. Ҳаводан ажратиб олинган табиий Ксенон 9 та изотопдан иборат: и24Хе (ҳажми жиҳатидан 0,096%), л26Хе(0,090%), 128Хе(1,92%), 129Хе(26,44%), 13ОХе(4,О8%), |3|Хе(21,18%), 132Хе(26,89%), |34Хе(10,44%), |36Хе(8,87%). Уран минералларидан ажратиб олинган. Ксеноннинг изотоп таркиби бундан фарқ қилади, чунки 235У ва 238У бўлинганда радиоактив изотоплар ҳосил бўлади. Ядровий портлашларда ҳам шу ҳодиса кузатилади. Полинг бўйича электроманфийлиги 2,6; ат. радиуси 0,218 нм. Ксенон ҳажм жиҳатидан атмосферанинг 0,86-10~5%ни ташкил этади. Фазода жуда сийрак тарқалган (7,7108 атом гелийга 1 атом Ксенон тўғри келади). Ксенон — бир атомли рангсиз ва ҳидсиз газ. Қайнаш температураси 165,05К; қаттиқ ҳолатдаги Ксеноннинг зичлиги 2,700 г/см³ (133К), суюқ ҳолатдаги Ксенонники 2,987 г/см³ (165К), газ ҳолатдаги Ксенонники 5,85 кг/м³ (273К, 0,1 МПа). Ксенон фақат фтор билан бевосита бирикади ва Ксенон фторидлари (ХеФ2 ХеФ4 ва ХеФ6) ҳосил қилади. Ксеноннинг бошқа бирикмалари билвосита усуллар ёрдамида Ксенон фторидлардан олинади.

Ксенон (Ш)-оксид, ХеО, — оддий шароитда рангсиз кристалл модда. Сувли эритмаларда оксидловчи, кўпгива органик моддаларни парчалаб СО2 ажратиб чиқаради. Кристалл ҳолатдаги ХеО3 — портловчи модда. 30 мг дан ортиқ миқдорда ўз-ўзидан портлайди. ХеО3данташқари Ксенон (1У)-оксид, ХеО4 (суюқланиш температураси — 35,8°, оддий шароитда осон парчаланади) ҳам маълум.

Ксенон саноатда ҳаводан олинади. Уни криптон-ксенонли консентратдан ажратиб олиш ҳам мумкин. Электровакуум техникасида, газ ёруғлик лампалари, кучли газразрядли- ва импулсли ёруғлик манбаларини радиография ва тиббиёт диагностикасида, шунингдек, вакуум қурилмаларидаги ёриқларни аниқлашда қўлланади.[1]

Ксенон - унсурлар даврий жадвалининг 54 унсури, инерт газ.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил