Хемосорбсия (хемо... ва сорбсия), кимёвий сорбсия — суюклик ва қаттиқ жиемнинг атроф муҳитдан моддалар ютиши. Бунда кимёвий бирикмалар ҳосил бўлади. Торроқ маънода Х. қаттиқ жисм сиртининг модсани кимёвий ютиши, яъни кимёвий адсорбсия деб қаралади. Х.да иссикдик миқдори кўпроқ ажралиб чиқади: одатда, Х. иссиклиги 84—126 кЖ/мол, баъзи ҳолларда, мас, кислороднинг металларга сингишида 420 кЖ/мол дан ҳам ортиши мумкин. Кимёвий реаксияларга ўхшаб, Х. ҳам анчагина фаоллаш (активация) энергиясини талаб қилади. Шунинг учун температура ортганда Х. тезлашади. Х.ни ўрганиш учун спектроскопия, электрон парамагнит ва ядровий магнит резонанс, электрон ҳамда ион проекторлари, секин ҳаракатланувчи электронлар дифраксияси ва бошқа қўлланади. Х. гетероген катализда, газларни тозалашда, вакуум техникаси ва бошқаларда муҳим рол ўйнайди. Х. саноатда кенг қўлланади.