Хеопс (юнонча: Чеопс), Хуфу (мисрча) – Миср фиръавни (мил. ав. 27 аср боши). Х. даврига оид йилноманинг қолдиқлари, шунингдек, Х.нинг Магхара водийси (Синай ярим оролдаги мис ва феруза конлари яқинида жойлашган)да бадавийлар устидан қозонган ғалабаси акс этган қоятошга ўйиб ишланган расм сақданиб қолган. Х. исми Нубиянинг шим.да, Абу Симбалдан шим.ғарбдаги диорит тош конларида аниқланган. Геродот эҳромлар бунёд этишнинг қад. мисрча анъанасини баён қилар экан, Х.ни Мисрга кулфат келтирган, халқни ўзи учун ишлашга мажбур этган мустабид ҳукмдор сифатида тасвирлайди. Гизадаги Х. эҳроми – Миср эҳромлари орасида энг катта бўлиб, бал. 146,6 м ни ташкил этади.