Ал-Халил ёки Хеврон (арабча: الخليل‎‎ ал-Кҳалīл, <пҳонос филе="АрҲеброн.огг">талаффузи</пҳонос> ёки خَلِيل الرَّحْمَن Кҳалīл ал-Раḥмāн[2]; ибронийча: חֶבְרוֹן‎ Ḥэврōн, <пҳонос филе="Ҳе-Ҳеброн.огг">талаффузи</пҳонос>)– Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили жанубий қисмидаги энг йирик шаҳар, Фаластиннинг Ал-Халил вилояти маркази[3][4][5][6]. Қуддусдан 30 км жанубда, денгиз сатҳидан 927 м баландликда жойлашган. 2017-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра 201 063 нафар фаластинлик, 2019-йилги рўйхатга олиш маълумотларига кўра 1000 га яқин исроиллик истиқомат қилган[7]. Ал-Халил ҳудудининг 80 фоизи Фаластин миллий маъмурияти, 20 фоизи Исроил армияси назорати остида.

Ал-Халил

الخليل, חברון,
шаҳар
Мамлакат Фаластин
Вилоят Ал-Халил
Ҳукумат
 • Муниципал раҳбар Тайсеэр Абу Снеинеҳ[1]
Майдон 74.102 км2 (28.611 кв ми)
Аҳолиси
201,063

Ал-Халил – дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири, тарихий Яҳудия вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, яҳудийликда Қуддусдан кейин иккинчи муқаддас шаҳардир. Ал-Халилдаги энг машҳур тарихий маскан – Патриархлар ғори бўлиб, яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар учун муқаддас жойдир. Библияда тилга олинган – бошпана шаҳарлардан бири.

Шаҳарда Хеврон университети, Фаластин политехника университети, шунингдек, Патриархлар ғори биносида бир нечта яҳудий диний иешивлари жойлашган.

Инжилга кўра, шаҳарнинг асл номи Кириаф-Арба (Бит. 23:2), бошқача ёзилиши – Қирият-Арба ёки Қирят-Арбадир. Ҳозирги вақтда Ал-Халилга туташган Исроилнинг Кирят-Арба шаҳар посёлкаси шу ном билан аталади.

2017-йилда Ал-Халилнинг эски шаҳар қисми ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси ёдгорлиги деб эълон қилинди[8].]

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Палестиниан террорист ин киллинг оф 6 Жеwс элеcтед Ҳеброн маёр“ (2017-йил 14-май). Қаралди: 2017-йил 17-май.
  2. ↑ Медиэвал Исламиc Cивилизатион: А-К, индех бй Жосеф W. Мери; п. 318; "Ҳеброн(Кҳалил ал-Раҳман"
  3. ↑ Камрава 2010, с. 236.
  4. ↑ Алими 2013, с. 178.
  5. ↑ Ротҳроcк 2011, с. 100.
  6. ↑ Беилин 2004, с. 59.
  7. ↑ „Палестинианс сай Исраэл аимс то рид Ҳеброн оф wитнессес. // Миддле Эаст Онлине, 29.01.2019“. 2019-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-октябр.
  8. ↑ „Ҳеброн/Ал-Кҳалил Олд Тоwн“. Wорлд Ҳеритаге Лист. УНЕСCО (2017). 2020-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-январ.