Xoʻjanazar Huvaydo
Хўжаназар Ҳувайдо (1704—1780) Истеъдодли ўзбек шоир, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси. Хўжаназар Ғойибназар ўғли Чимёнда (1704) туғилган. Насл-насаби ўшлик бўлиб, отаси Ғойибназар Шарқ оламида машҳур қашқарлик Офоқ Хожанинг муриди бўлган. Ҳувайдо дастлаб Чимёнда, кейин Қўқон мадрасаларида таҳсил олди. Чимёнда (1780) вафот этган, қабри ўша ерда.
Ҳувайдонинг девони етиб келган, унинг бир неча нусхалари бор. Девонга шоирнинг ғазал, рубоий, тўртлик, мухаммас, мусаддас, мусамман, мустазод, маснавий каби шеърий жанрларда яратган асарлари ва „Роҳати дил“ достони киритилган. Достон 30 бобдан ва Иброҳим Адҳам қиссасидан иборат. „Роҳати дил“ диний-таълимий асар. Унда ислом ва тасаввуф таълимотининг умуминсоний ғоялари ибратли ҳикоятлар воситасида баён этилади.
Ҳувайдо асарларининг қўлёзма нусхалари турли фондларда сақланмоқда. (Девони Ҳувайдо. СамДУ ФК, инв. № 3903; Баёзи Ҳазиний ЎР ФА ШИ инв. № 4184..).
Адабиёцҳуносликда Ҳувайдо ижодини ўрганиш борасида анча ишлар амалга оширилган. Асарлари нашр этилган. ЎзМУда ҳам Ҳувайдо ижодини ўрганиш борасида чуқур тадқиқотлар олиб борилмоқда. Девони табдил этилган. Асп. Э.Раҳмонов „Роҳати дил“ достони поэтикаси" мавзусида илмий-тадқиқот (илм. раҳбар проф. Ҳ.Болтабоэв) олиб бормоқда.
Нашр қилинган асарлари
Илмий адабиёт
- Жалолов Т. Бону. — Т.: 1961;
- Ўзбек адабиёти. 3-жилд. — Т.:, 1978;
- Н.Жумахўжа. Ҳувайдо меросининг маънавий-маърифий моҳияти. -Т.: 1995.