Хонбанди — қадимги сув омбори (Х-аср). Ҳозирги Жиззах вилояти Фориш тумани марказидан 12–15 км шимолида, Пасттоғ дараси ичига қурилган. Хонбанди Нурота тоғидан оқиб чиқадиган Осмонсой ва Илончисой сел сувларини жамғариб, ёзда экинларни суғориш учун барпо этилган. Хонбанди тўғони гранит тошлар ва сувга чидамли махсус қоришмалардан ишланган.

Абдуллахон банди
Жойлашув Хонбанди шаҳарчаси, Фориш тумани, Жиззах вилояти
Тури Сув тўғони
Материал Гранит тошлари ва сувга чидамли махсус қоришмалар
Меъморий услуби дамба
Баландлиги 15.25 м
Харита

Тўғоннинг баландлиги 15,25 м, узунлиги устки қисмида 51,57 м, асосида 24,35 м. Хонбандининг уз. 1,5 км, эни тўғон олдида 52 м, дара оғзида 200 м га ва сув сиғими эса 1 млн. 600 минг м3 га тенг бўлган. Хонбанди туфайли Қизилқумнинг Мирзачўл билан туташган чегарасида тахминан 1,5 минг га ер майдони ўзлаштирилган.

Сув омборидан 6 км шимолида мустаҳкам работ қад кўтарган, унинг харобалари Калтепа деб юритилади. Калтепада олиб борилган археологик текширишлар бу кичик воҳанинг Х асрда обод этилиб, ХИИ аср охирларигача ҳает давом этганини аниқлаб берди. Сувни чиқариш учун Хонбанди иншоотининг ғарбий чеккасида 9 та қувур ўрнатилган. Улар оқиб чиқадиган сувнинг динамик таъсирига қарши конуссимон қилиб ишланган.

Хонбанди тўғоннинг математик ўлчовларига қараганда уни бино қилган Х аср ирригаторлари мазкур иншоотни қуришда тўғон олдига тўпланадиган 16 м чуқурлиқдаги сувнинг вертикал босим кучини ҳамда иншоотни ағдарувчи горизонтал кучни аниқ муҳандислик ҳисоби асосида белгилаб чиққанлар. Шунинг учун ҳам Хонбанди тўғонининг асоси юқори қисмига нисбатан 4 баравар қилиб ишланган (қалинлиги остида 8 м, юқорисида 2 м га тенг). Тўғон махсус лойиҳа асосида бино қилинган.

О‘рта Осиёда энг қадимги ва энг маҳобатли ирригация иншооти саналмиш “Хонбанди то‘ғони”ни жуда катта маҳорат билан бунёд этишганлари кишини лол қолдиради. ХВИИ аср франсуз физиги Блез Паскалнинг “Сувнинг босим кучи” то‘ғрисида яратилган қонун кашфиётидан 7 аср муқаддам Мовароуннаҳрлик муҳандислар томонидан ушбу қонуният асосида қурилган О‘рта Осиёдаги биринчи сув иншоати ҳисобланади.

Адабиёт

  • Ҳусанхўжаев 3. Х ., Гидротехника иншоотлари, Т., 1968; Муҳаммаджонов А. Р., Қадимги сув иншоотлари тарихидан,Т., 1968; Муҳаммаджонов А. Р., Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997.