Хоруғ — Тожикистон Республикаси Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятидаги шаҳар (1932-йилдан), вилоят маркази. Помирнинг жануби-ғарбида (2200 м баландликда), Ғунт дарёсининг ҳар иккала соҳилида (Ғунтнинг Панж дарёсига қуйилиш жойида). Аҳолиси 29 минг киши (2013), асосан, помирлик тожиклар, шунингдек, ўзбеклар, руслар, татарлар, қирғизлар, украинлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Хоруғ
тожикча: Хоруғ
Xorugʻ panoramasi
Хоруғ панорамаси
шаҳар
37°29′30″Н 71°33′27″Э / 37.49167°Н 71.55750°Э / 37.49167; 71.55750
Мамлакат Тожикистон
вилоят Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти
Қачондан бери шаҳар 1932
Маркази баландлиги 2200 м
Расмий тил(лар)и Тожик тили|тожикча
Аҳолиси
 (2013)
29 минг[1]
Миллий таркиб помир халқлари
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +992 35222
Почта индекс(лар)и 736000
Автомобил коди 04РТ
Xorugʻ xaritada

Саноати

Душанбе Хоруғ йўли

Хоруғда гўш-цут комбинати, темир-бетон конструксиялар, нон заводлари, тикувчилик фабрикаси, автомобил таъмирлаш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ГЕС ва бошқалар фаолият юритмоқда. Автомобил тракти орқали Душанбе ва Ўш шаҳарлари билан боғланган. 1999-йилдан бошлаб Хоруғ — Қалъаи Хумб — Кўлоб, шунингдек, Хоруғ — Кулма орқали Хитой ҳудудига чиқувчи магистрал йўллари қурилмоқда[2].

Ижтимоий соҳа

Хоруғда университет, 12 умумий таълим мактаби, тиббиёт билим юрти, ҳунар-техника билим юртлари, мусиқа мактаби, драма театри, маданият уйлари, ўлкашунослик музейи, маданият ва истироҳат боғи, стадион мавжуд. 1977-йилдан Помир региони учун "Орбита" телевизион стяси ишлаб турибди. Шаҳарда Тожикистон Фанлар Академиясининг Биология институти (шаҳар чеккасида институтнинг Ботаника боғи) жойлашган. Хоруғ 1925-йилда қишлоқ сифатида вужудга келган. 1932-йилдан Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маркази.

Галерия

Манбалар

  1. ↑ Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 20 1 3 года“ (ру) (2013-йил 1-январ). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-21 санасида архивланган)
  2. ↑ „Говернмент Форcес Cлаш wитҳ Гуэрриллас ин Тажикистан“. Сатрапиа (24-жул 2012-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар