Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Насронийлик (Христианлк) муқаддас учликда намоён бўлади, деб ўйлашади. Исо келажакда тириклар ва ўликлар устидан ҳукм чиқариш учун охират куни ерга қайтиб келади, деб уқтирилади. Унинг ўгитларига, васиятларига амал қилганлар, ҳаёт машаққатларига у каби бардош берганларгина нариги дунёда ажр (мукофот) га эришадилар. Насронийликнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий нормалари, чеклаш ва тақиқлари Библия ва бошқа муқаддас китобларда ўз ифодасини топган. Насронийлик И асрнинг 2-ярмида Рим империясининг шарқий қисмида яшовчи яҳудийлар ўртасида пайдо бўлган. Илк Христиан дастлаб фетишизмдан ажралиб чиққан. Шарқ динларига хос айрим тасаввурлар ҳам унда ўз ифодасини топган. Христиан жамоаларининг ижтимоий таркиби вақт утиши билан руҳонийлар ва оддий жамоа аъзоларига бўлинган. Айрим-айрим жамоалар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши епископ бошлиқ черковининг таркиб топишига олиб келди. Черков катта бойлик тўплаб, сиёсий кучга айланиб борган. Дастлаб христианларни таъқиб этган Рим императорлари кейинчалик Христиан тарафдорлари бўлишди. ИВ асрда Насронийлик Рим империясида мавжуд ижтимоий тузум ва унинг тартибларини ҳимоя қилувчи давлат динига айланди. Рим империясининг ғарбий ва шарқий қисмидаги ўзига хос тарихий тараққиёт Христиан черковини иккига: католик (империянинг ғарбий қисми) ва православ (шарқий қисми) бўлинишига олиб келди. Насронийликнинг бу бўлиниши 1054-йилда расман эътироф этилган бўлсада, бироқ бу жараён ХИИИ асрнинг бошларида тугалланган. ХВИ асрда Реформация натижасида Европадаги қатор черковлар католикдан ажралиб чиқиб, Насронийликнинг учинчи асосий оқими — протестав юзага келди. ХИХ асрнинг охирида христиан черковларининг миссионерлик фаолияти кучайди!

Мил.нинг бошларидаёқ Насронийлик Марказий Осиё, айниқса, Марв ва Бақтрияда кенг тарқалган эди. Ана шу даврда христианларнинг Марказий Осиёда мавжуд бўлганини черков, монастир, Насронийликка оид буюм, қабртош ҳамда танга каби тарихий ашёвий далиллар исботлайди. Араблар бу ҳудудни эгаллаганидан сўнг христиан жамоаларининг фаолияти тўхтаган. Насронийликнинг Туркистон ўлкасида кейинги пайдо бўлиши ХИХ асрнинг 40-йилларига тўғри келади. Ўрта Осиёда муқим православ черковларининг биринчиси 1847-йилда Сирдарё вилоятидаги Раим истеҳкомида қурилди. Шундан кейин Авлиёота (1866), Жулек ва Марки (1866), Туркистон (1866), Чиноз (1868), Ўратепа (1867) истеҳкомлари, Тошкент (1865), Чимкент (1868), Жиззахда (1866) православ жамоалари ташкил қилиниб, уларда доимий ҳарбий руҳонийлар фаолият олиб бордилар. Сўнгра Зарафшон округига қарашли Самарқанд ва Каттақўрғонда ҳам жамоалар шаклланди. 1871-йил Россия императорининг фармонига биноан, Туркистон епархияси ташкил этилиб, унинг маркази Верний (ҳозирги Олмаота) шаҳрида жойлашди. ХХ аср бошларига келиб Туркистонда 306 православ черкови бор эди. Бундан ташқари, ўлкада 10,1 минг старообрядчилар, 8,2 минг лютерчилар, 7,8 минг католик, 26 минг яхудочилар, 17,1 мингга яқин бошқа динга мансуб кишилар истиқомат қилар эди. 1916-йилнинг охирига келиб епархия маркази Тошкентга кўчирилди. Бу вақт Тошкентда 16 та черков фаолият кўрсатар эди. 1936-йилда Рус Православ черкови Патриархининг қарорига асосан, епархия Тошкент ва Ўрта Осиё ҳамда Олмаота ва Қозоғистон епархияси номи билан 2 га ажратилди. Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси тасарруфига Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги рус православ черковлари ҳам киради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Насронийликнинг турли оқимларига мансуб диндорлар яшайди.

Ислом дини кириб келишидан аввал Ўрта Осиёга Исо Масиҳ таълимоти баъзи бир Европа мамлакатларидан олдин етиб келган.

Яна қ.

Манбалар

Ўқиш учун

Ҳаволалар