Xurjun
Хуржун — икки қопчиқ (бўлма)ли тўрва, Шарқ мамлакатларида қадимдан нарса (юк) кўтариб юришда кенг фойдаланилади. Х. тахминан 100х40 см ли тўртбурчак шаклга эга бўлиб, қопчиқлари юз томонининг 2 четида жойлашади, икки букланганда крпчиклар устмауст тушади. Киши қопчиқларни олди ва орқасига ошириб елкасига осиб олади, уловлар (от, туя, эшак ва бошқалар)да эса Х. улов устидан ошириб унинг икки ёнига осилган ҳолда жойлашади. Амалий безак санъати—гиламчиликда (палое ва гилам каби) тўқиб тайёрланади, нақш мужассамотини йўлйўл, ҳандасий шакллар ташкил қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |