Я (kirill)
(Yadan yoʻnaltirildi)
Я — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз биринчи ҳарфи. Ўзбек адабий тилида тил ўрта, сирғалувчи й ундоши билан тил олди, лаблашмаган а унлиси бирикмасини (я) ифодаловчи графема. Сўз бошида (янги, яхши, яшин), ўртасида (муяссар, таянч, ноябр) ва охирида (мадҳия, соя, ҳадя) кела олади. Туркий халқлар қўллаган авесто, урхуненисей, суғд, уйғур, араб, лотин графикалари асосидаги алифболарда бундай графема мавжуд эмас, у фақат кирилл (рус) графикаси асосидаги алифбодагина учрайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |